Agarbiz o’zbekistonimizni dunyoga tarannum etmoqchi, uning qadimiy tarixi va yorug; kelajagini ulug’lamoqchi, uni avlodlar xotirasida boqiy saqlamoqchi bo’lsak, avalombor buyuk yozuvchilarni, buyuk shoirlarni


АНИҚ ФАНЛАРДАН АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА ИННОВАЦИОН



Download 5,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/427
Sana22.02.2022
Hajmi5,66 Mb.
#82351
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   427
Bog'liq
form 312-27294

 
АНИҚ ФАНЛАРДАН АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА ИННОВАЦИОН 
ТЕХНОЛОГИЯЛАР 
 
ИШОНҚУЛОВА Ҳ., Тошкент вилояти педагогика КҲК. 
Физика ўкитишда дарсларида таълим-тарбия сифатини кучайтириш аниқ билимлар хажмини берибгина 
қолмай, балки ўзлаштирилган билимлар олинган натижалар асосида ўқувчиларда ижодий фикрлаш 
кўникмаларини ҳосил қилиши керакдир.
Ҳозирги вақтда психологияда таълимнинг ривожлантирувчи роли алоҳида ўрганилмоқда. таълим 
шундай ташкилий вазифа бўлиб турмоқдаки, унда ўқувчилар энг юқори ва тез ривожлана оладиган, уларда 
ижодий таълим ва билим олиш учун ўзига хос қобилиятни шакллантира оладиган бўлиши лозим. Ушбу 
вазифаларни бажаришда булажак бакалавр бошлангич таълим йуналиши ўқувчилари билан олиб бориладиган 
амалий ва лаборатория машгулотлари асосий вазифани бажаради. 
Ушбу муаммони хал этишда психологларнинг бирламчилиги шундаки, ўқувчининг ижодий фикрлаши 
махсус психологик қонуниятлар асосида шаклланади.
Ижодий фикрлаш асослари А.В.Брушлинский. Л.С.Вьготский, З.И.Калмакова, В.А.Крутецкий, 
А.М.Матюшкин, Я.Д.Понамарёвларнинг ишларида кўрилган. З.И.Калмакова ўз ишларида ижодий фикрлашни 
алоҳида услубларини бажаришдаги писхологик асослари кўриб чиқилган. Ижодий фикрлашни ривожлантириш 
имконини берувчи психик холат қонуниятлари Я.А.Понамарёв ишларида акс эттирилган. 
А.В.Брушлинскийнинг тадқиқотларида ижодий фикрлаш тушунчаси – жараён, фаолият, номаълумни топиш 
демакдир деб ўрганилган.
М.А.Данилов, Л.В.Занков ва бошқаларнинг тадқиқотларида ўқувчининг ўқув фаолияти қулай 
шароитда, уларнинг ақлий фаолиятини фаоллаштириш услуб ва турли воситалардан фойдаланган ҳолда кечади. 
Демак, таълим услублари ўқувчидаги ижодий фаолиятни ривожлантиришга қаратилиши, ишнинг турли 
услубларини мужассамлаштириши лозимдир.
Ўқувчида ижодий фикрлашни масала ечиш билан боғланган ҳолда ривожлантириш масаласига 
Ю.М.Колягин, Ю.И. Кулюткин, Л.М.Фридман чет эллик психологлар, педагоглар ва услубчилар К.Дункер, 
Ж.Пиаже, Дж.Пойаларнинг машҳур тадқиқотлари катта аҳамиятга эга.
Амалиёт шуни кўрсатадики, агар берилган масала аввалги масалаларга ўхшамаса, ўзгартирилган, 
ўзлаштирилган стандартлардан фарқ қилса, ўқувчиларнинг кўпчилиги шу масалани ечишга қандай киришиш ва 
ечишни ўзларига тасаввур ҳам кила олмайдилар.
Физика курсини масаласиз тасаввур қилиш қийин, чунки берилган ҳар бир масала назарий қоидани ўз 
ичига олади. Айнан масаланинг ечимини ўрганилаётган назарий материални тушуниб олишга асосий 
қоидаларни ўқувчилар хотирасида мустаҳкамлашга имкон яратади, кейинги ўрганилаётган назария ва амалиёт 
учун шароит яратади.
Физикани ўргатишдаги омадсизликларнинг сабабалридан кўпчилиги ўрганилаётган назарий курс айнан 
ўхшаш масалалар тизими ва улардан фойдаланиш учун ўйлаб кўрилган услублар билан таъминланмаган
масалани ечишга ажратилган вақтдан йироқроқ бўлгани, уларни ечиш ва амалиётда фойдаланиш учун керакли 
даражадаги услубиётини ишлаб чиқилмаганидир. 
Ушбу адабиётларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, Физикани ўргатиш жараёнидаги, айнан геометрик 
масалаларни ечишда ижодий фикрлашни шакллантирувчи назарий асослар, услубиёт тизими ушбу мақсадга 
эришиш учун бугунги кунда тўлиқ, керакли даражада ишлаб чиқилмаган.
Ўқувчилардаги ижодий фикрлашнинг моҳияти ва унинг масала ечиш жараёнида ривожланиш даражаси 
ноаниқ бўлиб қолмоқда. Ижодий фикрлашнинг қандай элементлари таълимнинг мазмуни, услуби ва ташкилий 
шаклларига, айнан масала ечимига кўпроқ муҳим таъсир кўрсатиши ҳақида дидактика тўлиқ маълумотларга эга 
эмас.
Ўқувчиларнинг ижодий фикрлашини шакллантириш муаммосининг психоло-педагогик адабиётларда 
ва мактаб амалиётидаги назарий асослари куйидаги вазифаларни хал этишни талаб этади: 

психоло-педагогик адабиётларда ўқувчидаги ижодий фикрлашни шакллантирувчи йўлларнинг 
таҳлилини бериш ва масала ечиш жараёнида уларнинг аҳамиятини очиб бериш; 

ўқувчиларда ижодий фикрлашни шакллантиришга йўналтирилган геометрик масалалар тизимини 
ишлаб чиқиш;

Геометрик масалани ечиш жараёнида ўқувчиларда ижодий фикрлашни шакллантириш услубиётини 
ишлаб чиқиш;
135 



Тавсия қилинаётган методиканинг фойдалилигини тажрибада синаб кўриш. Шундай қилиб, 
тасвирли тушунтириш услуби учун тайёр билимлар ва фаолият услубларини эслаш (ёдда сақлаш) киради. 
Муаммоли ифодалаш услуби эса мустакил фикрлаш элементларининг бирга кўшилиб келиши ва аниқ 
билимларни ёдда сақлашни ўз ичига олади. Қисман изланиш услубида ижодий фикрлаш ва ёдда сақлаш 
элементлари қўшилиб келади. Изланиш услуби эса ижодий фаолиятни тахмин этади.Ушбу услублар 
билимларни ўзлаштириш, билим ва кўникмаларни шакллантиришни таъминлайди, ўқувчиларда ижодий 
фаолият тажрибасини эгаллашга имкон яратади, уларда эмоционал (хис, туйғу) маданиятини тарбиялашга 
хизмат қилади. 

Download 5,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   427




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish