Ахборот технологиялари ва статистика


Тадқиқот услуби ва услубияти



Download 28,51 Mb.
bet4/21
Sana20.07.2022
Hajmi28,51 Mb.
#827102
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Ўзбекистонда халқаро туризм ривожланишини статистик ўрганиш услубияти

Тадқиқот услуби ва услубияти. Диссертация мавзусини ўрганишда бир қатор олимлар ва тадқиқотчиларнинг илмий изланишлари билан яқиндан танишилди. Уларнинг илмий изланишлари билан яқиндан танишиб, мавзуни ёритишда ўзига хос статистик усуллардан фойдаланилди. Битирув малакавий ишини ёзиш даврида чизмалар, диаграммалар, графиклардан фойдаланган ҳолда статистик маълумотлар статистик усуллар ёрдамида таҳлил қилинди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Битирув малакавий ишида Ўзбекистонда халқаро туризмни ривожлантиришдаги муаммоларни бартараф этиш борасида халқаро туризмни ташкил қилиш тамойиллари ҳамда халқаро туризмни шаклланишига таъсир қилувчи омиллар аниқланган. Аниқланган мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўллари, Ўзбекистонда халқаро туризмни ривожлантиришда ахборот технологияларидан самарали фойдаланишни асосий жиҳатлари ва туризм соҳасини янада ривожлантириш учун таклиф ва мулоҳазалар ишлаб чиқилди.
Татқиқотнинг амалий аҳамияти. Битирув малакавий ишининг амалий аҳамияти шундаки, унда келтирилган таклиф ва мулоҳазалар амалий жиҳатдан Ўзбекистонда халқаро туризмни ривожлантиришда тўсиқ бўлаётган айрим муаммоларни бартараф этиш бўйича илмий ва амалий ишларни амалга оширишга ва ташкиллаштиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.
Битирув малакавий ишининг таркибий тузилиши кириш, учта боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат.
I БОБ. ХАЛҚАРО ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНИШИ ВА УНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ.
1.1. Халқаро туризм ҳақида тушунча ва унинг мамлакат иқтисодиётига таъсири.
Ҳозирги замон хорижий илмий адабиётларида “Халқаро туризм” тушунчасини аниқлашга турлича ёндашувлар мавжуд. Бу ёндашувларни турлича белгиларга қараб бир неча гуруҳларга бирлаштириш мумкин:
- халқаро туризм одамларни йўналиш бўйича аниқ объектга ташриф буюрувчи ёки махсус қизиқишини қондириш ёки доимий яшаш жойига қайтиб келиши харакатларнинг алоҳида шаклидир;
- халқаро туризм одамларнинг харакатланиши (жойини ўзгартириши), уларни доимий яшаш жойида бўлмаслиги ва қизиққан объектида (сафарда) вақтинча бўлиши;
- халқаро туризм шахсни уни ижтимоий-гуманитар функцияси орқали (тарбиявий, таълимий, соғломлаштириш ва спорт) амалга ошириладиган ривожланишининг алоҳида шаклидир;
- халқаро туризм дам олишни, бўш вақни ўтказишнинг оммавий шаклидир;
- халқаро туризм одамларга вақтинча доимий яшаш жойида бўлмаган пайтида хизмат кўрсатиш бўйича хўжалик соҳасидир;
- халқаро туризм бозор сигменти сифатида истеъмолчиларга ўз маҳсулотлари ва хизматларини (маркетинг назарияси нуқтаи назаридан) таклиф этиш мақсадида ананавий хўжалик тармоқлари (транспорт, умумий овқатланиш, мехмонхона хўжалиги, маданият, савдо ва бошқа) билан бозорга чиқади;
- халқаро туризм ходиса сифатида мутлақо дам олиш деб онгимизга сингиб кетган ананавий тасаввурга сиғмайди. 1991 Оттава (Канада)да бўлиб ўтган БТТ – Бутунжаҳон туристик ташкилоти саёхат ва туризм статистикаси бўйича конференцияда концепция сифатида талаблар йўнилиши танланди ва туризм шундай белгиланиш олди: “Туризм – одатдаги муҳитдан ташқарида дам олиш, ишга алоқадор ва бошқа мақсадларда бир йилдан кўп бўлмаган даврда бўлган саёхат ва жойларда бўлишни амалга оширган шахс фаолияти”;
- Туризм жисмоний шахснинг доимий истиқомат жойидан соғломлаштириш, маърифий, касбий-амалий ёки бошқа мақсадларда борилган жойда (мамлакатда) ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда узоғи билан бир йил муддатга жўнаб кетиши (саёҳат қилиши) дир3.
Ҳар бир саёҳат ёки тур замирида унга сабаб бўлувчи асосий мақсад ётади. Бу мақсаднинг йўқотилиши ёки унга эриша олмаслик ушбу саёҳатни туризм таркибига киритмасликка асос бўлади ёки турист қониқиш олмайди. Шундай қилиб, ҳар қандай саёҳат ёки туристик сафардан асосий мақсад бор бўлиб, унга кўра бу саёҳатдан туризмнинг бирор турига мансублиги аниқланади, турист ва унинг тури статистиканинг у ёки бу турига киритилади, унга турли хил имтиёзлар берилади.
Ҳар бир турист бирор мамлакатга борганда бирон нарсани, масалан, совға ёки фойдаланиш учун бирор предметни сотиб олишни мақсад қилиб қўяди. Бироқ, баъзи туристлар туристик сафарга боришда майда товар партияларини ҳарид қилиш ва кейинчалик сотиш учун ўз мамлакатига олиб келишни мақсад қилиб олади. Гарчи маҳаллий бозорларда режалаштирилган товарларнинг барчасини сотиб олгандан сўнг, туристлар маҳаллий ресторан ёки пляжларда бир неча кун дам олсада, товар олиб - сотиш уларнинг асосий мақсадига айланади. Бундай туристлар шоппинг - туристлар тоифасига мансуб бўлиб, улар учун махсус шоп - турлар ташкил қилинади. Россияда бундай туристлар «челноклар», - деб номланади.
Туризм тамойилларининг бузилиши, яъни туризмдан мазкур мамлакат қонунчилигида белгилаб кўйилгандан ўзга мақсадларда, янада аниқроқ айтганда имтиёзли режимлардан фойдаланилиши мамлакат ҳукуматининг ғашига тегади ва бундан бевосита ёки билвосита туристик фаолият назоратига таълуқли бўлган эмиграция ва бошқа хизматларнинг қаршилигига сабаб бўлади. Масалан, агар туристик фирма мамлакатга туристлар ўрнига фохишаларни меҳмон бўлиб келишини ўз олдига мақсад қилган бўлиб, шу мақсадда туристларни, эмигрантларни, иш қидириб келганларни ёки ўқиш учун келганларни олиб кирадиган бўлса, бу ҳолда фирма мазкур мамлакат элчихонасининг консуллик бўлимида ўз аккредитацияларидан маҳрум этилади ва халқаро туризмга барҳам берилади.
Туризм - бошқа мамлакатга айғоқчи юбориш ҳамда иқтисодий ва бошқа турдаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш билан шуғулланувчи баъзи - бир маҳкама ва идоралар учун бундай маълумотларни олишнинг самарали усулидир. Давлатларнинг консуллик хизматлари мамлакатга киритмаслик шарт бўлган шахслар тоифасидан иборат «қора рўйхат»ни, шунингдек, туризм қоидаларини суистеъмол қилувчи фирмалар рўйхатини тузишда фаоллик кўрсатадилар.
Туризмнинг энг асосий иқтисодий тамойилини эслатиб ўтамиз. Турист туристик марказга келиши, туристик хизмат, иш ва товарни сотиб олиши ҳамда белгиланган муддатда мамлакатдан чиқиб кетиши лозим. У қанчалик кўп пул қолдириб, қанчалик тез чиқиб кетса шунчалик яхши. Турист - туристик марказдан пул олиб кетиши эмас, балки унга пул олиб келиши, маҳаллий аҳолининг иш жойини эгаллаб олмасдан, айнан унинг учун иш ўрни яратиши лозим. Туристик ресурслар туристик марказга пул ва шуҳрат олиб келмоғи лозим.
Дастлаб энг умумий мақсадларни кўриб чиқамиз. "Туризм асослари" фанининг барча қоидаларига кўра туризмнинг асосий мақсадлари дам олиш, кўнгил очарлик, даволаниш, меҳмондорчилик, спорт, дин ва ишбилармонлик ҳисобланади. Аниқ белгиланмаган мақсадларнинг барчаси ҳам бир хил имтиёзлардан фойдаланади. (Биз мафкуравий мақсадларни кўриб чиқмаймиз, гарчи бундай мақсадларни осонлик билан маданий мақсадлар қаторига киритиш мумкин бўлсада).
Туризм умумий иқтисодий ўсишга, кам ривожланган ҳудудларнинг ривожланишига кўмаклашади. Яхши ривожланмаган ҳудудларда туристик марказларни очиш кўпгина давлатларнинг асосий усули ҳисобланади. Тоғ ва қишлоқ жойларида туристик марказнинг ташкил қилиниши, шу жойларнинг ўзлаштирилишига, аҳоли турмуш шароитининг яхшиланишига ёрдам беради.
Халқаро ва миллий туризмнинг ривожланиши кўплаб қишлоқ жойларига янгича хаёт олиб келиши, аҳолининг жипслашувига кўмак бериши ва шу жойнинг ўзида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришини ташкил этишига катта туртки бўлиши мумкин. Бунга ёрқин мисол қилиб, 60 йилларда ачинарли ҳолатда бўлган Оссуа қишлоғини олса бўлади. 100 йил ичида бу ер аҳолисининг ярми йўқолиб кетди: 1961 йилда унда 766 киши яшаган, 1962 йилда эса, 339 киши қолди. Кўпчиликнинг фикрича бу қишлоқ ўзимга махкум қилинганди. Айтиб ўтиш муҳимки, қишлоқ аҳолиси қишлоқ хўжалиги билан шуғулланган. 1976 йилда унда 4 тагина оила қолди ҳалос. Маҳаллий ҳукумат зудлик билан тоғ туризмини ривожлантириш ҳақида қарор қабул қилди. Механик кўрсаткичлар ва туристик базалар куриш йўлга қўйилди. 1981-1983 йилларда 700 ўринли мехмонхоналар қурилди ва кейинчалик бу сонни 3000 га кўтаришга ният қилинди. Шундай қилиб, маҳаллий иқтисоднинг ривожланишига замин яратилди4.
Кейинги йилларда кўпгина мамлакатларда шаҳарликларнинг фирмаларда хордиқ чиқариши одат тусига кириб қолди. Бу шунга олиб келдики, қишлоқ аҳолиси туризм билан боғлиқ иккинчи ихтисосга эга бўлиш ва жойларда туристик мажмуа қуриб, ишга тушириш билан эса турмуш шароитини яхшилаб олиш имконига эга.
Туризм саноатининг характерли томонларидан бири халқаро меҳнат тақсимоти тизимидаги хизмат кўрсатиш корхонасидир. Хорижий туризмнинг ривожланганлиги натижасида ушбу хизмат кўрсатиш корхонаси ўз хизматларини бошқа товарлар каби маҳсулот сифатида сота бошлайди. Халқаро туризм учун хизмат кўрсатишга ихтисослашиш маблағлар тушишига олиб келади. Туризм саноати хизмат кўрсатиш кўламининг умумий кенгайишига, минтақалардаги аҳоли даромадининг ошишига таъсир кўрсатади.
Халқаро туризм кўламининг кенгайиши билан хизмат кўрсатиш корхоналарининг сони ҳам ошиб бораверади.
Туризмга таъсир кўрсатиш соҳасига кўплаб турдаги корхоналар киради ва улар туристик мавсум давомида ишга тушади, уларнинг пул айланмаси туристлар сонига қараб орта боради.
Халқаро туризмга таъсир этувчи хизмат кўрсатиш соҳаларига озиқ-овқат, кийм-кечак, оёқ кийими, заргарлик буюмлари, антиқа буюмлар, атр-упалар дўконлари, атторлик моллари, гул дўкони, тамаки маҳсулотлари дўкони, қурилиш ва таъмирлаш, кир ювиз хизматлари, заправкалар ва х.к.лар киради.
Халқаро туризмнинг ривожи ҳудудда мисли кўрилмаган иқтисодий ўсишга олиб келиши мумкин. Бунга европадаги уч ибодат маркази бўлмиш шаҳарнинг бири – Лурд мисол бўлади. 5000 аҳолиси бўлган бу шаҳарчада ўзига хос туристик ресурслар мавжуд: қаср, тоғдаги қамоққа айлантирилган қадимий қалъанинг қолдиғи.
1858 йилга келиб, бу шаҳарда мўжиза юз берди. Шаҳарда топилган манбаа мўжизавий деб топилди ва Лурдга минглаб одамлар оқиб кела бошладилар. Тадбиркорлар бундан фойдалана бошладилар.
Шаҳардаги мўжизанинг пайдо бўлган йили атига икки меҳмонхона бўлган бўлса, 100 йил ўтиб, Лурд Европадаги энг йирик мехмонхоналари мавжуд шаҳарга айланди. 80 йилларда у мехмонхона сони бўйича француз шаҳарлари ичида иккинчи ўринни олди. Шаҳардаги 226 мехмонхонада 3000 ишчи хизмат кўрсатди. Ҳар йили 18 минг аҳоли ушбу шаҳар 3,5 млн. туристларни қабул қилади. Бунинг 59 фоизи хорижликлардир5.
Фақат туризм айни ривожланган ҳудудда талабнинг кескин тушиб кетиши жуда хавфлидир. Саёхат жойининг эскириши, одамларда қизиқишнинг йўқлиги, туристларнинг камайиши натижасида мазкур ҳудуд иқтисодида инқироз ҳам рўй бериши мумкин. Бунга мисол қилиб, Франциядаги минерал сув крортларини олса бўлади.
Францияда 120 та минерал сув манбалари мавжуд. Бу бутун Европадаги нафақат сони бўйича, балки сувининг таркибидаги минералларнинг сонига кўра ҳам энг бой манбалардир. Иккинчи жаҳон уриши арафасида француз минерал сув крортлари дунёда биринчи ўринни эгаллаган. Фақат кейинги пайтларда биринчи жаҳон уришидан олдин яратилган моддий техника базаси янгиланмади, чунки манбаа эгалари ўз капиталини минерал сувларини қуйиш ва қадоқлашга сарфладилар. Натижада Франция йилига 2 миллард литр минерал сув ишлаб чиқарадиган йирик мажмуага айланди, шу билан бирга хорижий туристлар қатнови ҳам камая борди, бу эса туризм асосий рол ўйнаган минтақа иқтисодига зарар, яъни тангчилик келтиради. Туризм ривожининг келажагини аниқлаш учун аввало, моддий-техник баъзаси, туристик ресурслар кўлами, мазкур туристик маҳсулотга бўлган талабни чуқур ўрганиш лозим. Бу ишда туристик ресурсларнинг баҳосини ҳаддан ташқари ошириб юбормаслик лозим. Масалан, маълум бир минтақадаги тарихий ёдгорлик фақат шу жойнинг ўзи учунгина қизиқарли бўлиши мумкин, халқаро майдонда эса бошқа кўплаб ёдгорликларнинг олдида мазкур ёдгорликнинг у қадар аҳамиятли бўлмаслиги ва туристларни ўзига жалб қилмаслиги мумкин ва шунинг учун бундай ҳудудларда моддий-техника базасини яратишдан кўп фойда олиш амри маҳол. Туристик ресурсларни баҳолашда, қўшни ҳудуддаги ресурсларни ҳам ҳисобга орлиш керак бўлади. Туристик мода қўядиган талабни (масалан, отларда саёхатга чиқиш ва х.к.лар) ҳам эътибордан четта қолдирмаслик лозим.
Шундай қилиб, қалоқ ҳудудда барпо этилган туристик марказ унинг ривожланишига олиб келади. Бундан ташқари, бу каби “ривожланиш қутублари”нинг ташкил этилиши келгусида иқтисодий диспропорциянинг чуқурлашувини келтириб чиқаради.
Шуниси аниқки, агар туристик сиёсат минтақа манфаатларига зид келмаса, халқаро туризм ўз-ўзидан маҳаллий иқтисоднинг гуллаб яшнашига кафил бўла олмайди.



Download 28,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish