Ахборот т е хнол огиялари


Масофавий таълимнинг технологиялари ва унда қатнашувчилари



Download 2,12 Mb.
bet73/83
Sana25.02.2022
Hajmi2,12 Mb.
#271874
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   83
Bog'liq
Axborot texnologiyalari ma'ruzalar

Масофавий таълимнинг технологиялари ва унда қатнашувчилари.
112
Масофавий таълимнинг асосий технологияларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
ИНТЕРАКТИВ технологиялар: Интернет масофавий таълим портали. Видео ва аудио конференциялар. Электрон почта орқали таълим. Интернет орқали мустакил таълим олиш. Узоқдан бошқариш системалар. Онлайн симулятор ва ўқув дастурлар. Тест топшириш системалари.
ИНТЕРАКТИВ бўлмаган технологиялар:
Видео, аудио ва босмага чиқарилган материаллар.
Телевизион ва радио кўрсатувлар.
Дискларда жойлашган дастурлар.
Видео ва аудио конференциялар - бу Интернет ва бошқа телекомуникацион алоқа каналлари ѐрдамида иккита, узоқлашган аудиторияларни телекоммуникацион холатда бир бири билан боғлаб таълим олиш йўли. Видео ва аудио конференциялар учун катта хажмда махсус техника, юқори тезликга эга бўлган аълоқа канали ва ўқитишни ташкил қилиш учун хизмат кўрсатувчи мутахассисларни жалб этиш керак бўлади.
Интернет орқали мустакил таълим олиш - бу Интернетда жойлашган кўпгина сайтларда жойлашган катта хажмдаги маълумотлар устидан мустақил равишда ишлаш ва янги билимлар олиш йўли.
Электрон почта орқали таълим эса энг оммавий Интернет хизматларидан фойдаланиб, ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида хатлар орқали мулоқот ўрнатиб таълим олиш йўли. У ѐрдамида ҳар хил тест, вазифа, савол-жавоб ва кўрсатмаларни (матн, графика, мультимедия, дастурлар ва бошка куринишида) жўнатиб қабул қилишимиз мумкин.
Узоқдан бошкариш тизимлари - мураккаб дастур, тизим ва ускуналарни реал холатда бошқариш ва уларда ишлаш имкониятларини яратувчи махсус тизимлар ѐрдамида билим олиш йўли. Узоқдан бошкариш тизимларнинг асосий вазифаси ўқувчига фақатгина амалий билимларни бериш.
Симулятор, электрон дарсликлар ва ўқув дастурлар - бу асосан назарий ва амалий билимларни компьютер дастурлари орқали ўқувчиларга он-лайн холатида олиш йўли. Симулятор ва электрон дасрликлар хозирги кунда таълим сохасида жуда кенг қўлланиляпти.
Тест топшириш тизимлари - бу махсус дастурлар ѐрдамида ўқувчиларнинг амалий ва назарий билимларни текширишнинг асосий вазифаси, бу талабалар билимларини текшириб уларни бахолаш.
Интернетнинг масофавий таълим портали бу махсус Интернет сайтлар (онлайн ресурслар). Ушбу сайтларнинг асосий вазифаси - таълим жараѐнини ташкил қилиш, ѐки бошқа сўзлар билан ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида электрон он-лайн мулоқотни ўрнатиш, ўқитувчиларга ўқув материалларни
113
жойлаштириш ва ўқувчиларга шу маълумотлар билан ишлашга хамда бошқа масофавий таълим сервислардан фойдаланишга имконият яратиш.
Масофавий таълимни жараѐнида қуйидагилар қатнашиши шарт, булар - масофавий курс автори, методист, ўқитувчи (тьютор, координатор), рухшунос, администратор, документовод, телекоммуникация ва дастурий таъминот гуруҳи хамда ўқувчилар.
Автор - масофавий курсни яратувчи, уни янгилатувчи ва тахрирловчи шахс.
Методист - масофавий курс авторига консультациялар берувчи ва курсни тахрирловчи шахс.
Ўқитувчи - ўқувчилар билан ўқиш жараѐнида мулоқотда бўлувчи ва уларга ѐрдам берувчи хамда уларнинг билимларини текширувчи шахс.
Рухшунос - ўқиш жараѐнининг психологик мониторингни ташкил қилувчи шахс.
Администратор - ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқишдан четлаш масалаларини ечувчи ва малакали ўқитувчиларни жалб қилувчи шахс.
Документовед - хужжатлар билан ишловчи шахс.
Телекоммуникация ва дастурий таъминот гуруҳи -дастурлар ва телекоммуникация ресурслар ишини таъминловчи шахслар.
Ўқувчилар - ўқув жараѐнида қатнашувчи шахс. Ўқув жараѐнини ташкил килишда эса албатта қуйидаги қадамларни бажаришимиз зарур бўлади:
Курс мақсадларини аниқлаш. Қайси билимларни (мавзулар, фан ва ... ) ва кимлар учун ўқитиш керак.
Ўқиш методларини танлаш. Ўқув жараѐни давомида билимлар ва кўникмалар даражасини диагностика хамда текшириш манбаларини ва усулларини аниқлаш керак.
Ўқув материалга методик талабларини ишлаб чиқариш. Янги билимларни бериш усулларини ва хажмларни аниқлаш керак.
Дарслар жадвалини ишлаб чиқариш. Бутун курсни бир нечта модулларга бўлиш, ҳар битта модул тугалланишидан кейин ўқувчи томонидан қандай билимларга эга бўлишини аниқлаш керак.
Ўқув жараѐнини мониторингни ташкил қилиш.
Текширув жараѐнларни режалаштириш,
Ўқувчиларнинг мустақил ишларини режалаштириш,
Ўқув жараѐни натижаларини прогнозлаштириш, Натижаларни аниқлаш ва тахлил қилиш.

Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish