бозоридаги кучли рақобатга бардошли кадрларни тайёрлашда муҳим ўрин тутади. Тезкорлик билан
ривожланаётган давр мутахассислар олдига шиддатли ўзгаришларга тайёр туриш, давр билан ҳамнафас бўлган
ҳолда ижтимоий ва касбий нуқтаи назардан ўз-ўзини шакллантириб, бўлажак ўқитувчиларнинг замонавий
ахборот компетентлигини ривожлантириш вазифасини қўймоқда. Бу вазифаларни бакалавриат таълим
босқичидан бошлаб амалга ошириш лозим. Ушбу йўналиш бўйича илмий ёндошиш, асослаш, илмий тадқиқот
юзасидан тажриба-синов ишларини ўтказиш зарур. Биз қуйидаги энг мухим вазифаларни амалга ошириш лозим
деб хисоблаймиз
-
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларнинг замонавий ахборот компетентлигини ривожлантириш
тамойилларини ишлаб чиқиш ва тадқиқ қилиш,
-
бўлғуси бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантиришда ахборот
компетентликни хам ривожлантириш,
-
бозор иқтисодиёти шароитида рақобатбардошлигини таъминлайдиган инновацион педагогик фаолият
учун зарур бўлган методик билим, кўникма ва малакалар тизимини шакллантиришга ёрдам берадиган ўқитиш
жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш методикасини ўқув жараёнига татбиқ этиш
компетенциясини эгаллаши лозим.
Ушбу вазифаларни хал этиш учун қуйидаги амалга ошириладиган тизимли ишлар белгилаб олинди:
-
педагогика олий таълим муассасаларининг Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш таълим
йўналиши учун “Бошланғич синфларда ахборот технологиялари” махсус курсининг малака талаблари, фан
дастури ва ишчи дастур ишлаб чиқилади, уларга асосланиб курснинг силлабуслари, ўқув-услубий мажмуалари,
тақдимотлари, қўшимча материаллари такомиллаштирилади,
-
бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари учун ахборот технологияларини ўқитиш бўйича
тақдимотлар, тренажёрлар ва хоказолар ишлаб чиқилади; бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари учун ахборот
технологиялари курси бўйича ўқув қўлланма ва мультимедиа технологиясига асосланган (анимацияли, овозли)
электрон дарслик ишлаб чиқилади.
-
яратилган ўқув қўлланма ва электрон дарслик Республикамиздаги 14 та турдош ОТМларда
апробациядан ўтказилади, натижалар умумлаштирилади ва олинган тажриба-синов натижалари бўйича
монография нашр эттирилади. Мавзу доирасида магистрлик диссертациялари бажарилиши режалаштирилган.
-
уч босқичда олинган тажриба-синов натижалари умумлаштирилиб, натижалар юзасидан
самарадорлик даражаси аниқланиб, ундаги мавжуд камчиликлар бартараф этилади ва Республика миқёсида
илмий-амалий анжуман ўтказилади, лойиҳа юзасидан тажриба-синовлар натижалари эълон қилинади ва
оммавийлаштирилади. Мавзу доирасида докторлик диссертация бажарилиши режалаштирилган.
Хулоса қилиб айтганда бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларнинг замонавий ахборот
компетентлигини ривожлантириш тизимини тўлиқ амалга ошириш орқали сифат ва самарадорликка
эришилади.Бошланғич синф ўқитувчилари ўз педагогик фаолиятларида ахборот компетенцияларга эга
бўладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: