Ахборот технологиялари ва статистика



Download 28,51 Mb.
bet9/21
Sana20.07.2022
Hajmi28,51 Mb.
#827102
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21
Bog'liq
Ўзбекистонда халқаро туризм ривожланишини статистик ўрганиш услубияти

1-БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСА
1. Қалоқ ҳудудларда барпо этилган туристик марказ унинг ривожланишига олиб келади. Бундан ташқари, бу каби “ривожланиш қутублари”нинг ташкил этилиши келгусида иқтисодий диспропорциянинг чуқурлашувини келтириб чиқаради.
2. Агар туристик сиёсат минтақа манфаатларига зид келмаса, халқаро туризм ўз-ўзидан маҳаллий иқтисоднинг гуллаб яшнашига кафил бўла олмайди.
3. Ўзбeкистoн ҳaётидa бўлиб ўтaётгaн мaдaний тaдбирлaр, мaсaлaн, aллoмaлaрнинг вa шaҳaрлaрнинг тaнтaнaлaри нaфaқaт мусулмoн дaвлaтлaри, бaлки Eврoпa вa бoшқa дaвлaтлaрни кeнг жалб қилиб, «Буюк Ипaк йўли»ни вa тaклиф қилинaётгaн мaҳсулoтни янги aҳaмиятгa кўтaрди.
II БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА ХАЛҚАРО ТУРИЗМ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ИҚТИСОДИЙ-СТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ.
2.1. Ўзбекистонда халқаро туризм статистикаси.
Халқаро туризм статистикаси тараққиёти янги босқичига 20 асрнинг 50 йиллари бошида қадам қўйилди. Урушдан кейин Европа мамлакатлари жуда кўп хўжалик муаммоларига дуч келдилар: вайронгарчилик, бошқарувнинг издан чиққанлиги, молия ва товар ишлаб чиқариш тизимининг бузилиши шулар жумласидандир. Ўша даврда вазиятни барқарорлаштириш бутун бир координациялашган комплекс харакатларни талаб қиларди. Ана шундай шароитда хукуматлар катта умид билан халқаро туризмга эътибор қилдилар. Бунда тўлов балансини фаоллаштириш, молиявий мувозанатга эришиш, бу билан узоқ муддатли иқтисодий юксалишга ўтиш кўзда тутилганди.
1960 йилларга келиб, ғарб индустуриал мамлакатлари диққати ривожланаётган мамлакатлар аҳолисига қаратилади. БМТ Бош Ассамбляси мустамлака мамлакатлар ва халқларга мумтақиллик бериш (1960 йил) тўғрисида Деклорация қабул қилди. Жорий 10 йиллик “Ривожланиш (“10 йиллиги”) декадаси” деб эълон қилинди. Учинчи Дуни мамлакатлари учун консултантлар иқтисодий қалоқликни бартараф этиш дастурини ишлаб чиқдилар. Шу дастурда эса, туризмга муҳим ўрин берилди10.
Туризмнинг иқтисодий аҳамияти ва ҳажми ўсиши билан туризм статистикаси ҳам ривожланиб борди. Аста-секин оддий ҳисоб-китоб операциялари мураккаблашиб, унга туристик миграция таҳлиллари ҳам қўшилди. Ҳозирги пайтда туризм статистикаси катта доирадаги саволларни қамраб олган ҳолда, мамлакатлар иқтисодиётига қўшаётган ҳиссасини баҳолаш мақсадида юритилмоқда. Хусусан, унинг тўлов балансига тасири, туризмни моддий-техник базасини ривожлантиришга қаратилган асосий йўналишлар ва тенденцияларни аниқлаш, маркетинг тадқиқотлари ўтказиш ва туристик маҳсулотларнинг потенциал истеъмолчиларга етказиб беришдан иборатдир.
Санаб ўтилган статистик кузатувларни хар бири замирида ахборотлардан аниқ фойдаланувчилар мавжуд. Булар – хукумат, миллий туристик маъмуриятлар ва туристик маҳсулотлар ишилаб чиқарувчилар ҳамда турли хил хизматлардир. Иш жараёнида мижоз уларнинг ҳар бирига туризм ҳақида энг янги ахборотларга эҳтиёж сезади. Унинг мазмуни, ҳажми, шакллари ва тақдим этиши даврийлиги билан қизиқишади.
Халқаро туризм статистикаси асосан икки бўлимдан иборат бўлиб, туристик оқимлар статистикаси ва туристик даромадлар ва харажатлар статистикасидан иборат. Уларнинг ҳар бири учун БТТ асосий кўрсаткичлар рўйхатини ишлаб чиққан. Булар ихчам ахборотли ва нисбатан осон ўлчанади. Туристик оқим кўрсаткичларининг энг муҳими келиш (кетиш) ва мазкур мамлакатда бўлишнинг давомийлигидир.
Туристларнинг келиб (кетиш) сони деганда маълум муддат, одатда, календар йилда биронта мамлакатга келган ва кетган, рўйхатда қайд этилган туристлар сони тушунилади.
Туристнинг бир йилда бир неча мамлакатда бўлиши мамкинлиги ҳисобга олинган ҳолда, ҳатто бир сафар чоғида бир неча давлатда бўлса, ҳақиқий туристлар сони келадиганларга нисбатан кам бўлади.
Жаҳонда туристик оқимлар сони келиш (кетиш) статистикаси ёзувида акс этади. XX асрнинг 90-йиллари охирида халқаро туристик сафарлар сони 650 млн.дан ошиб кетди. Айрим йилларда қисқа муддатли камайиш ёки кўпайишларга қарамасдан, туризм тараққиётида барқарор кўпайиш кузатилмоқда. Туристларнинг ўртача йиллик келишининг ўсиш суръатлари 1950 йилдан то 2005 йилга қадар 7 фоизни ташкил қилган11.
Келишлар статистик маълумотлари саёхат мақсадлари бўйича гуруҳланади. Яъни фойдаланилган транспорт турлари, келиш ойлари, туристларнинг қайси ҳудудлар ва мамлакатлардан ташриф буюрганидир.
БТТ жаҳонни 6 та йирик туристик макрорегионларга ажратади:
1. Европа – Ғарбий, Шимолий, Жанубий, Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари. Уларга Собиқ СССР республикалари, шунингдек Шарқий Ўрта ер денгизи (Исроил, Кипр, Туркия) ҳам қўшилади.
2. Америка – Шимолий, Жанубий, Марказий Америка орол давлатлари ва Кариб ҳавзаси ҳисобланади.
3. Осиё – Тинч океани ҳавзаси – Шарқий ва Жанубий-шарқий мамлакатлари, Австралия, Оеания.
4. Африка – Африка давлатлари, Миср ва Ливиядан ташқари.
5. Жанубий Осиё – Жанубий осиёнинг ҳамма мамлакатлари.
6. Яқин Шарқ – Ғарбий Жанубий-ғарбий Осиё, Миср ва Ливия.
Халқаро туристик оқимининг ҳудудий тақсимланишининг асосий қирралари аввалдан белгиланган. Жаҳон туризм бозорида, аввал бошидан ҳозиргача оилавий туристик алмашувда Европа алоҳида ажралиб туради. Бу ҳудуд европаликларнинг ўзларида ҳам машхур. Шунингдек, АҚШ ва Канада аҳолиси ўртасида иштиёқмандлар талайгина. Иккинчи ўринни узоқ йиллар давомида Америка минтақаси мустаҳкам эгаллаб келмоқда. Европа ва Америка энг аввало Шимолий Америка, асосий туристик ҳудудлар ҳисобланади. Жаҳондаги барча даромадларнинг 4/5 улар ҳисобига тўғри келади.
Халқаро туризмнинг жаҳон ҳудудлари бўйича динамикаси кейинги 45 йилда кўзга ташланмоқда. Сайёрамизда умумий туристик оқимлар 20 марта кўпайишига қарамай, Европа ва Америкада бу жаҳон ўртача даражаси суръатларида (йилиги мос равишда 6,6 ва 5,9 фоиз) ўсди. Ёш туристик ҳудудлар – Осиёнинг Тинч океани Яқин Шарқ ва Африкада тез ривожланмоқда12.
Ўтган сўнгги ўн йилликда кўпроқ Осиё – Тинг океани ҳудудларида динамик ҳолат кўзга ташланади. Кўп йиллик келишлар сонининг ўсиш суръатлари жаҳон ўртача даражасидан 9 мартага ўсиб кетди.
Африка қитъаси ва Яқин Шарқда келувчилар сони нисбатан тез ўсаётганига қарамай мутлоқ паст кўрсаткичлар жаҳон туризими динамикаси кўрсаткичларига сезиларли таъсир ўтказа олмайди.
Ҳудудлар тақсимланиши бўйича халқаро туризм ўсиш суръатларининг нотекислиги 90-йилларда уларнинг ҳудудий таркибининг ўзгаришига олиб келди. Осиё – Тинч Океани ҳудудлари ва қолган жаҳон ҳудадларида аҳволнинг барқарорлашуви ва туризм салмоғининг ошиши Европа ва Америка улушининг камайишига сабаб бўлди.
ХХI асрда халқаро туризмнинг ҳудудий таркиби олдинги ривожланиш тенденцияларини сақлаган ҳолда ўзгаришда давом этади. БТТнинг 2020 йилгача башоратлари бўйича Епропа туризм бозорида ўз ўрнини бўшаштириб қўйганига қарамай, (717 млн.келиш) мавқеини мустаҳкам ушлаб туради. Осиёнинг Тинч океани ҳудудлари 2-ўринга (438 млн.келиш) чиқади. Бир поғона пастга тушадиган Америка эса етакчи учлик охиридан (284 млн.киши) жой олади.
Келиш (кетиш) лар сони туристик характерловчи асосий кўрсаткичлар бўлиб хизмат қилади. Келиш (кетиш) у ёки бу вақт оралиғида сафарларнинг мутлоқ сони ҳисобига олинган ҳолда аксини топади. Аммо туристик оқим мутлоқ кўрсаткичларни турист фаоллик даражасини аниқлашига имкон бермайди. Чунки, улар аҳолининг умумий сонига боғлиқдир. Шунинг учун ҳам туристик алмашувларнинг келиш (кетиш) сонлари аҳолининг 100 кишиси ҳисобига ҳисобланади, яъни нисбатан катталик кўринишида акс этади.
БТТ маълумотларига қараганда, 100 киши ҳисобига 10 сафар тўғри келади. Айрим ҳудудлар ва субҳудудлар бўйича кўрсаткичлар жаҳон ўртача даражасидан анча фарқ қилади. Агар 1995 йил Жанубий Осий ва Марказий Африкада 100 киши ҳисобига келувчилар 0,5 тага тўғри келган бўлса, Карип ховзаси ва Океанияда камида 40 нафарга тўғри келади.
Энг юқори туристик фаоллик Европада қайд этилмоқда. Барча субҳудудлар – Ғарбий, Шимолий, Жанубий, Марказий ва Шарқий Европада 100 киши ҳисобига келаётганлар ва чиқаётганлар сони жаҳон ўртача даражасидан кўп бўлаётир. Келувчиларнинг максимал кўрсаткичлари Жанубий ва Ғарбий Европада айниқса, юқори – 100 киши ҳисобига келувчилар 60 тадан юқори, Шимолий ва Ғарбий Европада хорижга сафар қилувчилар 100 киши ҳисобига 70 тадан кўпроқ.
Келиш (кетиш) лар сони билан бир қаторда туристик оқимлар статистикасида бошқа кўрсаткич – бўлишнинг давомийлигидан ҳам фойдаланилади. У ёлғиз сафарлар ва бўлиш даврида тунашлар учун соат ҳисобида акс этади.
Барча туристларнинг маълум вақт ичида мамлакатда бўлиш давомийлиги, яъни тунашлар умумий сони, мамлакатга туристик келувчиларда бир туристнинг ўртача бўлиш давомийлиги каби ҳисоблаб чиқилади.
Тунашларни ҳисобга олиш бундай қараганда оддий ва осон ишдай туюлади. Лекин бунда энг тажрибали мутахассисларни ҳам боши берк кўчага киритиб қўйган ҳоллар бўлганини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Саёхатга чиққан ва мотелда бир неча соат тўхтаган афтомобилчининг тунашига, душ қобул қилиши, дам олиши, овқатланиши ва ўша куни янги йўлга тушишига шароит яратилганми? Бир жойга қариндош уруқларидан хол аҳвол сўраб келишга борган киши ярим кечада қайтганда нима қилади? БТТ ана шу ва шунга ўхшаш саволларга жавоб беришда иккита мезонга амал қилишни тавсия қилади. Белгиланган жойга келиш ва у ердан жўнаб кетиш санаси фарқланиши лозим. Саёхатчи шахс эса, доимий яшаш жойи бўлмагандагина тунайди.
Бўлишнинг давомийлигига (тунашлар сони) боғлиқ ҳолда саёхат бозорининг бир неча мақбул усуллари қўлланади. Қисқа муддатли (1-3 кунлик тунаш) сафарларда дам олиш ва байрам кунлари дам олиш ҳамда кўнгил очишлар, шунингдек, иш мақсадларида, турли мақсадларда (4-7 кун тунаш) одатда, қўшимча татиллардан фойдаланилади. Бозорнинг бу усули динамик ривожланиш билан бормоқда. Ўртача муддатли сафарнинг (8-28 кунлик тунаш) ташриф буюрувчи давомий татил вақтида асосан дам олиш мақсадида танлайди. Нихоят давомийлиги 29-91 ва 92-365 кунлик тунаш сафарлари – узоқ муддатли тизимга киради. Аввало иқтисодий жиҳатдан фаол бўлмаган шахслар дам олиш, кўнгилхушлик, даволаниш учун, бошқалар иш ва касбий мақсадларда (ускуналарни ўрнатиш ва бошқалар) учун фойдаланади.
БТТ маълумотларига кўра, 2000 йилда жаҳонда туристик тунашлар сони 8,5 млрд.ни ташкил этган. Уларнинг асосий улуши – 70 фоизга яқини ички туризмга тўғри келади. Туристлар тўғрисидаги статистик маълумотлар календар ойлари бўйича гуруҳланади. Бунда типи ва жойлаштириш воситалари тоифаси, шунингдек, ҳудудий белгилар эътиборга олинади. Мамлакатлар бўйлаб туристик сафарларда бўлиш давомийлиги бир хил эмас. Бу фарқ қабул қилувчи мамлакатнинг туристик ихтисослашуви (иш билан боғлиқ, ёки дам олиш, кўнгилхушлик туризми), ички бозорда нарх-наво даражаси, туристик оқимлар (транзит ёки охирги), асосий сафар туризми бозорининг узоқлиги ва бошқа омиллар билан изоҳланади. Ана шуларга боғлиқ ҳолда бирон мамлакатда бўлишнинг ўртача давомийлиги ҳисоблаб чиқилади. Масалан Осиё – Тинг Океани ҳудуди (мамлакатлари) Сингапурда 3 кеча тунашдан, Австралияда 24 кеча тунашгача ўзгаради.
Туристик оқимлар ҳажми ҳақида умумий тасаввур берувчи келиш статистикаси туристик саёхатлар характерига эга.
Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш тўғрисида 1-KB shakliga ilova (tur) (чораклик ва йиллик) ҳисобот шаклида туризм ҳақида маълумотлар тўлдирилади (1-илова).
Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш тўғрисида 1-KB shakliga ilova (tur) 8 та бўлимдан иборат бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
1. Умумий маълумотлар (амалга оширувчи фаолиятнинг мос келувчи битта хос рақами белгиланади).
2. Сотилган сайёҳлик йўлланмаларининг сони ва қиймати.
3. Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш.
4. Жамоавий жойлаштириш воситалари номер (хона) фонди.
5. Жойлаштирилган шахслар тўғрисида маълумот.
6. Сафар мақсадлари бўйича жойлаштирилган шахслар сонининг тақсимоти.
7. Туриш муддати бўйича жойлаштирилган шахслар сонининг тақсимоти.
8. Молиявий-хўжалик фаолиятининг айрим кўрсаткичлари.
Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш тўғрисида 1-KB shakliga ilova (tur) ҳисобот шакли орқали туризм соҳасидаги кўрсаткичлар йиғилади. Ушбу ҳисобот чораклик ва йиллик тўлдирилади. Хисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмаган ҳолта статистика идораларига топширадилар.
Статистика идоралари қабул қилинган ҳисоботларни йиғиб, уларни жамлаб, статистик жадваллар кўринишида ифодалайди. Йиғилган маълумотларни статистик бюллитен шаклида чоп этади.



Download 28,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish