Ахборот технологиялари ва статистика


Халкаро туризм ва унинг мамлакат иқтисодиётига таъсири



Download 28,51 Mb.
bet8/21
Sana20.07.2022
Hajmi28,51 Mb.
#827102
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21
Bog'liq
Ўзбекистонда халқаро туризм ривожланишини статистик ўрганиш услубияти

Халкаро туризм ва унинг мамлакат иқтисодиётига таъсири.
Туризм умумий иқтисодий ўсишга, кам ривожланган районларнинг ривожланишига кўмаклашади. Яхши ривожланмаган районларда туристик марказларни очиш кўпгина давлатларнинг асосий усули хисобланади. Тоғ ва қишлоқ жойларида туристик марказнинг ташкил қилиниши шу жойларнинг ўзлаштирилишига, аҳоли турмуш шароитининг яхшиланишига ёрдам беради.
Халқаро ва миллий туризмнинг ривожланиши кўплаб қишлоқ жойларига янгича хаёт олиб келиши, аҳолининг жипслашувига кўмак бериши ва шу жойнинг ўзида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга катта туртки бўлиши мумкин. Бунга ёрқин мисол қилиб, 60-йилларда ачинарли холатда бўлган Оссуа қишлогини олса бўлади. 100 йил ичида бу ер аҳолисининг ярми йўқолиб кетди: 1961 йилда унда 766 киши яшаган, 1962 йилда эса 339 киши қолди. Кўпчиликнинг фикрича бу қишлоқ ўлимга маҳкум қилинганди. Айтиб ўтиш мухимки, қишлоқ аҳолиси қишлоқ хўжалиги билан шуғулланган, 1976 йилда унда 4 тагина оила қолди холос. Маҳаллий хукумат зудлик билан тоғ туризмини ривожлантириш туғрисида қарор қабул қилди. Механик кўтаргичлар ва туристик базалар кўриш йўлга қўйилди. 1981-1983 йилларда 700 уринли мехмонхоналар курилди ва кейинчалик бу сонни 3 мингга кутаришга ният килинди. Шундай килиб, махаллий иқтисоднинг ривожланишига замин яратилди9.
Кейинги йилларда кўпгина мамлакатларда шаҳарликларнинг фермаларда хордиқ чиқариши одат тусига кириб қолди. Бу шунга олиб келдики, қишлоқ аҳолиси туризм билан боғлиқ иккинчи ихтисосга эга бўлиш ва жойларда туристик мажмуа қуриб ишга тушириш билан эса турмуш шароитини яхшилаб олиш имконига эга.
Туризм саноатининг характерли томонларидан бири халқаро меҳнат тақсимоти тизимидаги хизмат кўрсатиш корхонасидир. Хорижий туризмнинг ривожланганлиги натижасида ушбу хизмат кўрсатиш корхонаси ўз хизматларини бошқа товарлар каби маҳсулот сифатида сота бошлайди. Халқаро туризм учун хизмат кўрсатишга ихтисослашиш маблағлар тушишига олиб келади. Туризм саноати хизмат кўрсатиш кўламининг умумий кенгайишига, минтақалардаги аҳоли даромадининг ошишига таъсир кўрсатади.
Халқаро туризм кўламининг кенгайиши билан хизмат кўрсатиш корхоналарининг сони ҳам ошиб бораверади.
Туризмга таъсир кўрсатиш соҳасига кўплаб турдаги корхоналар киради ва улар туристик мавсум давомида ишга тушади, уларнинг пул айланмаси туристлар сонига қараб орта боради.
Халқаро туризмга таъсир этувчи хизмат кўрсатиш соҳаларига озиқ - овқат, кийим-кечак, оёқ кийими, заргарлик буюмлари, антиқа буюмлар, атир-упалар дўконлари, атторлик моллари, гул дўкони, тамаки маҳсулотлари дўкони, қурилиш ва таъмирлаш, кир ювиш хизматлари, заправкалар ва х.к. киради.
Халқаро туризмнинг ривожи районда мисли кўрилмаган иқтисодий ўсишга олиб келиши мумкин. Бунга Европадаги 3 ибодат маркази бўлмиш шаҳарнинг бири – Лурд мисол булади. 5 минг ахолиси бўлган бу шахарчада ўзига хос туристик ресурслар мавжуд: қаср, тоғдаги қамоққа айлантирилган қадимий қалъанинг қолдиғи.
1858 йилга келиб, бу шаҳарда мўьжиза юз берди. Шаҳарда топилган манба мўъжизавий деб топилди ва Лурдга минглаб одамлар оқиб кела бошладилар. Тадбиркорлар бундан фойдалана бошладилар.
Шаҳардага мўъжизанинг пайдо бўлган йили атиги 2 мехмонхона бўлган бўлса, 100 йил ўтиб, Лурд Европадаги энг йирик мехмонхоналари мавжуд шаҳарга айланди. 80-йилларда у мехмонхона сони бўйича француз шаҳарлари ичида 2-ўринни олди. Шахардаги 226 мехмонхонада 3000 ишчи хизмат кўрсатади. Ҳар йили 18 минг аҳоли ушбу шаҳар 3,5 миллион туристларни қабул қилади, бунинг 59% хорижликлардир.
Фақат туризм айни ривожланган районда талабнинг кескин тушиб кетиши жуда хавфлидир. Саёхат жойининиг эскириши, одамларда қизиқишнинг йўқлиги, туристларнинг камайиши натижасида мазкур район иқтисодида инқироз ҳам рўй бериши мумкин. Бунга мисол қилиб, Франциядаги минерал сув курортларини олса бўлади.
Францияда 120 та минерал сув манбалари мавжуд. Бу бутун Еврпадаги нафақат сони бўйича, балки сувнинг таркибидаги минералларнинг сонига кўра ҳам энг бой манбалардир. Иккинчи жаҳон уруши арафасида француз минерал сув курортлари дунёда биринчи ўринни эгаллаган. Фақат кейинги пайтларда биринчи жаҳон урушидан олдин яратилган моддий-техника базаси янгиланмади, чунки манба эгалари ўз капиталини минерал сувларни қуйиш ва қадоқлашга сарфладилар. Натижада Франция йилига 2 млрд.л минерал сув ишлаб чиқарадиган йирик мажмуага айланди, шу билан бирга хорижий туристлар қатнови хам камая борди, бу эса туризм асосий роль ўйнаган минтақа иқтисодига зарар яъни тангчилик келтиради.
Туризм ривожининг келажагини аниқлаш учун аввало, моддий – техник базаси, туристик ресурслар кўлами, мазкур туристик маҳсулотга бўлган талабни чуқур ўрганиш лозим. Бу ишда туристик ресурсларнинг баҳосини хаддан ташқари ошириб юбормаслик лозим. Масалан, маълум бир минтақадаги тарихий ёдгорлик фақат шу жойнинг ўзи учунгина қизиқарли бўлиши мумкин, халқаро майдонда эса бошқа кўплаб ёдгорликларнинг олдида мазкур ёдгорликнинг у қадар аҳамияти бўлмаслиги ва туристларни ўзига жалб қилмаслиги мумкин ва шунинг учун ҳам бундай районларда моддий-техника базасини яратишдан кўп фойда олиш амри махол. Туристик ресурсларни баҳолашда, қўшни райондаги ресурсларни ҳам ҳисобга олиш керак бўлади. Туристик мода қўядиган талабни (масалан, отларда саёхатга чиқиш ва х.к)ни хам эътибордан четда қолдирмаслик лозим.
Шундай қилиб, қолоқ районда барпо этилган туристик марказ унинг ривожланишига олиб келади. Бундан ташқари, бу каби “ривожланиш қутблари”нинг ташкил этилиши келгусида иқтисодий диспропорциянинг чуқурлашувини келтириб чиқаради.
Шуниси Аниқки, агар туристик сиёсат минтақа манфаатларига зид келмаса, Халқаро туризм ўз-ўзидан махаллий иқтисоднинг гуллаб - яшнашига кафил бўла олмайди.



Download 28,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish