- Ўзбекистонда ва жаҳонда ижтимоий фанлар тараққиётига, хусусан фалсафа фанига қўшган беқиёс ҳиссаси ҳада фаол илмий-ижодий фаолияти учун М.М. Хайруллаев бир қанча халқаро ва Ўзбекистон миқёсидаги мукофотлар билан тақдирланган: Беруний номидаги давлат мукофоти, “Меҳнат шуҳрати” ордени, халқаро Ибн Сино медали.
- кўплаб илмий монографиялар муаллифи:
1967 1973 1975 1982 1983 1985
Академик Шермуҳамедов Саид (1930-2016). Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти совриндори, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, Ўзбекистон Фалсафа жамиятининг президенти, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Академик Саид Шермуҳамедов Ўзбекистонда фалсафа фани ривожига, илмий-педагогик кадрлар – фан номзодлари ва докторлари тайёрлашга салмоқли ҳисса қўшди, фалсафада ўзига хос илмий мактабга, жумладан, ижтимоий фалсафа, маданият тарихи ва назарияси бўйича фундаментал илмий мактабларга асос солди.
Саид Шермуҳамедов 1930 йилнинг 12 майида Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида таваллуд топган. Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетида ўқиди, у 1959 йилда номзодлик, 1973 йилда эса докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Академик Саид Шермухамедов Ўзбекистон Фанлар академиясининг Иброҳим Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институтида этика ва эстетика бўлими мудири, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси КП МК маданият бўлими мудири, республика Маориф вазири, Қори Ниёзий номидаги педагогика илмий-тадқиқот институтида директор лавозимларида фаолият кўрсатди. У Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 1985-2000 йилларда фалсафа кафедрасининг мудири, 2000-2015 йилларда эса профессор вазифасида ишлади.
Саид Шермуҳамедовнинг «Янгиланаётган жамиятга – янги фалсафа» (1993), «Биз қандай жамият қурмоқдамиз?» (1999), «Инсон фалсафаси» (2001), «Истиқлол қуёши» (2002), «Мустақил Ўзбекистон ва фалсафанинг ривожланиши» (2005), “Миллий ғоя ижтимоий тараққиётнинг қудратли кучи” (2010), “Қалбим изҳорлари” (2010), “Эҳтиром” (2015) сингари рус ва ўзбек тилларида нашр этилган бошқа кўпгина асарлари жамиятимизнинг тарихий тараққиёт йўлини бозор иқтисодиёти шароитида ҳаққоний акс эттиради.
Академик Пулатов Хайдар Пўлатович (1928-1994). Таниқли файласуф олим, фалсафа фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги. Ижтимоий фалсафа, маданият назарияси ва аҳлоқ масалалари бўйича йирик асарлар муаллифи, юксак жасорат соҳиби бўлган.
Академик Баратов Мубин (1934-2005), Ўзбекистон фанлар академиясининг академиги, фалсафа фанлари доктори, профессор. Кўп йиллар Фалсафа ва ҳуқуқ институти директори, ТошДУ қошидаги Ижтимоий фанлар ўқитувчиларининг малакасини ошириш институти директори лавозимларида фаолият юритган. Академик М.Баратов шарқ фалсафаси тарихи бўйича катта изланишлар олиб борган, 300 дан ортиқ илмий ишлари нашр этилган, Ҳинд фалсафаси бўйича ТошДУ(ЎзМУ) фалсафа факултетида махсус курсдан қизиқарли дарслар олиб борган.
Турсунмухамедов Саттар Позилхакович (1929 йил Туркистон ш.-2020 йил Тошкент ш.), Ўзбекистон фанлар академиясининг академиги, фалсафа фанлари доктори, профессор. Кўп йиллар Тошкент халқ хўжалиги институти фалсафа кафедраси мудири, Низомий номли Тошкент давлат педагогика институти ректори, ТошДУ қошидаги ижтимоий фан ўқитувчилари малакасини ошириш институти директори вазифаларида фаолият кўрсатган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби. Илмий ишлари кўпроқ ижтимоий фалсафа, сиёсатшунослик, жумладан жамиятнинг ижтимоий структураси, ижтимоий қатлам, гуруҳлар масалаларига қаратилган. Устозимиз Саттар Позилхакович ўта маданиятли, тўғри сўз, мард инсон эди.
3. XX-XXI аср Ўзбек фалсафаси
Do'stlaringiz bilan baham: |