Ахборот технологиялари ва статистика


Ўзбекистон халқаро туризм ривожланишининг статистик таҳлили



Download 28,51 Mb.
bet10/21
Sana20.07.2022
Hajmi28,51 Mb.
#827102
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
Ўзбекистонда халқаро туризм ривожланишини статистик ўрганиш услубияти

2.2. Ўзбекистон халқаро туризм ривожланишининг статистик таҳлили.
Ҳар қандай жамиятда иқтисодий-ижтимоий ҳодиса ва жараёнлар ўзгариб, ўсиб, тараққий топиб боради. Оддийдан мураккабга, қуйидан юқорига, эскидан янгига қараб боради. Статистика ижтимоий ҳодисаларни фақат мавжуд ҳолатда олиб қарамай, балки уларнинг вақт ичида ўзгаришини ҳам ўрганади. Ижтимоий ҳодисаларнинг вақт ичида ўзгариши статистикада динамика деб, шу жараённи таърифловчи кўрсаткичлар қатори эса динамика қатори деб юритилади. Динамика қаторларини таҳлил қилишда бир қатор кўрсаткичлардан фойдаланилади. Бу кўрсаткичлар ўрганилаётган ҳодисанинг ўсиш ёки пасайиш йўналишини кузатишда, айрим қонуниятларни аниқлашда жуда муҳим роль ўйнайди.
Кўрсаткичларни ҳисоблаш айриш ёки бўлиш усулида амалга оширилади. Натижада қуйидаги кўрсаткичларга эга бўламиз:

  1. Абсолют (мутлақ) қўшимча ўсиш (камайиш);

  2. Ўсиш ёки камайиш суръати;

  3. Қўшимча ўсиш (камайиш) суръати;

  4. 1 % қўшимча ўсишнинг (камайишнинг) абсолют (мутлақ) қиймати.

Динамика қаторлари кўрсаткичларини ҳисоблашда икки давр даражаларини таққослаш усули қўлланилади. Одатда, таққослашда даража сифатида қаторнинг биринчи ёки олдинги йил даражаси қабул қилинади. Агар ҳар бир даража ўзидан олдинги даража билан таққосланса, у ҳолда олинган кўрсаткич занжирсимон, агар ҳар бир даража фақат доимий битта давр даражаси билан таққосланса, у ҳолда олинган кўрсаткич базисли кўрсаткич бўлади.
Мутлақ қўшимча ўсиш ёки камайиш – ҳар қайси кейинги давр даражасидан бошланғич ёки ўзидан олдинги давр даражасини айриш йўли билан аниқланади.13
АўзгУ10 базисли усул ёки АўзгУii-1 занжирсимон усул
Бу ерда:
Аўзг – абсолют қўшимча ўсиш ёки камайиш;
Уi – жорий, таққосланувчи давр даражаси;
У0 – базис, таққосланадиган давр даражаси;
Уi-1 – олдинги давр даражаси.
Ўсиш ёки камайиш суръати
- ҳар қайси кейинги давр даражаси бошланғич ёки ўзидан олдинги давр даражасига нисбатан неча фоизни ташкил қилишини кўрсатади.

Қўшимча ўсиш (камайиш) суръати ҳар бир кейинги давр даражасидан бошланғич давр даражаси айрилиб, натижа 100 га кўпайтирилади ва бошланғич давр даражасига бўлинади:

Иккинчи усулда қўшимча ўсиш суръати ўсиш суръатидан 100 ни айрилиб ҳисобланади.

Занжирсимон қўшича ўсиш (камайиш) суръати айрим ҳолларда (масалан, турли мамлакатларда) ўзгармас ёки муттасил пасайиб бориш йўналишига эга бўлиши мумкин.
Аммо, бундай ҳолларда хулоса чиқаришга шошилмаслик керак. Чунки масаланинг моҳиятига етиб бориш учун 1 фоиз қўшимча ўсиш (камайиш)нинг мутлақ моҳияти деган кўрсаткични ҳисоблаш талаб қилинади.
1% қиймати
Ҳозирги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида нафақат бизнинг мамлакатимизда балки бутун дунёнинг ривожланган мамлакатларида туризм соҳасига салбий таъсир этиб келмоқда. Шундай экан мамлакатимиз туризм соҳасини статистик маълумотлар орқали иқтисодий-статистик таҳлил қилиб тегишли хулосалар чиқаришимиз зарур.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, халқаро туризм соҳасини ривожланиш тенденцияларини, мамлакатимизга ташриф буюраётган туристларнинг сонини, улардан келаётган даромад ва бошқа асосий кўрсаткичларни статистик усуллар ёрдамида таҳлил қилиб, тегишли хулоса ва таклифларимизни берамиз.
Мамлакатимизда 2005-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва туризм соҳасидан тушадиган даромадларни динамик таҳлил қиладиган бўлсак, абсолют қўшимча ўсиш 2010 йилда 2005 йилга нисбатан 67322,9 млн.сўмга кўпайган. Ўсиш ёки камайиш суръати 2010 йилда 2005 йилга нисбатан 269,2 фоизга ошган. Қўшимча ўсиш суръати эса 2010 йилда 169,2 фоизни ташкил қилган. Бир фоиз қўшимча ўсиш 2006 йилда 457,6 млн. сўмни ташкил қилган бўлса, 2010 йилда 1071,1 млн. сўмни ташкил қилган (2-илова).
Республикамизда 2005-2010 йилларда туристларга хизмат кўрсатиш сони ошиб, уларнинг ривожланишига мамлакатимизда ҳам иқтисодий, ҳам ҳуқуқий томондан асос яратилиб, имтиёз ва имкониятлар берилган. 2005-2010 йилларда туристларга хизмат кўрсатиш сони динамикасини таҳлилини кўриб чиқамиз.
Абсолют қўшимча ўсиш 2010 йил 2005 йилга нисбатан 248270 кишига ўсганини кўришимиз мумкин. Туристларга хизмат кўрсатиш сони йилдан йилга ошиб бормоқда. Ўсиш ёки камайиш суръати эса 2010 йил 2005 йилга нисбатан 139,9 фоизга кўпайган. Қўшимча ўсиш (камайиш) суръати 2010 йилда 2005 йилга нисбатан 39,9 фоизга ошган. Бир фоиз қўшимча ўсиш (камайиш)нинг абсолют қиймати эса 2010 йилда 8700 кишини ташкил этган. Умуман олганда туристларга хизмат кўрсатиш сони сони ошиши тенденциясида деб ҳисоблашимиз мумкин (3-илова).
Республикамизда 2005-2010 йилларда чет эллик туристларга хизмат кўрсатиш динамикасини таҳлил қиладиган бўлсак, абсолют қўшимча ўсиш 2010 йил 2005 йилга нисбатан 339000 кишига ўсганини кўришимиз мумкин. Чет эллик туристларга хизмат кўрсатиш сони ошиб бормоқда. Ўсиш ёки камайиш суръати эса 2010 йил 2005 йилга нисбатан 140,1 фоизга кўпайган. Қўшимча ўсиш (камайиш) суръати 2010 йилда 2005 йилга нисбатан 40,1 фоизга ошган. Бир фоиз қўшимча ўсиш (камайиш)нинг абсолют қиймати эса 2010 йилда 3390 кишини ташкил этган. Умуман олганда чет-эллик туристларга хизмат кўрсатиш ўсиш тенденциясида деб ҳисоблашимиз мумкин (4-илова).

Download 28,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish