Agarbiz o’zbekistonimizni dunyoga tarannum etmoqchi, uning qadimiy tarixi va yorug; kelajagini ulug’lamoqchi, uni avlodlar xotirasida boqiy saqlamoqchi bo’lsak, avalombor buyuk yozuvchilarni, buyuk shoirlarni


Биринчидан, инновацион технологияларда шахсни ривожлантирувчи таълимни амалга ошириш  имкониятининг кенглигида.  Иккинчидан



Download 5,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/427
Sana22.02.2022
Hajmi5,66 Mb.
#82351
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   427
Bog'liq
form 312-27294

Биринчидан, инновацион технологияларда шахсни ривожлантирувчи таълимни амалга ошириш 
имкониятининг кенглигида. 
Иккинчидан, инновацион технологиялар ўқув-тарбия жараёнига тизимли фаолият ёндашувини кенг 
жорий этиш имкониятини беради. 
Учинчидан, инновацион технология ўқитувчини таълим-тарбия жараёнининг мақсадларидан бошлаб, 
ташхис тизимини тузиш ва бу жараён кечишини назорат қилишгача бўлган технологик занжирни олдиндан 
лойиҳалаштириб олишга ундайди. 
Тўртинчидан, инновацион технология янги воситалар ва ахборот усулларини қўллашга 
асосланганлиги сабабли, уларнинг қўлланилиши “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талабларини амалга 
оширишни таъминлайди. 
Ҳар қандай инновацион технологиянинг ўқув-тарбия жараёнида қўлланилиши шахсий ҳарактердан 
келиб чиққан ҳолда, болани ким ўқитаётганлиги ва ўқитувчи кимни тарбиялаётганига боғлиқ. Инновацион 
технология асосида ўтказиладиган машғулотлар болаларнинг муҳим ҳаётий ютуқ ва муаммолар шахсий 
муносабатларини билдиришига, уларни фикрлашга, ўз нуқтаи назарларини асослашга имконият яратади. 
Шунинг учун ҳам таълим муассасаларининг ўқув-тарбиявий жараёнида замонавий ўқитиш услублари 
интерфаол услублар, инновацион технологияларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. 
Ёш авлодга сифатли билим бериш учун, аввало, ўқитувчи-педагоглар малакаси ва маҳорати давр 
талабига жавоб бериши лозим. Айниқса, бугун ёшлар жуда тез ва илғор фикрламоқда. Дарсларни уларнинг 
талабига мос юқори даражада ташкил этиш учун ўқитувчи мунтазам равишда ўз маҳоратини ошириб бориши, 
ҳар бир машғулотга алоҳида тайёргарлик кўриши зарур. Шу боис таълим тизимига янги ва замонавий таълим 
технологиялари, ўқув дастурларини жорий этиш билан бирга, педагогларнинг касбий маҳоратини оширишга 
ҳам мунтазам равишда эътибор қаратиб бориш зарур.
Раҳбар ва педагог кадрлар малакасини ошириш мазмуни ва сифатига қўйиладиган давлат талабларини 
такомиллаштириш мақсадида хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилиб, халқ таълими тизимида малака 
ошириш мазмуни ва сифатига қўйиладиган давлат талабларини, ўқув режа ва дастурларини такомиллаштириш 
лозим. 
Ташкил этилган “Маҳорат мактаблари” фаолиятини мувофиқлаштириш, мунтазам ўтказиб борилаётган 
машғулотларга барча фан ўқитувчилари қамраб олинишини таъминлаш, бу машғулотларда педагоглар 
тажрибали тренер ўқитувчилардан дарсга тайёргарлик кўриш, кўргазмали қуроллар тайёрлаш, янги мавзуни 
тушунтириш, ўқувчилар ва ота-оналар билан ишлаш, умуман, касбга оид барча йўналишлар бўйича кенг 
амалий билимларни ўзлаштирилишига эришиш керак. 
Азиз устоз! Меҳрибон муаллим! Қадрли ўқитувчи-мураббий! Ўзбекистон келажаги бизнинг қўлимизда! 
Биз бугун қандай таълим берсак, эртага бизнинг қўлимизда таълим олган ёш авлод шундай ҳаёт кечиради. 
Унинг мактаб ҳаётида ўрганганлари бутун ҳаёти давомида асос-негиз бўлиб ҳисобланади. Шахслардан оилалар, 
оилалардан жамиятлар, жамиятлардан эса давлат ташкил топади. Бугунги етук шахс эртага юксак ахлоқли 
оилани қуради. Бундай оилалар жамланиб, демократик фуқаролик жамиятини ташкил этади. Юксак 
маънавиятли шахслардан иборат одил демократик фуқаролик жамияти эса давлатнинг таянчидир. Шундай экан, 
келинг, бизга юклатилган шарафли вазифани дилдан ҳис этайлик, маъсулият билан бажарайлик. Биз яшаб 
турган жамиятнинг ҳақиқий ватанпарвар, маданиятли, маънавиятли аъзоларини тарбиялайлик. Ишончни 
оқлайлик, азиз ўқитувчи мураббийлар! 

Download 5,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   427




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish