8-жадвал
“Агробанк” ОТБ Данғара филиали томонидан 2017 йилда ажратилган савдо кредитларидан фойдаланган корхоналарнинг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари тахлили
(минг. сўм)
Мижознинг тулик номи
|
2016 йил
|
2017 йил
|
"Beauty Future" хусусий корхонаси
|
Махсулот сотишдан тушган тушум
|
92514
|
121411
|
Сотилган махсулот таннархи
|
72141
|
112118
|
Фойда
|
20373,0
|
9293,0
|
Умумий рентабеллик
|
28,2
|
8,3
|
"Абдуғаффор ўғиллари Шерзодбек" савдо ишлаб чиқариш фирмаси
|
Махсулот сотишдан тушган тушум
|
8565
|
111784
|
Сотилган махсулот таннархи
|
7542
|
78961
|
Соф фойда
|
1023,0
|
32823,0
|
Умумий рентабеллик
|
13,6
|
41,6
|
"Турақургон ем махсулотлари савдоси" маъсулияти чекланган жамияти
|
Махсулот сотишдан тушган тушум
|
789884
|
987951
|
Сотилган махсулот таннархи
|
695411
|
795411
|
Соф фойда
|
94473,0
|
192540,0
|
Умумий рентабеллик
|
13,6
|
24,2
|
"Shahand global trade" хусусий корхонаси
|
Махсулот сотишдан тушган тушум
|
145515
|
198417
|
Сотилган махсулот таннархи
|
142211
|
189541
|
Соф фойда
|
3304,0
|
8876,0
|
Умумий рентабеллик
|
2,3
|
4,7
|
Манба: “Агробанк” ОТБ Данғара филиали маълумоти.
Банк кредитлари мамлакатимиз валюта фондини шакллантиради ва улар мақсадли йўналтирилиши лозим. Агар ундан фойдаланиш самарадорлиги паст бўлса нафақат корхонага, балки бутун жамиятга зарар келтиради. Сабаби, мақсадли йўналтирилмаган кредитлар ва уларнинг самарали ишлатилмаслиги мамлакатнинг ишлаб чиқариш омилларини риқожланмасилиги, фоиз ставкаларини ошиб бориши, ундан тадбиркорларнинг фойдала олиш имкониятлари чекланиб бориши ва ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш даражасининг пастлаб бориши, истеъмол товарлари нархларининг ошиб бориши, инфляция даражасининг ошиб бориши ва натижада миллий бойликни камайиб бориши жараёнларини юзага келади. Бундай иқтисодий қонунларни ҳар бир корхона чукур билиши ва унга мос холда ҳаракат қилиши лозим.
Тижорат кредитини олиш бўйича бизнес режани иқтисодий асослаш нафақат банк кредитлари рискини камайтириш, балки мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий салохиятини юксалтиришда ҳам яққол намоён бўлади.
Савдо корхоналари банк кредитларини олишда ўзининг бизнес режасини тақдим этадилар. Ушбу бизнес режада савдо корхоналари томонидан банк кредитларидан фойдаланиши, унинг асослари, уни қайтариш мезонлари ва кредитдан олинадиган самарадорлик аниқ баён этиб берилади. Шунга кўра, аввало савдо корхоналари томонидан “Агробанк” АТБ Фарғона вилояти Данғара филиалига кредит олиш учун банкка тақдим этилган бизнес режаларини тахлил этиш лозим.
Қуйида тижорат банкларининг савдо кредити самарадорлигини оширишга қаратилган стратегияларни ривожлантириш борасидаги бир қатор тавсияларимизни берамиз:
- ҳар бир банк томонидан савдо ва унинг тармоқлари хусусиятига қараб (масалан озиқ-овқат ва ноозиқ овқат) кредитлаш ва кредитлашнинг шаклларини амалиётга татбик этишда хўжалик хуқуқи ва жараёнлари билан ишлаш борасида малака ва тажрибага эга бўлган ходимларни кредит комиссиясининг ишчи гурухлари таркибига киритиш лозим. Масалан Фарғона вилоятида Фарғона мухандислик-технология институтининг бир қатор маркетолог ва товаршуносаларини, бозор тадқиқотлари билан шуғуллунувчи етук фирмалар ходимларини;
- кредит қўмитаси аъзолари масъулиятини ошириш мақсадида “Агробанк”да кредит қўмитасининг хуқуқи, ваколати ва мажбуриятларини белгиловчи Низом қоидаларининг такомиллаштирилган янги лойихалари ишлаб чиқилиши лозим;
- “банк-мижоз” муносабатларини тартибга солувчи шартномаларнинг хуқуқий ва иқтисодий саводхонлик нуқтаи назаридан тузилишига эришиш мақсадида тижорат банкларининг хизматлари турлари ҳамда кредитлашнинг шакл ва турлари бўйича шартномаларни тузиш қоидалари тўғрисида услубий тавсияларнинг ишлаб чиқилиши, шунингдек, хизмат турлари бўйича шартномаларнинг иқтисодий ва хуқуқий саводхонлик нуқтаи назаридан тахлил этилган намунавий шакллари ишлаб чиқилиши лозим. Ушбу жараён бўйича биз олдинги бобларда келтириб ўтилган савдо корхоналарини бизнес режаларини асослаш бўйича берилган кўрсатмаларни мувофиқ холга келтириш. Шунинг билан бирга, кредитлаш тартиби йўриқномаларига доимий киритиб боришни хуқуқий асосларини яратиш лозим;
- кредит самарадорлиги кўрсаткичларидан бири фоиз даромади хисобланади. Битирув малакавий ишимизнинг, ўрганилган “Агробанк” ва унинг филиалларида иқтисодиётни кредитлашдаги роли ва кредит қўйилмалари кўлами ортиб бораётганига карамай, фоиз даромадларининг камайиб бораётганлиги кузатилган. Мазкур холатнинг сабаби кредит маблағларининг хужалик субъектлари фаолиятидаги айланма ҳаракатида муаммоларнинг мавжудлиги, яъни кредит муносабатининг самарасиз якунланиш хавфи юзага келаётганлигида ўз ифодасини топади. Мазкур муаммони бартараф этиш учун, фикримизча, фоизли даромад келтирувчи ҳар бир муносабатни инвентаризация қилиш тадбирларини амалга ошириш йули билан кредит муносабатларини сегментлаш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |