Agarbiz o’zbekistonimizni dunyoga tarannum etmoqchi, uning qadimiy tarixi va yorug; kelajagini ulug’lamoqchi, uni avlodlar xotirasida boqiy saqlamoqchi bo’lsak, avalombor buyuk yozuvchilarni, buyuk shoirlarni


ФИЗИКАДАН НАМОЙИШ ТАЖРИБАЛАРИГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР ВА УЛАРНИ ТАШКИЛ



Download 5,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet267/427
Sana22.02.2022
Hajmi5,66 Mb.
#82351
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   427
Bog'liq
form 312-27294

ФИЗИКАДАН НАМОЙИШ ТАЖРИБАЛАРИГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР ВА УЛАРНИ ТАШКИЛ 
ЭТИШ 
 
СУЯРОВ К. Т., ТДПУ. 
 
Физикани ўқитиш методикасининг муҳим концептуал ташкил этувчиларидан бири эксперимент бўлиб, 
у ўқитишда фақат воситагина бўлиб эмас, объект ёки жараённинг табиатини экспериментал метод ёрдамида 
ўзлаштиришнинг йўли сифатида ҳам муҳим ўрин тутади. Кўп йиллар давомида педагогика олий ўқув юртлари 
талабалари учун мактаб физика эксперименти ўтказиш борасида кўплаб муаллифларнинг ўқув қўлланмалари 
кенг фойдаланилаётганлиги таъкидланади [1]. Бу қўлланмалар таниқли методистлар томонидан тайёрланган 
бўлиб, уларда физикадан ўтказиладиган экспериментларнинг структураси қуйидаги талаблар асосида ташкил 
этиш тавсия этилади: 

асосий физик асбоблар ва жиҳозларни ҳамда улар асосида намойишли тажрибаларни бажариш;

намойиш ишларининг методикаси ва техникаси;
277 



лаборатория ишларининг методикаси ва техникаси; 

физика дарсларида компьютер технологиясидан восита сифатида фойдаланиш. 
Физикадан демонстрацион ёки намойиш тажрибалари – бу аксарият ўқитувчи томонидан физик ҳодиса 
ва жараёнларда турли физик параметрлари орасидаги боғланишларни бевосита кўрсатишга қаратилган. 
Шунингдек, тажриба пайтида бу параметрлар барча ўқувчилар томонида бир вақтда уларни қайд қилиниши 
назарда тутилади. Физик намойиш тажрибалари, ўқувчиларда физик тасаввурларни ва тушунчаларни 
шакллантиришда муҳим аҳамият касб этиб физик ҳодиса жараёнларнинг моҳиятини ўрганишда билимлар 
ойдинлаштиради. Ўқитувчи томонидан ўқув материали баён қилинаётганда, унинг мушоҳадаларини ўқувчи 
учун тушунарли ва ишончли бўлишини таъминлайди. Бундай тажрибалар ёрдамида ўқитувчи ўқувчининг 
ўтилаётган мавзу юзасидан фикр юритишини, мантиқий мушоҳада қилиш фаолиятини бошқаради. 
Ўтказиладиган намойиш тажрибасида ўқитувчининг баёни қилаётган ўқув материали мазмуни билан узвий 
боғланишда бўлган физик тушунча ва билимлар шаклланишининг мустаҳкам гарови бўлиб хизмат қилади.
Синфда ўтказиладиган экспериментнтнг намойиш техникаси ва методик асослари физика дарсининг 
ажралмас қисми бўлиб, у методик адабиётларда етарлича ёритилган [2,3,4,5]. Уларда бирор бир мавзуни 
тушунтиришида ўқувчилар эътиборини мавзу предметига жалб қилиш, муаммоли вазиятни вужудга келтириш, 
ўқитувчининг баёни, тушунтириши, дарс мазмуни босқичлари билан параллель ҳолда ташкил этилиши орқали, 
ўқитувчи тамонидан берилганназарий билим ва мушоҳадаларини бирин - кетин тасдиқлаб бориш 
функцияларини бажариши билан муҳим тадбир ҳисобланади. 
Намойишли тажрибанинг бошқа бир муҳим томони, деярли ҳар бир дарс учун ўқитувчининг махсус 
тайёрланишининг лозимлигидадир. Одатда маълум мавзу бўйича ўтказиладиган намойиш тажрибаларининг 
методик адабиётларда келтирилган кўп сонли вариантларидан энг муҳимларини танлаш, ўқитувчидан етарлича 
билим ва тажриба талаб қилувчи мураккаб жараён саналади. Бунда мазкур мавзу бўйича ўтказиладиган 
тажрибалар, ўзаро мантиқий боғланишга эга бўлиб, навбатдагиси олдингисига таяниши ва уни 
ривожлантиришга қаратилган бўлиши лозим. Дарс жараёнида ўқувчилар мавжуд тажрибалар орасидаги 
боғланишни кўра олиши ва тушунишига алоҳида урғу бериши мақсадга мувофиқ бўлишини унутмаслик керак. 
Тажрибаларнинг мазмуни ва уни ўтказиш методикасини режалаштиришда, уларнинг мазмунида қизиқарли 
элементларининг мавжудлиги, (танқидийлик принципи, интегратив - гуманитар мазмунига кўра) тажриба 
натижаларининг кутилмаганда эътиборли ва ҳайратлилиги, янгилиги билан алоҳида ажралиб 
турадиганларининг танлагани маъқул. 
Энди демонстрацион тажрибаларга қўйилган асосий методик ва дидактик талабларга келсак, бу 
талаблар, ўқитувчи тажрибалар ўтказишида, амал қилиши лозим бўлган қоидаларнинг мажмуасидан ташкил 
топади.Намойиш тажрибалари дарс мазмуни билан уйғунлашган ҳолда, ўқув вазифасини ҳал қилиш учун зарур 
бўлган вақт давомида, ўқувчи диққатини унга жалб қилдира оладиган даражада мароқли ва қизиқарли бўлмоғи 
лозим. Бошқача айтганда намойиш тажрибаси самарадорлигининг педагогик ва психологик асослари, 
мазмунининг кўрсатмалилиги, интегративлиги, дизайни, ўқитувчи баёнида уйғунлашганлиги билан 
белгиланади. 
Шубҳасиз, намойиш тажрибаларининг самарали кечишида, ҳал қилувчи ролни ўқитувчи ўйнайди. 
Чунки у, ўқувчилар ва намойиш қилинадиган ҳодиса орасида фаол воситачи бўлиб хизмат қилади. Намойиш 
тажрибасининг муваффақиятли ўтишида ўқитувчининг методик маҳорати, унинг техник маълумоти ва 
маданияти муҳим саналади. 
Намойиш тажрибаларига қўйилган асосий талаблар сифатида қуйидагиларни олиш мумкин: 
1.Гарчи ҳар қандай тажриба ҳам ўқувчиларнинг эътиборини жалб қила олсада, бироқ бундай 
жараённинг барқарорлигини таъминлаш, тажрибаларга нисбатан муҳим қизиқишини ҳосил қилиш учун унинг 
мақсадини улар англайдиган даражада яхши тушунтиришга тўғри келади 
2.Намойиш қурилма, иложи борича, соддалаштирилган бўлиши лозим. Бу, тажриба моҳиятини ва 
ундан келиб чиқадиган хулосаларни осон англанилишига ёрдам беради.
3.Намойишли тажрибалар, синфдаги барча ўқувчилар учун яхши кўринадиган даражада бўлиши жуда 
муҳим. Қурилма асбобларининг ўқувчилар учун яхши кўринишли бўлиши деган сўз бу: 

намойиш асбобларининг махсус конструкция билан тайёрланганлиги; 

қурилма элементларининг, улар йиғилган столда мақсадга мўлжаллаб ўрнатилганлиги; 

намойиш қурилмасининг кўзга яққол ташланадиган (ранглилиги, динамикаси, катта ўлчамлилиги ва 
ҳоказо) қилиб ишланганлиги; 

асбоблар, ўрганилаётган физик жараённи кузатишни таъминлай оладиганлиги билан тушунтирилади. 
4. 
Намойиш жараёни ўқитувчи томонидан баён қилинаётган ўқув материалининг ҳажми ва унинг 
ўқувчилар томонидан қайд қила олиши учун зарур бўлган вақтига мос бўлиши лозим.
5. Албатта намойиш тажрибаси кўнгилдагидек чиқишига ўқитувчида ишонч бўлиши (бошқача 
айтганда, у бир неча бор синаб кўрилган бўлиши) ва тажриба ўтказилдиган қурилма синовдан ўтган бўлиши 
лозим. 
Булардан ташқари махсус методик адабиётда [7] келтирилган ва физик экспериментнинг 
самарадорлигини оширишга қаратилган қатор қуйидаги дидактик талаблар билан яқиндан таниш бўлиши 
лозим: 
1.Ўқитишда унинг муҳим принципларидан саналган экспериментнинг кўрсатмалилигини таъминлаш 
мақсадида, барча ўқувчиларга қурилма ва асбобларни бемалол кўра олишлари учун: 
278 



намойиш қурилмаси намойиш столининг устига қўйилиб, унинг атрофидан ўқувчиларнинг 
эътиборини тортиши мумкин бўлган барча ортиқча нарсаларни олиб қўйилиши; 

асбоблар тузилишини ва ҳодисанинг моҳиятини ўқувчилар томонидан яхши англашшига эришиш 
мақсадида уларни экранда проекцияларини тушириш учун зарур бўлган тадбирларни амалга оширишга 
таёргарлик кўриб қўйилган бўлишлиги керак. 
2. Асбобларнинг соддалиги, физикани ўқитишда, изчиллик (узвийлик) принципини таъминлаши билан 
муҳим саналади. Экспериментал қурилмада кўрсатилаётган ҳодиса ва жараёнларнинг тушунарли бўлиши учун 
ўқувчи мавзуга оид назарий билимлар бўйича тайёргарлиги етарли бўлиши зарур. 
3. Тажрибаларни қўйилишининг хавфсизлиги, физика кабинетида техника хавфсизлиги қоидаларига 
риоя қилиниши билан таъминланади. 
4.Тажрибаларда кам бўлсада учрайдиган муваффақиятсизликларни олдини олиш мақсадида, 
машғулотлардан олдин ўқитувчи томонидан тажриба қўйиб кўрилиб, намойиш тажрибаси қанча вақни 
олишини ҳам аниқлаб қўйиш, дарснинг самарадорлигини таъминлашда муҳим факторлардан ҳисобланади. 
Тажрибанинг муваффақиятли кечиши, албатта, биринчи ўринда турмоғи лозим. Агар машғулот пайтида у 
муваффақиятсизликка учраса,бу ҳолат ўқувчилар онгида тажрибпга нисбатан ишончсизликни ҳосил қилади. 
5.Экспериментал тажрибалар, уни ўқитувчи томонидан яхши тушунтира оладиган маъруза билан 
қўшиб олиб борилиши лозим, чунки тажрибани фақат кўриш орқали уни кузатишнинг ўзи ўтказилаётган 
тажрибанинг физик моҳияти тўғрисида ўқувчида тўлиқ тасаввурни шакллантиришга қодир бўла олмайди. 
6.Тажриба давомида жараён ёки ҳодисанинг ўқувчи учун ёрқин ва аниқ бўлиши, бу пайтда уларда 
мақсадга йўналтирилган диққатни шакллантирилишига боғлиқ. Бунинг учун ўқитувчи томонидан 
мўлжалланган тажриба нима ҳақидалиги ва кузатишда нималарга ва қандай эътибор қилиш лозимлиги 
тўғрисида олдиндан ўқувчиларни унинг йўриқномаси билан таништирилса, унинг самарадорлигини таъминлаш 
имкони яратилади.
7.Шубҳасиз ҳар қандай тажриба дарсга ажратилган вақт билан чегараланган бўлиб, унга риоя 
қилиниши, ўқувчилар томонидан ўқув демонстрация матераилларини қайд қилиш мавзуга мос келиши унинг 
самарали кечишини таъминлайди. 
8.Ўтказилиши лозим бўлган демонстрация машғулотининг ўқув дастури бўйича ўтилиши зарур бўлган 
дарс мавзуси билан бир вақтда ташкил этилиши ҳам муҳим дидактик талаблардан саналади. 
Юқорида келтирилган дидактик талабларага риоя қилинган ҳолда физик экспериментларнинг ташкил 
этилиши, ўрганилаётган ҳодиса, жараён ва қонунларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилигини дастлаб сифат 
даражасида сўнгра миқдорий даражада тасдиқ топишини ўқувчи кўз ўнгида яққол гавдалантирилишини 
таъминлашга шароит яратади. 

Download 5,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   427




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish