ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
Информатика ва
КГ
кафедраси
АХБОРОТ Т Е ХНОЛ ОГИЯЛАРИ
фанидан
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
Тошкент- 2011
Маъзмуннома
Ахборот технологиялари фанидан тайѐрланган маърузалар матни Олий
таълимнинг 520000-Мухандислик ва мухандислик иши таълим сохасининг
5521900-Информатика ва ахборот технологиялари, 5320200-
Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик, 5811200, 5811300-Сервис,
5523500-Ахборот хавфсизлиги, 5523600-Электрон тижорат, 5524400-Мобил
алоқа тизимлари, 5522200-Телекоммуникация, 552100-Телевидение,
радиалоқа ва радиоэшиттириш, 552200-Радиотехника, йўналиши бўйича бакалавриатура талабалари учун мўлжалланган.
Маърузалар матни ўн еттита мавзуни ўз ичига олиб фан бўйича яратилган намунавий дастурга тўлиқ мос келади.
Ҳар бир маъруза режа асосида тайѐрланган бўлиб маъруза аввалида калит сўзлар, кириш қисми маърузанинг асосий қисми, хамда маъруза бўйича назорат саволларини ўз ичига олади.
Маърузалар матни охирида қўшимча тайѐрланиш учун адабиѐтлар рўйхати келтирилган, бу эса талабаларга мустақил равишда тайѐрланишга имконият беради.
1
Кириш
Фаннинг мақсади ахборот технологияларининг ўзига хос хусусиятлари
ва имкониятларини, ахборот технологияларини инсон фаолиятининг турли
сохаларида қўлланилиш асосларини ўргатишдан иборатдир. Бунда асосий
эътибор ахборот технологияларини телекоммуникация сохасида
қўлланилишига қаратилгандир. Фаннинг вазифаси, талабаларни ахборот технологияларини техник ва дастурий воситалари билан таништириш ва бу воситаларни ишлаб чиқариш, илмий талқиқот ишлари, хамда ўқув жараѐнларига тадбиқ этиш усуллари ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини ўргатишдан иборатдир.
Фан бўйича талабаларнинг билимига, уқувига ва кўникмасига талаблар:
Ушбу фанни ўрганиш натижасида талабалар ахборот технологиялари, уларнинг имкониятлари ва уларни инсониятнинг барча фаолиятларига, шу жумладан телекоммуникация сохасидаги фаолиятига таъсири тўғрисида маълумотга эга бўлишлари керак. Шунингдек, талабалар қуйидагиларни билишлари шарт:
турли сохаларда ахборот тизимлари ва уларни қўлланилиши билан боғлиқ бўлган асосий тушунчаларни ўзлаштириш;
маълумотлар типи, уларни турли хисоблаш машиналари ва тизимлари хотираларида тасвирлаш билан боғлиқ бўлган асосий тушунчаларни ўзлаштириш;
маълумотларни қайта ишлаш алгоритмларини ўрганиш ва ўзлаштириш, хамда турли маълумотлар структуралари билан ишлаш алгоритмларини ўзлаштириш;
телекоммуникация тизимларида рўй берадиган асосий ахборот жараѐнлари билан танишиш;
масофавий таълим технологияси ва унинг дастурий ва техник воситалари билан танишиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |