Agarbiz o’zbekistonimizni dunyoga tarannum etmoqchi, uning qadimiy tarixi va yorug; kelajagini ulug’lamoqchi, uni avlodlar xotirasida boqiy saqlamoqchi bo’lsak, avalombor buyuk yozuvchilarni, buyuk shoirlarni


БОШЛАНҒИЧ СИНФ МАТЕМАТИКА ДАРСЛАРИДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН



Download 5,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/427
Sana22.02.2022
Hajmi5,66 Mb.
#82351
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   427
Bog'liq
form 312-27294

 
БОШЛАНҒИЧ СИНФ МАТЕМАТИКА ДАРСЛАРИДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН 
ФОЙДАЛАНИШ МЕТОДИКАСИ 
 
АХМЕДОВА Л., ТДПУ 
 
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.Каримовнинг 2013 йил 6 декабрдаги «Амалга 
ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш - ёруғ келажагимизнинг 
асосий омилидир» мавзусидаги маърузаларида “2014 – йил соғлом бола йили” деб эълон қилинди ва қуйидаги 
фикрлари баён этилди: «Боланинг жисмоний ва психологик ривожланишидаги энг асосий давр – бу бошланғич 
синф давридир. Ҳаммамиз биламизки, собиқ тузум шароитида бу масалага афсуски, етарлича аҳамият берилмас 
эди. Қуйи синфларда дарс бериш асосан ўрта махсус маълумотига эга бўлган муаллимларга топшириб қўйилган 
эди. Бошланғич таълимнинг ёш авлод ҳаётидаги роли ва аҳамиятини ҳисобга олганда, бундай номақбул ҳолатга 
бутунлай барҳам берилди ва бу вазифани бугунги кунда олий маълумотли, юксак профессионал маҳоратга эга 
бўлган педагог кадрлар бажармоқда. Қабул қилинадиган дастурда бошланғич таълимнинг сифатини ошириш, 
таълим стандартлари, ўқув дастурлари, дарслик ва ўқув қўлланмаларни такомиллаштириш, илғор педагогик ва 
ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш масалалари ўз ифодасини топиши керак.» 
13 


Илм-фан, техника, унинг ишлаш технологиясининг ўсишини жадаллашуви илмий-техникавий 
ахборотларнинг ривожига тез-тез янгиланишлар олиб келди. Бу ҳол ўз-ўзидан маълумки, маълумотлар, 
ахборотларни узатиш усулини янгилаш, жадаллаштиришни талаб этмоқда. 
Ахборот технологиялари – гиперматн, мултимедиа, Интернет, интранет, электрон почта, WЕВ-
технология, сунъий интеллект тизимларини ўзида мужассамлаштиради. 
Ахборотлар кўпайган ва техник воситалар ривожланиб бораётган ҳозирги даврда ўқитиш жараёнида 
ўқитувчи ҳар бир мавзуга доир маълумотлар беришида фақатгина китобдаги маълумот-лар билан чекланиб 
қолмасдан, мавзуга оид проексион кўргазмалар, электрон дарсликлардан, интернет маълумотлари, турли 
дастурларда тайёрланган аниматсиялардан фойдаланиш жуда муҳим ҳисобланади. 
Ҳозирги замон ўқитувчиси барча замонавий техника, ахборот ва педагогик технологиялар-дан хабардор 
бўлиши давр талабидир. Назарий ва амалий машғулотлар ўтказишда янги адабиётлардан фойдаланиш билан 
бир қаторда Интернет маълумотлари ва электрон китоблардан фойдаланиш таълим самарадолигини янада 
оширади. Бунинг учун аввало ўқитувчининг ўзи қуйидаги билим, кўникма ва малакаларга эга бўлиши талаб 
этилади: 
-
компютернинг асосий техник воситалари ва уларнинг тавсифларини билиш; 
-
компютер саводхонлиги, интернет тизими, модем алоқа ва электрон почтадан фойдалана билиш; 
-
дарс жараёнида компютер техникасидан фойдаланиш методологиясини билиш; 
-
дарс жараёнида ахборотни сақлаш, қайта ишлаш тарқатиш ва намойиш қила олиш; 
-
ахборот технологиялари уларни дарс жараёнида жорий этиш йўлларини билиш; 
-
ахборот технологиялар асосида билим олишнинг дидактик тамойилларини билиш; 
-
ахборот технологиялар асосида муаммоли таълимни ташкил этиш бўйича илғор педагогларнинг 
тажрибаларини ўрганиш; 
-
дарс жараёнига тегишли бўлган манбаларни Интернетдан излаб топиш ва ундан фойдаланиш 
кўникмасига эга бўлиш. 
Ҳар бир дарс қандай мазмун ва кўринишда бўлишидан қатъий назар, таълим мазмунининг жорий 
этилишини таъминловчи барча турдаги ўқитиш технологияларини ўзида мужассамлашувини талаб этади. Бу 
ҳол бежиз эмас, албатта. Баркамол авлод тарбияси мазкур ҳолни талаб этиш билан бирга уни ўзига хос тарзда 
қўллаб-қувватлайди. Дарсни ташкил этиш имкониятини берувчи алоҳида жиҳатни ифодалайди ҳамда 
ўқитишнинг тегишли методларидан фойдаланишни талаб этади. Шу билан бирга ҳар бир замонавий дарс қайси 
ўқув предметига тааллуқли бўлишидан қатъий назар, маълум ёшдаги, билим ва малака даражалари яқин бўлган 
ўқувчилар гуруҳининг ўқув-билиш фаолиятларининг фаол ва режали бўлишини таъминловчи ташкилий жараён 
ҳисобланади. 
Ўқитувчи дарс жараёнида бошқа маълумотларни бериш билан бир қаторда Интернет маълумотлари, 
мултимедиа орқали суратлар, жадваллар ва шунга ўхшаш мавзуга оид қўшимча маълумотларни кўрсатиб ўтса, 
бу ўқувчиларнинг нафақат дарсга бўлган қизиқиши оширади, балки ўқувчини мустақил ўқишини талаб 
даражасида шакллантиришга, мавзуни имкон даражасида тўла ўзлаштиришига ҳам ёрдам беради. 
Бизнинг тадқиқотимизда 2- синф математика дарсларида ўқувчиларга мавзуларни ўргатишда ахборот 
технологиялар воситасида ўқитиш сифати ва самарадорлигини ошириш методикаси ўрганиш кўзда тутилган.

Download 5,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   427




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish