Давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлиги қуйидаги йўллар билан таъминланади:
“ахборот соҳасидаги хавфсизликка таҳдидларга қарши ҳаракатлар юзасидан иқтисодий, сиёсий, ташкилий ва бошқа тусдаги чора-тадбирларни амалга ошириш;
давлат сирларини сақлаш ва давлат ахборот ресурсларини улардан рухсатсиз тарзда фойдаланилишидан муҳофаза қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг жаҳон ахборот маконига ва замонавий телекоммуникациялар тизимларига интеграциялашуви;
“Жамиятнинг ахборот борасидаги хавфсизлигига қуйидаги йўллар билан эришилади:
-Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартиришга, ҳудудий яхлитлигини, суверенитетини бузишга, ҳокимиятни босиб олишга ёки қонуний равишда сайлаб қўйилган ёхуд тайинланган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга ва давлат тузумига қарши бошқача тажовуз қилишга очиқдан-очиқ даъват этишни ўз ичига олган ахборот тарқатилишидан ҳимоя қилиш;
-урушни ва зўравонликни, шафқатсизликни тарғиб қилишни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоват уйғотишга қаратилган, терроризм ва диний экстремизм ғояларини ёйишни ўз ичига олган ахборот тарқатилишига қарши ҳаракатлар қилиш”
Албатта ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг энг долзарб масалаларидан бири интернетдаги ахборот хавфсизлиги бўлиб, ундан ҳимояланишнинг бугунги кунда кўплаб усуллари мавжуд. Шулардан энг оддийси пароль қўйишдир. Симсиз тармоқни самарали ҳимоя қилиш учун аввало унга қандай хатар хавф солаётганлигини фойдаланувчи билиши лозим. Булар:
Бепул интернет. Бугунги кунда интернет провайдерлар арзон тарифларни таклиф этаётганликларига қарамай, айрим кимсаларда сизнинг интернетингизга яширинча уланиш фикри туғилиши мумкин.
Траффикни йўлда тутиб олиш, электрон почта, ижтимоий тармоқлардаги аккаунтингизни бузиш ва бошқа ҳуқуқбузарликларни амалга ошириш. Wi-Fi паролини билган ҳуқуқбузар узатилаётган трафик орқали олинаётган ахборотга эга бўла олади.
Ишлаб чиқаришдаги жосуслик. Кўп ҳолатларда ўз ишига нисбатан масъулиятни тўла қонли ҳис этмаган маъмур томонидан қўл учида созланган ишхонадаги Wi-Fi ҳуқуқбузар учун “очиқ эшик” вазифасини ўтайди. Натижада ҳуқуқбузар компаниянинг махфий ахбороти ҳамда ходимларнинг шахсий маълумотлари учун йўл очилади.
Пентестинг (инг. penetration testing – яширинча кириш учун тестдан ўтиш). Пентестерлар – сўнгги йилларда пайдо бўлган замонавий хакерлар. Аммо улар буюртма асосида, тармоқ эгасининг розилиги билан иш кўрадилар.
Қизиқиш. Тармоқни бузиш учун энг кенг тарқалган сабаблардан бири. Аксарият ҳолатларда мазкур ҳуқуқбузарликни ёшлар амалга ошириб, кейин тенгдошлари ўртасида мақтаниб юрадилар