3.2.7-расм. Интернет тармоғида давлат органлари веб-сайтларидан ўртача фойдалана олиш имконияти (фоиз ҳисобида)
2009 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ҳисоботига кўра, электрон ҳукуматни жорий этишга тайёр мамлакатлар рейтинги аниқланган. Ушбу рейтингдан Ўзбекистон 0,4498 индекс билан 87 ўринни эгаллаган. Ҳолбуки, 2008 йилда у 109 ўринда эди. Бир йилнинг ўзида мамлакатимиз ушбу рейтинг поғонасида 22 пунктга кўтарилган.
3.2.2-жадвал
Электрон ҳукуматни жорий этишга тайёрлик индекси
Рейтинг
|
Мамлакат
|
Индекс
|
|
|
|
1
|
Корея Республикаси
|
0,8785
|
|
|
|
2
|
АҚШ
|
0,8510
|
|
|
|
3
|
Канада
|
0,8448
|
|
|
|
МДҲ
|
|
|
|
|
|
46
|
Қозоғистон
|
0,5578
|
|
|
|
54
|
Украина
|
0,5181
|
|
|
|
59
|
Россия
|
0,5136
|
|
|
|
64
|
Белорусь
|
0,4900
|
|
|
|
80
|
Молдова
|
0,4611
|
|
|
|
83
|
Озарбойжон
|
0,4571
|
|
|
|
87
|
Ўзбекистон
|
0,4498
|
|
|
|
91
|
Қирғизистон
|
0,4417
|
|
|
|
100
|
Грузия
|
0,4248
|
|
|
|
110
|
Арманистон
|
0,4025
|
|
|
|
122
|
Тожикистон
|
0,3477
|
|
|
|
130
|
Туркманистон
|
0,3226
|
|
|
|
Президентимиз маърузасида Ўзбекистонда ахборот-коммуникация соҳаси ривожини янада жадаллаштиришга алоҳида урғу берилди. Умуман олганда, бу соҳа давлатимизнинг иқтисодий ривожланишида муҳим ўрин тутади ва бу борада аниқ устувор вазифалар белгилаб олинган.
Ўзбекистонда халқаро туризмни ривожлантиришда ахборот-коммуникация соҳасидаги устувор вазифалар қуйидагилардан иборат:
- ахборотлаштириш миллий тизимини ривожлантириш;
- иқтисодиётни барча тармоқ ва соҳаларида, шунингдек туризм соҳасида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш ва жорий этиш;
- туристларни ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш;
- жаҳон ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш ва жаҳон ахборот ҳамжамиятига кириш учун қулай шароитларни яратиш.
Ахборот-коммуникация соҳасини ривожлантириш асосида халқаро туризм соҳасида ахборот тизимини ривожлантириш давлат органлари, идоралар, тармоқлар ва бошқа таркибий тузилмалар орасидаги ахборот алмашинувини яхшилаш, уларнинг интеграция даражасини ва бошқарув самарадорлигини оширишга имкон беради.
Миллий ахборот тизимини ривожлантириш вазифалари қуйидагилардан иборат:
- давлат органлари ўртасида ахборот тизимларини ўзаро алоқаларини таъминлайдиган меъёрий, қоидалар стандартларни ишлаб чиқиш;
- миллий ахборот тизимлари дастурий-техник инфратузилмасини ривожлантириш;
- тармоқ, ҳудудий ва миллий ахборот тизимлари доирасида ташкилотлар ахборот тизимларининг интеграциялашувини таъминлаш;
- идоралараро ва ички электрон ҳужжат айланиш тизимларини жорий этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
- давлат интерфаол хизматларини тақдим этиш бўйича ягона технологик қарорни амалга ошириш бўйича техник ёрдам кўрсатиш.
Мамлакатимизда 2011 йилда замонавий кенг форматли ва оптик технологияларни жорий этиш асосида телекоммуникация тармоғини ривожлантириш ва модернизация қилиш, 950 километрдан ортиқ оптик толали алоқа тармоғини фойдаланишга топшириш, вилоятлар марказларига маълумотлар узатишнинг транспорт тармоғини кенгайтиришни таъминлаш вазифаси қўйилмоқда. Кўзда тутилган ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобидан интернетнинг халқаро тармоқларига чиқиш имкониятлари тезлигини 4 баробар ошириш, турғун стационар алоқа орқали интернетдан фойдаланувчилар сонини 3 миллиондан 3,5 миллион нафарга кўпайтириш, кенг форматли телекоммуникация тармоқларидан фойдаланувчилар сонини эса икки баробар ошириб, 100 мингтага етказиш лозим. Ўқув жараёнига кенг форматли коммуникация тармоқлари ва интернет технологияларини жорий қилиш мақсадида Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда “Электрон таълим” миллий тармоғини барпо этишни ниҳоясига етказиш ҳамда 2011 йилда мамлакатимизнинг барча олий ўқув юртларини, кейинчалик эса академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини ягона компьютер ахборот тармоғига улашни таъминлаш вазифаси юклатилади.
2015 йилгача мамлакатимизнинг барча ҳудудларида рақамли телевидениега ўтишни таъминлаш бўйича комплекс дастурнинг амалга оширилиши биз учун алоҳида аҳамиятга эгадир. Ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига 2011 йилда Нукус, Урганч, Андижон ва Қарши шаҳарлари телемарказларида замонавий рақамли узатиш ускуналарини ўрнатиш, аҳолини рақамли форматдаги теледастурлар трансляцияси билан қамраб олишни 23 фоиздан 37 фоизга ошириш, шунингдек, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида рақамли телевидение учун махсус мосламалар ишлаб чиқариш қувватини 50 минг донага етказиш вазифаси топширилади. 2011 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг медиамарказини Япония ва Германиянинг етакчи компанияларида ишлаб чиқарилган энг замонавий мультимедиа техникаси билан жиҳозлаб, фойдаланишга топширишни таъминлаш зарур.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрда ПҚ-1442-сонли қарори доирасида, 2011-2015 йилларда:
Молиялаштириш манбалари аниқланган лойиҳалар рўйхати бўйича:
29,4 миллиард АҚШ доллари қийматига эга 259 та йирик тармоқ лойиҳаси,
642,2 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 1064 та ҳудудий лойиҳанинг амалга оширилиши режалаштирилган.
Хулоса қиладиган бўлсак мамлакатимизда ахборот-коммуникацияси қанчалик ривожланса халқаро туризмнинг ривожланишига шунча имконият яратилган бўлади. Яъни туристларнинг сонини ортиши интернет орқали мамлакатимиз тарихий обидаларини реклама қилиш орқали эришишимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |