Agarbiz o’zbekistonimizni dunyoga tarannum etmoqchi, uning qadimiy tarixi va yorug; kelajagini ulug’lamoqchi, uni avlodlar xotirasida boqiy saqlamoqchi bo’lsak, avalombor buyuk yozuvchilarni, buyuk shoirlarni


БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ БИЛИШ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА



Download 5,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet286/427
Sana22.02.2022
Hajmi5,66 Mb.
#82351
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   427
Bog'liq
form 312-27294

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ БИЛИШ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА 
ЙЎНАЛТИРИЛГАН ЎҚУВ ВАЗИЯТЛАРИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШНИНГ ҚУЛАЙ ЙЎЛЛАРИ 
 
ТОШЕВА Н.Т., БухДУ. 
Ўқувчиларнинг ақлий ривожланишлари уларнинг муайян ҳолати сифатида ифодаланиб тўпланган 
билим, кўникма ва малакалар билан тавсифланади. Мазкур билим, кўникма ва малакаларга таянган ҳолда 
ўқувчилар мавжуд воқелик ва далилларни таҳлил этадилар, умумлаштирадилар, ўзаро қиёслайдилар, 
оммалаштирадилар, мавҳумлаштирадилар, тасниф этадилар ва тизимлаштирадилар. Ўқувчиларнинг ақлий 
ривожланишлари шахсга йўналтирилган таълим жараёнида амалга оширилиб турли-туман билимларнинг 
мақсадга йўналтирилган ҳолда тақдим этилиши ва ўзлаштирилиши натижасида вужудга келади. Бу 
ўқувчиларнинг умумий билимдонликлари, ақл-заковатларининг маҳсули бўлиб, тафаккурлари, таҳлили қилиш, 
умумлаштириш, таснифлаш, тизимлаштириш, асослаш, хулосалар чиқариш, ҳодисалар орасидаги мантиқий 
алоқадорликни аниқлаш, муайян тушунчаларни шакллантириш, умумий лаёқатларини ривожлантириш, билиш 
эҳтиёжларининг шаклланганлигига ишонч ҳосил қилиш, табиий ҳодисаларни излаш, ақлий меҳнатга 
одатланишларида акс этади. 
Ўз табиатига кўра бошланғич синф ўқувчилари билан амалга ошириладиган дарсдан ташқари 
машғулотлар синфдан ташқари таълим дастурларига асосланиб, ўқувчиларнинг нутқини ривожлантириш ва 
синфдан ташқари ўқиш жараёнларини қамраб олади. Шунинг учун ҳам синфдан ташқари ўқиш жараёнида 
ўқувчиларга ўқув материалларини минимал даражада тақдим этган ҳолда уларда кўпроқ билим, кўникма ва 
малакалар ва нутқий фаолият тажрибасини ҳосил қилиш лозим. 
Дарсдан ташқари вақтларда амалга ошириладиган машғулотлар ўқувчиларнинг нафақат сўз 
захираларини бойитишга йўналтирилиши, балки муайян вазиятларда турли муаммоларни ҳал этишга хизмат 
қиладиган ўқув кўникмаларини шакллантиришга қаратилиши мақсадга мувофиқдир. 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бундай ёндашув умумий ёндашув сифатида қаралмаслиги керак. Бу 
ўринда синфдан ташқари ўқиш жараёни ўз олдига ўқувчиларнинг ўқиш техникасини такомиллаштиришдан 
иборат бўлган тор мақсадни қўймаслиги керак, балки мантиқий тафаккур ва ўзаро мулоқотни самарали 
ривожлантириш вазифасини ҳал қилиши лозим. Бу шахслараро алоқадорлик, ўзаро ижобий муносабатлар ва 
ҳамкорликни таъминлашда алоҳида юксакликка эришиш имконини беради. Синфдан ташқари ўқиш 
машғулотларида ўқувчиларни шахслараро мулоқотга тайёрлаш кўлами кенгайтирилиб уларнинг объектив 
борлиқнинг турли жиҳатларини табиий тарзда идрок этишлари учун кенг имкоятлар яратилади. Шунинг учун 
ҳам мулоқот вазиятлари фикр ифодалашнинг тушунтириш, изоҳлаш, мунозарага киришиш каби шаклларини 
кенг қўлалш имконини беради. 
Ўқувчиларда фикрий фаолият усулларини қўллаш майлларини ҳосил қилиш, ўз тафаккурини унумли 
тарзда ўқув меҳнатига сарфлаш кўникмасини ҳосил қилади. Билимлар ўқувчи тафаккурини ривожлантирувчи 
муҳим воситалардан бири ҳисобланади. Билимлар ва кўникмаларнинг ҳосил бўлиши ва тўпланиши 
топшириқларни шакллантириш ва унинг аниқлигини таъминлаш зарурдир. Бу ижодий фаолият намоён 
бўлишининг дастлабки босқичидир. Ўқувчиларда фикрий фаолият усулларининг ўзлаштирилиши эгалланган 
билимларни янги билимлар ҳисобида бойитишга киришиш имконини беради. Шу тариқа, ахборотларни 
ўзлаштиришнинг унумли усулларини эгаллаш муайян ҳажмдаги билимларни ўзлаштиришга кўмаклашади. 
Бундай усулларни бошланғич синф ўқувчилари дарс ва дасрдан ташқари жараёнларда ўзлаштиришлари 
назарда тутилади. Унинг таркибига қуйидагилар киради: 

нарса ва буюмларнинг ўзига хос белгиларини ажрата олиш кўникмаси; 

буюмларнинг мавжуд, ўзига хос умумий, муҳим белгиларини фарқлаш; 

мавжуд бўлган асосни назарда тутган ҳолда буюмларни ўзаро қиёслаш; 

объектларни уларнинг табиий белгиларини ҳисобга олган ўзаро таққослаш; 

буюмларга хос белгиларни назарда тутган ҳолда улар устида тадқиқотлар ўтказиш; 

муайян тушунчанинг ўзига хос жиҳатларига таянган ҳолда унга тааллуқли бўлган далилларни 
жамлаш; 

тур, жинс орасидаги тушунчаларни аниқлаш; 

таснифлаш қонунларига асосланган ҳолда тадқиқотлар ўтказиш кабилар. 
Ўқув материалларини танлашда мавзу атрофида бирлаштириш принципи муҳим аҳамият касб этиб у 
ўқувчиларга тақдим этиладиган билимларни тизимлаштириш миконини беради. Мазкур принцип кенг 
қамровли бўлиб, мавзулараро алоқадорликни таъминлашга ҳам асос бўлади. Ролли ўйинларни ташкил этишга 
аксарият ҳолларда бу жараёнга ўқитувчилар ўз шахсий нуқтаи назарларидан келиб чиққан ҳолда ёндашадилар. 
Машқлар тарзида ўтказиладиган ролли ўйинлар ўқувчиларнинг ички майлларини етарлича шакллантира 
олмайди. Ижодий характердаги ролли ўйинлар эса, кенг кўламли тайёргарликни тақозо қилиб уларни ташкил 
этиш ва ўтказиш учун ажратилган вақт етарли эмас. Чунки синфдан ташқари ўқиш машғулотлари ҳар икки 
ҳафтада бир марта ўтказилади. Ўқувчилар билан ҳар бир машғулотда мустақил фикр ифодалаш машқларини 
ташкил этиш мумкин. Бундай машқлар нафақат ўқув материаллари билан таништириш босқичида, балки 
машқлантириш босқичида ҳам ташкил этилади. 
295 


Ўқувчиларнинг тайёргарлик даражаларидаги турли-туманликни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир 
ўқувчининг ўзига хос психологик хусусиятлари ва билиш имкониятларига таяниб уларнинг ички майлларини 
педагогик қўллаб-қувватлаб топшириқлар беришда индивидуал ёндашувга таяниш керак.
Мустақил билиш фаолиятини ташкил этиш шакллари далилларнинг турли-туманлиги билан 
тавсифланиб, фаол ўқитиш методлари билан уйғунлаштирилган ҳолда мустақил ишлар натижаларини баҳолаш 
асосида қўйилган муаммоларнинг ечилганлиги аниқланади. Бундай фаол ўқитиш усулларига ўқувчиларнинг 
билиш фаолиятларини фаоллаштирувчи суҳбатлар, турли манбалардан олинган илмий-оммабоп материаллар 
асосида маълумотлар бериш, оғзаки тарзда мулоқот матнлари тузиш, муаммоли маърузалар қилиш кабиларни 
киритиш мумкин. 
Ўқитувчи ўқувчилар билан ҳамкорликда уларнинг билиш фаолиятларини фаоллаштирувчи 
суҳбатларнинг мавзуларини танлайди. Бунда ўқувчиларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларини ҳисобга олиш 
билан бир қаторда, уларни турли даражадаги янги билимлар ва ахборотлар билан қуроллантиришни ҳам 
ўқитувчи назарда тутиши керак. Ўқитувчи бундай суҳбатларнинг мавзусини синчковлик билан ёндашган ҳолда 
танлаши лозим. Унинг мавзуси эълон қилиниши биланоқ ўқувчилар унинг янгилиги ва қизиқарлигигини ҳис 
этишлари талаб қилинади. 
Ўқувчиларнинг билиш фаолиятларини фаоллаштиришга йўналтирилган суҳбатларнинг мавзу жиҳатдан 
рангба-ранг бўлиши уларни ташкил этиш методикасида ҳам ўзига хос жиҳатларнинг намоён бўлишига замин 
яратади. Муайян вазиятлар билан боғлиқ ҳолда мазкур методиканинг ўзига хос жиҳатлари яққол намоён 
бўлади. 

Download 5,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   427




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish