Ахборот т е хнол огиялари



Download 2,12 Mb.
bet63/83
Sana25.02.2022
Hajmi2,12 Mb.
#271874
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   83
Bog'liq
Axborot texnologiyalari ma'ruzalar

4.Файл ўлчами нима?
А) Графика Web-саҳифа учун тармоқ бўйича узатиш вақтини
ошришини унутмаслик керак,
В). Графиканиннг катта ҳажми юклаш учун сезиларли вақт кетишини
англатади,.
С). Графика тасвири файлининг ўлчами имкон қадар кичик бўлиши
керак
Д)Тўғри жавоб йўқ.
Е)Барча жавоблар тўғри
5 HTML 4.0 воситалари
А), кейинчалик ҳужжат тузилиши ва унинг ташқи кўринишини янада
бўлиш. HTML 4.0 стили тўғрисидаги ахборотни каскадли стиллар
жадвалларида жойлаштиришни таклиф этади;
В)навигация ѐрдами, масалан, эркин фойдаланиш клавишлари ва фақат
клавиатурани ишлатиш билан саҳифа элементларидан эркин
фойдаланиш учун табуляция тартибини индексация қилиш;
С)график ва матнли мурожаатларни бирлаштирадиган янги мижоз
карта-тасвирига тегишли тавсиялар;
Д)нутқ ва бошқа қурилмаларга қисқартма ва акронимларни талқин
қилишга ѐрдам берадиган ва янги теглари;
Е) Барча жавоблар тўғри
91
Адабиѐтлар
1.Қосимов С.С ―Ахборот технологиялари‖ Техника олий ўрта юртлари бакалавриат босқичи талабалари учун ўқув қўлланма. Тошкент шахри ―Алоқачи‖ нашриѐти 2006 й
2.Олифер В.Г. Компьютерные сети. Принципы, технологии, протоколы: Учеб. пособие для студ.вузов/-3-е изд.-М.; СПБ.; Нижний Новгород: Питер,2006.-958с.
3.Петров В.Н.Информационные системы Учебное пособие СПб;Питер 2002.
92
14-маъруза Мавзу: Автоматлаштирилган ахборот тизимларида маълумотларни
тақдим этиш Максад: Талабаларни автоматлаштирилган ахборот тизимларида
маълумотларни тақдим билан таништириш Калит сўзлар: Ахборот тизимининг қўлланиш сохалари, массивлар, мантиқий ѐзув, маълумотларни тақдим этиш даражалари.
Режа:

  1. Автоматлаштирилган ахборот тизимларида маълумотларни тақдим

  2. Ёзувниг ички тузилмалари

Ахборот тизимларининг қўлланиш соҳалари турли-туман. Бундай шароитларда иккита бир хил тизимни топиш қийин. Улар асосий хусусиятлари ва ўзига хос томонлари билан фарқланади, масалан: ишлов берилаѐтган ахборот ҳарактери, мақсадли функциялари, тизимнинг техникавий даражаси ва ҳ.к. Санаб ўтилган хусусиятлар ахборотни ҳам тизимда, ҳам фойдаланувчи учун тақдим этиш шакли, ахборотга ишлов бериш жараѐнларининг ҳарактери ва ахборот тизимларининг муҳит билан ўзаро алоқаси, аппарат ва дастурий таъминотнинг таркибига таъсир этади.
Ахборот тизимларини асосий белгилари бўйича таснифлаш олдинги
бўлимларда кўриб чиқилган эди. Равшанки, ахборотни сақлаш, ишлов бериш
ва излаш учун компьютерлардан фойдаланиладиган автоматлаштирилган ва
автомат ахборот тизимларини кўриб чиқиш предмети деб ҳисоблаш керак.
Сўзсиз, бугунги кунда бу тизимлар функционал имкониятларининг кенглиги,
ахборотнинг катта массивларини сақлаш ва ишлов бериш қобилияти билан
фарқланади. Бу тизимларнинг ўзига хос ҳарактерли хусусияти
компьютерлардан турли-туман агрегатларда ва бўғинларда, хусусан ахборотни тўплаш, тайѐрлаш, узатиш ва тақдим этишда кенг фойдаланишдан иборат.
Ҳар қандай ахборот тизими унинг учун киритиладиган ахборот манбаи ва тақдим этиладиган ахборот истеъмолчиси ҳисобланадиган ташқи муҳит қуршовида ишлайди. Бундай тизим доирасида, тизимга киришдан бошлаб ва ундан чиққунга қадар, ахборот оқими бир нечта ишлов бериш босқичидан ўтади. Маълумки, ахборотга ишлов беришнинг асосий босқичларига ахборотни тўплаш, рўйхатга олиш ва дастлабки ишлов бериш, алоқа канали бўйлаб манбадан компьютерга узатиш, ахборот массивларини яратиш ва сақлаб туриш, ахборотни чиқариб бериш шаклларини шакллантириш, алоқа канали бўйлаб компьютерлардан истеъмолчига узатиш, фойдаланувчи қабул қилиши учун қулай шаклга ўтказиш кабилар киради
Ахборот тизимининг компьютерига тушадиган ахборот атроф-муҳитдаги объектлар ѐки алоҳида таркибий қисмларнинг ҳолатини, алгоритмлар эса унга ташқи муҳитда ишлов беришнинг тегишли қоидаларига мос бўлган ишлов беришнинг баъзи қоидаларини акс эттиради.
93
Компьютерларга узатиладиган ахборот хотирада ахборот массивларини ҳосил қилиб жойлашади, ахборот массивлари эса биргаликда ахборот фондини ташкил этади. Ахборот массивлари муайян тузилма тарзида ташкил этилади, у ҳақиқий олам объектининг тузилиш таркиби, унинг айрим элементлари ўртасидаги алоқалар ва уларнинг ҳарактерлари билан боғлиқдир.
Массив ҳамда фонд элементлари билан, умуман олганда, ишлов беришнинг турли операциялари амалга оширилади, қуйидагилар улар ичида энг асосийлари ҳисобланади: мантиқий ва арифметик операциялар, ахборотни саралаш ва излаш, юритиш ҳамда тузатиш киритиш. Бу операциялар натижасида ахборотнинг долзарблиги таъминланади, яъни атроф-муҳит ва унинг компьютердаги модели ўртасида зарурий мувофиқлик таъминланади. Бундан ташқари, чиқариб бериладиган ахборот ишлов бериш топшириқларига мувофиқ равишда шакллантирилади.
Автоматлаштирилган ахборот тизимларида маълумотларни тақдим этиш даражалари
Илгари белгиланганидек, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақиқий оламдаги объектлар тўғрисида ахборот сақлайди ва уларга ишлов беради. Катта объектларни, уларнинг табиий мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда, композиция принципларидан фойдаланиб алоҳида агрегат ва бўғинларга бўлиш қабул қилинган. Муайян объект ѐки унинг бир қисмини таърифловчи ахборотнинг муайян мажмуи мантиқий ѐзув ѐки оддийгина қилиб ѐзув деб аталади. Муайян синфга оид кўплаб объектларни таърифловчи ѐзувлар тўплами ахборот массивлари деб аталади.
Ҳақиқий оламда объектлар ва уларнинг алоҳида агрегатлари ўртасида турли даражадаги мураккабликка эга бўлган муайян муносабатлар ва ўзаро алоқалар мавжуд бўлади. Ахборотга ишлов бериш ва сақлаш тизимларини ишлаб чиқиш жараѐнида бу муносабатлар аниқланади ва ѐзувлар ҳамда ахборот массивларини структуралаш йўли билан акс эттирилади. Маълумотлар ўртасидаги алоқа ва муносабатларни аниқлаб беришни таъминлайдиган ахборот массивларининг ташкилий шакли маълумотлар тузилмаси деб аталади. Маълумотларга ЭҲМ да ишлов бериш жараѐнида уларнинг ахборот тўлиқлиги йўқолмаслиги, ҳақиқий оламда объектлар ўртасидаги мавжуд муносабатларнинг маъноси бузилмаслиги учун тузилмаларни доимий кузатиб бориш зарур, яъни ишлов бериш жараѐнидаги ҳар қандай операциялар маълумотлар тузилмасини бузмаслиги керак. Тузилмада таърифланаѐтган объектнинг хусусиятлари акс эттирилган, шунинг учун тузилманинг бузилиши унинг хусусиятлари йўқолишига ва оқибатда объектнинг номувофиқ таърифланишига олиб келади
Маълумотларни тақдим этишнинг учта даражаси мавжуд:

  • мантиқий даража;

  • сақлаш даражаси;

  • жисмоний даража.

94
Мантиқий даражада объектлар ва уларнинг тавсифлари ўртасидаги
мавжуд ҳақиқий муносабатларни акс эттирувчи маълумотларнинг мантиқий
тузилмалари билан ишланади, бу тавсифлар маълумотлар тизимдан
фойдаланувчига қандай шаклда тақдим этилишини кўрсатиб беради.
Маълумотларнинг мантиқий тузилмаларини ишлаб чиқишда тизимдан
фойдаланувчиларнинг ахборотга эҳтиѐжи ва бу ахборот ҳал қилиши
мўлжалланаѐтган вазифалар ҳарактери ҳам ҳисобга олинади. Бу даражада
ахборот бирлиги мантиқий ѐзув ҳисобланади, тегишли мантиқий ѐзув билан
тавсифланадиган объект муайян белгилари –хусусиятлари билан
ҳарактерланади, улар ѐзув атрибутлари шаклида ифодаланади. Мантиқий
даражада тизимнинг ишлаб чиқувчиси таърифланадиган объектлар синфини тўлиқ ҳарактерловчи белгилар рўйхатини белгилайди. Белгиларнинг мажмуи ва уларнинг ўзаро алоқаси мантиқий ѐзувнинг ички тузилмасини белгилайди.
Маълумотларнинг мантиқий тузилмаси ААТ да улар тўғрисидаги маълумотларга ишлов берилаѐтган объектларни тўлиқ таърифлаб бериши; объектлар ва уларнинг тавсифлари ўртасидаги ҳақиқий муносабатларни мос равишда акс эттириши; тизимдан фойдаланувчиларнинг ахборотга эҳтиѐжини қондиришни ва иловаларнинг топшириқларини ҳал қилишни таъминлаши зарур. Объектнинг қайси ҳусусиятлари ѐзув атрибутларида акс эттирилиши зарурлигини тизим ишлаб чиқувчиси етарлилик принципидан келиб чиққан ҳолда ҳал қилади.
Маълумотларни тақдим этишнинг мантиқий даражасида тизимнинг техник ва математик таъминоти (компьютер тури, ҳотира қурилмаси (ХҚ) тури, дастурлаштириш тили, операцион тизим) ҳисобга олинмайди. Сақлаш даражасида сақланадиган тузилмалар. Уларда компьютерлар хотирасидаги маълумотларнинг мантиқий тузилмалари билан операциялар бажарилади. Сақлаш тузилмаси тўлалигича маълумотларнинг мантиқий тузилмасини акс эттириши ва уни ААТ ишлаш жараѐнида қўллаб туриши зарур. Бу даражада ҳам ахборот бирлиги мантиқий ѐзув ҳисобланади. ААТ ҳеч қандай бузилишга йўл қўймай, мантиқий даражани сақлаш даражасига ўтказиши керак.
Машинанинг оператив хотираси ва ташқи хотира турли имкониятларга эга, шунинг учун (оператив хотира) ОХ ва (ташқи хотира қурилмалари) ТХҚда маълумотларни ташкил этиш восита ва усуллари ҳам турличадир. Сақлаш тузилмаларини ишлаб чиқиш ѐки танлашда маълумотлар сақланадиган ХҚ тури ҳисобга олинади, маълумотларнинг тури ва формати белгиланади, шунингдек мантиқий тузилмаларни долзарб ҳолатда сақлаб туриш усули аниқланади.
Маълумотларни ОХ ва ТХҚ да тақдим этишнинг турли усуллари
маълум, маълумотларнинг айнан битта мантиқий тузилмаси компьютер
хотирасида турли сақлаш тузилмалари билан амалга оширилиши
мумкин. Сақлашнинг ҳар бир тузилмаси маълумотларга киришнинг муайян усули ва улар билан операцияларни бажаришнинг муайян имкониятларидан иборат. У маълумотларни жойлаштириш учун зарур бўлган хотира ҳажми билан ҳарактерланади. Маълумотларга ишлов
95
бериш самарадорлиги бевосита сақлаш тузилмасини танлашга боғлиқ. Сақлашнинг тўғри танланган тузилмаси керакли ѐзувларни тезда излаб топиш, мантиқий тузилмани бузмаган ҳолда янги ѐзувларни киритиш ва эскиларини ўчириш, шунингдек ѐзувларни тузатиш имкониятини, машина хотирасининг кам сарфланишини таъминлайди.
Сақлаш тузилмалари дастурий воситалар билан қўллаб-қувватлаб турилади. Сақлашнинг бир қатор тузилмаларини амалга ошириш учун дастурлаштиришнинг муайян тиллари талаб этилади, шунинг учун сақлаш тузилмаларини ишлаб чиқиш ѐки танлашда маълумотлар билан ишлаш дастурлари ѐзиладиган дастурлаштириш тилининг имкониятларини ҳисобга олиш зарур.
Маълумотларни тақдим этишнинг жисмоний даражасида
маълумотларнинг жисмоний тузилмалари билан ишланади. Бу даражада сақлаш тузилмасини бевосита маълум бир компьютернинг аниқ хотирасида амалга ошириш вазифаси ҳал қилинади. Бу даражада ахборот бирлиги жисмоний ѐзув ҳисобланади, у бир ѐки бир нечта мантиқий ѐзув жойлашадиган ташувчи участкасидан иборат бўлади. Хотира тузилишини ишлаб чиқишда муайян техник воситаларнинг параметрлари таҳлил қилинади: хотира тури ва ҳажми, адресация усули, маълумотларга кириш усули ва вақти. Бу даражада компьютернинг асосий ва ташқи хотираси ўртасида маълумотлар билан алмашиниш вазифалари ҳал қилинади.
Барча даражадаги маълумотлар тузилмасини ишлаб чиқишда
маълумотларнинг мустақиллик принципи таъминланиши керак.
Маълумотларнинг жисмоний мустақиллиги маълумотларнинг жисмоний жойлашиши ва тизимнинг техника таъминотидаги ўзгаришлар мантиқий тузилмалар ва амалий дастурларга таъсир этмаслиги, яъни уларда ўзгаришларга сабаб бўлмаслиги кераклигини англатади. Маълумотларнинг мантиқий мустақиллиги сақлаш тузилмаларидаги ўзгаришлар маълумотларнинг мантиқий тузилмалари ва амалий дастурларда ўзгаришларга олиб келмаслиги зарурлигини англатади. Бундан ташқари, янги фойдаланувчилар ва янги сўровларнинг пайдо бўлиши муносабати билан маълумотларнинг мантиқий тузилмаларига киритиладиган ўзгаришлар тизимдан бошқа фойдаланувчиларнинг амалий дастурларига таъсир этмаслиги керак.
Маълумотларнинг мустақиллиги принципига риоя қилиш
маълумотларнинг алоҳида турлари: виртуал ва шаффоф маълумотлардан фойдаланиш имконини беради.
Виртуал маълумотлар фақат мантиқий даражадагина мавжуд бўлади. Дастурлаштирувчи бу маълумотлар ҳақиқатан ҳам мавжуддек тасаввур этади ва у ўз дастурларида улар устида операцияларни бажаради. Ҳар сафар бу маълумотларгамурожаат этилганда, операцион тизим муайян тарзда уларни тизимда жисмонан мавжуд бўлган бошқа маълумотлар асосида яратади. Баъзи маълумотларни виртуал деб эълон қилиш машина хотирасини тежаш имконини беради.
Шаффоф маълумотлар мантиқий даражада мавжуд эмас, деб тасаввур этилади. Бу дастурлаштирувчидан ѐки фойдаланувчидан маълумотларнинг
96
мантиқий тузилмаларини жисмоний тузилмаларга ўзгартириш ва амалий
дастурларни соддалаштиришда фойдаланиладиган кўплаб мураккаб
механизмларни яшириш имконини беради.

Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish