500 000 -Мухандислик, ишлов бериш ва қурилиш тармоқлари
Тайёрлов йўналиши:
3540300 Нефт ва газ ишлари
Мутахассислиги:
3540303 Нефт ва газ қудуқларини бурғулаш техниги
Тошкент – 2010 Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар тайёрлов йўналишлари бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2011 йил 29 мартдаги 1-сонли мажлис баёни билан маъқулланган.
Фан дастури Бухоро нефт ва газ касб-ҳунар коллежида ишлаб чиқилди ва 500 000 -Мухандислик, ишлов бериш ва қурилиш тармоқлари билим соҳасининг 2010 йил “___” _________даги шўъба келишувидан ўтказилди (Баён рақами №___)
Тузувчилар:
Р.И.Исматов
Бухоро нефт ва газ саноати кхк ўқитувчиси
Тақризчилар:
Х.Б.Дўстовв
БОО ва ЕСТИ “Нефт ва газ ишик” кафедраси мудири, к.ф.д.
«Меҳнатни мухофаза ва техника хавфсизлиги» фанини асосий мақсад ва вазифалари.Фанни ўрганиш жараёнида унинг олдига қўйилган асосий вазифалар.Меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлигини саноат корналарида ташкил қилиш моҳияти. Асосий бўлим ва уларнинг таркибий қисми.
Фаннинг мақсади ва вазифалари Ўқувчиларни нефт ва газ саноати иншоотлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида уларнинг ҳуқуқлари, бурчлари, иш жойини ташкил этиш талаблари, техника хавфсизлиги талаблари, санитария гигиена қоидаларига риоя қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммолари билан таништиришдан иборат.
Фан бўйича ўқувчиларнинг билими, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар: Фанни ўрганиш натижасида ўқувчилар қуйидаги кўникмаларга ва билимларга эга бўлишлари керак:
меҳнатни бошқариш қонунлари, риоя қилиш тартиблари;
меҳнат интизомини ҳимоя қилувчи давлат назорат ташкилотлари. "Саноатконтехназорат" агентлиги;
мухандис ва техник ходимларни меҳнат муҳофазаси учун жа-вобгарлиги;
меҳнат шароитларини яхшилаш ва меҳнат шароитини кўриб чиқиш тартиби;
нефт ва газ саноати учун ишчилар ва муҳандислар тайёрлаш тизими системаси;
бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш ва текшириш тартиби;
ишлаб чиқаришдаги жароҳатларни тахлил қилиш услублари;
нефт ва газ конларини ишлатишда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чоралари;
юк кўтариш машина ва механизмларига қўйилган талаблар;
бурғулаш қудуқлари ва скважиналарини автоматика воситаларини ишлатишга қўйилган талаблар;
нефт ва газ конидаги ускуналар, аппаратлар, технологик жараёнларни
автоматика воситаларини бажаришга қўйилган техника хавфсизлиги талаблари;
компрессор ва насос станцияси ҳамда нефт базаларни ускуналари автоматика восита ва жиҳозларига хизмат кўрсатишда техника ва электр хавфсизлигига қўйилган хавфсизлик талаблари;
компрессор ва насос станцияси ҳамда нефт базаларни автоматик ёнғин ўчириш тизимлари хақида умумий маълумотлар;
нефт ва газ саноати корхоналарида НЎА ва А воситаларини текшириш лабораториялари ва ҳисоблаш марказларига хизмат кўрсатишда техника ва ёнгин хавфсизлиги талаблари;
компрессор ва насос станцияси ҳамда нефт базаларни автоматик воситаларига хизмат кўрсатишда техника ва ёнғин хавфсизлиги талаблари;
нефт ва газ саноати корхоналарида бирламчи ёнғин ўчириш воситалари-ни ишлатиш талаблари;
нефт ва газ саноати корхоналарида автоматик ёнғин ўчириш воситалари-ни ишлатиш ва уларга хизмат кўрсатиш талаблари;
автоматик стационар ва қўзғалувчан ёнғин ўчириш воситалар.