Ахборот технологиялари ва статистика



Download 28,51 Mb.
bet17/21
Sana20.07.2022
Hajmi28,51 Mb.
#827102
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Ўзбекистонда халқаро туризм ривожланишини статистик ўрганиш услубияти

3-БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСА
1. Меҳмонхона ва ресторан бошқарувчилари туристларга сифатли хизмат кўрсатишда малакали ходимлар танлаш нақадар муҳим эканлигини яхши тушинишлари лозим. Ходимларнинг меҳмонхона ва ресторан сохасидаги билимларини қучайтириш туризм инфратузилмасини ривожлантиришда, янги меҳмонхоналар ва ресторанлар пайдо бўлган сайин жуда муҳим аҳамиятга эга бўлиб боради.
2. Мамалакатимизда рақамли телефон хизматидан фойдаланувчилар ва рақамли телефон станциялар сони ортиб бормоқда. 2010 йилга келиб Тошкент, Самарқанд ва Наманган вилоятларида рақамли телефон станцияларнинг сони мос равишда 112, 108 ва 90 тани ташкил этди. Андижон, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида рақамли телефон станцияларининг сони республикамиз бўйича энг оздир. Жиззах вилоятида жами 35 та, Андижон ва Сурхондарё вилоятларида эса жами 45 та рақамли телефон станцияси мавжуд. Бу ҳам туризм соҳасини ривожлантиришга катта туртки бўлади.
3. 2009 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ҳисоботига кўра, электрон ҳукуматни жорий этишга тайёр мамлакатлар рейтинги аниқланган. Ушбу рейтингдан Ўзбекистон 0,4498 индекс билан 87 ўринни эгаллаган. Ҳолбуки, 2008 йилда у 109 ўринда эди. Бир йилнинг ўзида мамлакатимиз ушбу рейтинг поғонасида 22 пунктга кўтарилган.
4. Мамлакатимизда ахборот-коммуникацияси қанчалик ривожланса халқаро туризмнинг ривожланишига шунча имконият яратилган бўлади. Яъни туристларнинг сонини ортиши интернет орқали мамлакатимиз тарихий обидаларини реклама қилиш орқали эришишимиз мумкин.


ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Сўнгги вақтларда халқаро туризм жаҳон иқтисодий бозорида салмоқли ўринни эгаллаб келмоқда. Бозор муносабатларининг равнақи, эркин рақобат муҳитининг яратилиши шароитида барча тармоқлар қатори туризмги бўлган талабнинг ортиб бориши табиий жараёндир. Кўпгина ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида даромаднинг салмоқли ҳиссаси туризмга тўғри келади. Туризм бир қатор мамлакатларнинг асосий даромад манбаи бўлиб ҳисобланади.
2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва туризм соҳасидан тушган даромадлар ҳақида келтирилган. Мамлакатимиз ҳудудларидан энг кўп даромадлар тушган 2006 йилда Тошкент шаҳри 66,6 фоизни ташкил қилган бўлса, бошқа вилоятларнинг кўрсаткичлари жуда паст даражада. Яъни Самарқанд 14,2 фоизни, Бухоро 6,4 фоизни, Сурхондарё 6,3 фоизни, Хоразм 2,5 фоизни, Фарғона 2,4 фоизни ташкил қилган. Таҳлиллардан кўриниб турибдики мамлакатимизнинг бошқа вилоятиларида хизмат кўрсатиш ва туризм соҳаси жуда паст кўрсаткичга эга бўлган. 2010 йилга келиб ушбу кўрсаткич Тошкент шаҳрида 70,8 фоизни, Самарқандда 13,5 фоизни, Бухорода 6,3 фоизни, Сурхондарёда 3,9 фоизни, Хоразмда 2,5 фоизни, Фарғонада 1,3 фоизни ташкил қилган. Ушбу таҳлиллардан шундай хулосага келиш мумкинки, Самарқанд, Бухоро, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида 2006 йилга нисбатан 2010 йилда ушбу кўрсаткич пасайган.
2005-2010 йилларда мамлакатимизда хизматлар экспорт кўрсаткичлари ўсиб бормоқда. 2005 йилда 29000 минг сўмни ташкил этган бўлса, 2010 йилда ушбу кўрсаткич 53025 минг сўмни ташкил қилган, яъни 2005 йилга нисбатан 2010 йилда 1,8 мартага ошган.
Шу билан бирга республикада халқаро туризм бозорини ривожлантиришда минтақавий хусусиятлардан келиб чиқиб, қуйидаги омилларга алоҳида этиборни қаратиш лозим деб ҳисоблаймиз:
- халқаро туризмда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятидан кенг фойдаланиш;
- Ўзбекистоннинг туристик имкониятлари билан чет эллик инвесторларни таништириб, уларни жалб этишини кенгайтириш;
- ривожланган мамлакатларда ҳар йили бўлиб ўтадиган халқаро туристик ярмарка ва кўргазмаларда доимий равишда иштирок этиш;
- ички туристик бозорда ўзаро рақобат муҳитини кучайтириш;
- замонавий туристик компанияларини бунёд этишда чет эл сармояларини жалб этишга эришиш;
- жаҳон бозорида талаб катта бўлган халқаро туристик йўналишларини йўлга қўйишда ва ишлаб чиқишда қатнашиш;
- миллий туристик маҳсулотларни ягона марказда бирлаштириш;
- туризм соҳаси учун кадрлар тайёрлаш ҳолатини чуқур ўрганиш ва унинг натижалари асосида соҳа бўйича таълим йўналишларига ўзгартиришлар киритиш;
- сайёҳлик хизматларини электрон шаклда сотиш учун очиқ иқтисодий тизимни яратиш;
- транспорт соҳасидаги янги хизмат турларини жорий этиш;
- Ўзбекистон ҳақида ўзбек, рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларда ахборот-реклама буклетлари, карталар, газета ва журналлар чоп этиш;
- замонавий туристик компаниялар бунёд этиш, уларни халқаро андозаларга мослаштириш;
- туристик ресурсларнинг бунёд бўлиши ва қайта таъмирланишига этиборни қучайтириш;
- туризм соҳасида замонавий технологиялардан максимал даражада самарали фойдаланишни йўлга қўйиш ва ҳ.к.



Download 28,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish