Ахборот т е хнол огиялари



Download 2,12 Mb.
bet61/83
Sana25.02.2022
Hajmi2,12 Mb.
#271874
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   83
Bog'liq
Axborot texnologiyalari ma'ruzalar

Тасвирлардаги матн. Дизайнерлар шрифтлар устидан абсолют назоратни ўрнатишнинг энг тўғри усули - матнни тасвирга жойлаштириш эканлигини тез тушундилар. GIF файллари кўринишида бажарилган сарлавҳалар, кичик сарлавҳалар ва эълонларни тез-тез кўриш мумкин. Кўпгина Web-саҳифалар фақат графикада тақдим этилган бўлиб, саҳифанинг бутун матнини ўз ичига олади. HTML-матннинг ўрнига графикадан фойдаланишнинг афзалликлари шубҳасиз аниқдир:

  • шрифтнинг тури, ўлчами, интерлиньяж, ҳарфлар ўртасидаги оралиқ, ранг ва текислашни, яъни фақат HTML да қийинчилик туғдирадиган барча атрибутларни аниқлаш мумкин;

  • сизнинг саҳифангиз барча графика браузерларида чиқаришда бир хил бўлади.

Лекин бу усулнинг ҳам қатор камчиликлар мавжуд:
• тасвир матнга қараганда узоқроқ юкланади, чунки графика
файллари одатда HTML-матнларга қараганда анча катта бўлади;
87

  • нографика браузерларида ичидаги нарса йўқотилади. Графикани кўра олмайдиган (ѐки кўришни хоҳламаѐтган) фойдаланувчилар матнни ҳам кўришмайди. Графика тасвирининг ўрнидаги муқобил матн (Alt атрибутидан фойдаланилади) ѐрдам беради, лекин унинг имкониятлари чегараланган ва бу ҳар доим ҳам мавжуд бўлмаган графика ахборотини тенглаштиришнинг ишончли усули бўлмайди;

  • тасвирда жойлашган ахборотни индексациялаш ѐки уни излашни ташкил қилиш мумкин эмас. Натижада ҳужжатдан ахборотнинг муҳим қисмлари чиқариб ташланади.

Шрифт ўлчами. Одатда, шрифтнинг ўлчами пунктларда белгиланади (72 пункт (пт) = шрифт баландлигининг 1 дюйми), лекин афсуски, бу ўлчамлар платформалар ўртасида етарлича аниқ ўтказилмайди. Бу қисман уларнинг операцион тизимлари турли ажрата олишли дисплейларни бошқариши сабабли рўй беради. Одатда, Windows - 96 нуқта/дюйм, MacOS -72 нуқта/дюйм экраннинг ажрата олишидан фойдаланади. MultiScan мониторларининг ажрата олиши анча юқорироқ бўлади.
^еЬ-саҳифаларда графикани тақдим этишда ҳозирги пайтда Web даги барча тасвирлар икки форматда: GIF ва JPEG форматларида тақдим этилган. Эслатиб ўтиш ўринли бўлган учинчи рақиб, PNG формати, браузерларнинг қўллаб-қувватлаши ва эътибори учун курашмоқда.
С1Ғ. 01Ғ - ОгарШсз Interchange Format ни Web нинг анъанавий формати деб аташ мумкин. У Web-браузерлар қўллаб-қувватлаган файлларнинг биринчи формати бўлган ва ҳозирги кунгача ҳам Web нинг асосий графика формати бўлиб келмоқда. Унинг хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

  • 256 дан ортиқ бўлмаган рангни қўллаб-қувватлайди (кам бўлиши мумкин ва кўпинча шундай ҳам бўлиши керак);

  • ранглар палитрасидан фойдаланади;

  • LZW усули бўйича ахборотни йўқотишсиз зичлашдан фойдаланади (бу усул PKZIP архиваторида қўлланиладиган зичлашга ўхшаш ва бинобарин, GIF-файллар кейинчалик яна зичланмайди);

  • қаторлараро ѐйишни қўллаб-қувватлайди;

  • оқимли формат ҳисобланади, яъни расмни кўрсатиш уни ола бошлаш вақтида бошланади;

  • палитрадаги рангларнинг бирига шаффоф атрибутини белгилашга имкон беради, бу шаффоф деб аталадиган GIF ларни яратишда қўлланилади;

  • бир файлда бир неча тасвирларни сақлаш имкониятига эга, бу анимация қилинган GIF ларни тайѐрлашда қўлланилмоқда;

  • файлга изоҳ қўйиш, тасвирларни кўрсатиш орасида ушланиб қолишни бажариш ва бошқаларга имкон берадиган файлга бошқарувчи блокларни қўйиш имкониятини қўллаб-қувватлайди.

Энди эса ушбу хусусиятлар нималарга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида бироз тушунтириш бериб ўтамиз. Юқорида ѐзганимиздек, GIF 256
88
дан кўп бўлмаган рангни қўллаб-қувватлайди, бу эса биз GIF-форматида сақланадиган барча тасвирлар ушбу чегара доирасига сиғиш учун (турли дастурлар бунга турлича эришадилар) ранглар миқдорини камайтиришини англатади. Бу ердан эса шундай хулоса келиб чиқади: агар ранглари бир-бирига уйғун ўтадиган ва илғаш қийин бўлган ранг туслари бор яхши фотосуратни олсак, у ўзгартирилгандан сўнг ҳаммаси анча ѐмон бўлади -туслар илғанмайди ва бутун фотосурат табиий кўринишини йўқотади. Шунинг учун агар фотосуратни GIF форматида сақлаш ва барча ранг тусларини бериш шарт бўлса, ҳийлаларга боришга тўғри келади. Масалан, фотосуратга қандайдир бадиий фильтрни қўллаш ва уни расмга айлантириш ѐки тон беришни қўллаш мумкин. Расмлар ва чизмаларни бу форматда сақлашда ҳеч қандай муаммо йўқ, улар, одатда, яхши сиқилади ва кўп рангларни ўз ичига олмайди.
^ЕС. №еЬ даги иккинчи энг машҳур графика формати JPEG - МШ Photographic Experts Group ҳисобланади. У ранг тўғрисида 24-разрядли ахборотга эга бўлади. Бу GIF форматидаги 256 рангдан фарқли ўлароқ 16,77 млн. ранг деганидир. JPEG да йўқотишли зичлашдан фойдаланилади. Бу шуни англатадики, зичлаш жараѐнида тасвир тўғрисидаги баъзи ахборот чиқариб юборилади, лекин, аксарият ҳолларда, тасвир сифатининг ѐмонлашиши зиѐн келтирмайди ва ҳаттоки кўпинча сезилмайди ҳам.
Ранглари уйғун ҳолда бир-бирига ўтадиган фотосурат ѐки ихтиѐрий тасвирларни JPEG-форматида сақлаган яхши, чунки у кичик ҳажмдаги файлга сиғадиган тасвирнинг анча юқори сифатини таклиф этади. Шунга қарамасдан, JPEG бир хил рангдаги графика тасвирлари учун энг яхши қарор ҳисобланмайди, чунки бу формат рангларда хол-хол доғлар ҳосил қилади ва сўнгги файл, одатда, ўшандай тасвир учун GIF-файлга қараганда бироз катта бўлади.
Р^Ю. Web да доимий ишлатиш учун рақобатлашаѐтган учинчи графика формати ҳам мавжуд. Бу баъзи афзалликларига қарамасдан 1994 йилдан бери у ѐки бу жиҳатдан унча кўп фойдаланилмаѐтган PNG - РоПаЬ1е №Пуогк Graphic форматидир. Браузерлар ичига ўрнатилган графика сифатида PNG форматини эндигина қўллаб-қувватлай бошлади, бироқ PNG Web да оммавий формат бўлиш учун барча имкониятларга эга. Айнан шунинг учун ҳам у бу ерда «катта учлик»ка киритилган. PNG йўқотишсиз зичлаш схемасидан фойдаланган ҳолда 8-разрядли индексация қилинган рангларни, 16-разрядли ярим тонларни ѐки 24-разрядли тўла рангли тасвирларни қўллаб-қувватлаши мумкин. Бу тасвирнинг анча юқори сифатини, баъзан эса GIF формати билан таққослаганда кичикроқ ҳажмдаги файлни таъминлайди. Бундан ташқари, PNG файллари бир неча ажойиб функцияларга эга, масалан, гамма коэффициентини бошқариш ва шаффофликнинг ўзгартириладиган даражалари (бу фон расмини тарқоқ майин соялар орқали кўрсатишга имкон беради).
Тасвирлар файлининг ажрата олиши ва ўлчами. Web тасвирлари фақат дисплей экранида жойлашгани сабабли, уларнинг ажрата олишини дюймдаги пикселларда (ppi - pixels per inch) ўлчаш техник жиҳатдан тўғри бўлади.
89
Ажрата олишни ўлчашнинг бошқа бирлиги - дюймдаги нуқталар сони (dpi -dots per inch) босма тасвирларнинг ажрата олишига тааллуқли ва босмадан чиқарадиган қурилманинг ажрата олишига боғлиқ бўлади.
Графиканинг реал ўлчамлари дисплейнинг ажрата олишига боғлиқ бўлганлиги сабабли, Web-муҳит учун дюймларда ўлчаш номақбул, ўлчашнинг ягона муҳим бирлиги пиксел бўляпти.
Тасвирни 72 ppi ажрата олиш билан яратиш қулайдир (экранда тақдим этиш учун бу энг яхши вариантдир), бунда пикселлардаги умумий ўлчамларга эътибор бериш керак. Web да графика яратиш жараѐнида дюймларни умуман ишлатмаслик мумкин. Тасвирнинг саҳифадаги бошқа тасвирлар билан таққосланган ўлчами ва браузер ойнасининг умумий ўлчами муҳимдир. Масалан, кўпчилик фойдаланувчилар ҳамон 640x480 пикселдаги ажрата олишли 14-дюймли дисплейларни ишлатади. Экраннинг барча жойини графика қўйилмаси билан тўлиқ тўлдириш учун унинг кенглигини 600 пикселдан ошмайдиган қилиш керак (бунда ўнг ва чап томондаги пикселларнинг бир қисми ойна учун ва айлантириш йўли учун ишлатилиши эътиборга олинади). Саҳифадаги бошқа тугмачалар ва тасвирларнинг ўлчамини 600 пикселли кенгликка эга банерга нисбатан пикселларда ўлчаш керак.

Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish