Қадимги ва ўрта аср фалсафаси, Янги ва энг янги давр фалсафаси



Download 3,67 Mb.
bet11/13
Sana13.12.2022
Hajmi3,67 Mb.
#884569
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
2 мавзу Шарқ фалсафаси

Тошкентда 1958 йили Ўзбекистон Фанлар Академияси Президиуми ҳузуридаги Фалсафа ва ҳуқуқ бўлими асосида “Фалсафа ва ҳуқуқ” институти ташкил этилган ҳамда фалсафа ва ҳуқуқ соҳасида илмий тадқиқотлар олиб борилган. Ушбу институтнинг асосий вазифаси Ўзбекистонда ҳуқуқий давлатчилик ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш, миллий истиқлол ғояси ва уни кишилар онгига сингдириш муаммоларини тадқиқ этиш, шу соҳаларда юқори малакали ходимлар тайёрлаш бўлган.Академик Иброҳим Мўминов институтнинг ташкилотчиси ва биринчи директори бўлган (1975 й. да институтга унинг номи берилган).
Ўзбекистон Фанлар Академияси ҳақиқий аъзолари сифатида фалсафа соҳаси бўйича 10 киши сайланган.
МЎМИНОВ Иброҳим Мўминович (1908.7.9, ҳоз. Шофиркон тумани Тезгузар қишлоғи — 1974.22.7, Тошкент) — файласуф олим, жамоат арбоби, Ўзбекистон ФА академиги (1956), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1959), фалсафа фанлари доктори (1950), профессор (1950). Бухоро билим юртида ўқиган (1925—27). Самарқанд Педакадемиясининг ижтимоий-иктисодий факултетини тугатган (1931), шу ерда ўқитувчи бўлиб ишлаган. Педакадемия Ўзбекистон унверситетига айлантирилгач, филология, кейинчалик тарих факултети декани, кафедра мудири (1933—55). 1955 — 56 йил ларда Ўзбекистон ФА Тарих ва археология институти директори. 1956 йилдан академиянинг вице президенти, Ўзбекистон ФА Фалсафа ва ҳуқук институти директори (1958—59), Ўзбекистон «Билим» жамияти бошкаруви раиси (1958-1974), Ўзбек совет энциклопедиясининг биринчи бош муҳаррири (1968 -1974). Мўминовнинг илмий фаолиятига шўролар мустабид тузуми ўз таъсирини кўрсатган бўлсада, бироқ, унинг тадқиқотлари марказида Шарқ, хусусан,Марказий Осиё халқдарининг ижтимоий-фалсафий ҳамда табиий-илмий фикрлари муаммолари турганлиги натижасида, аллома фалсафанинг ўта сиёсийлашувини, уни ҳукмрон коммунистик мафкура хизматига тамомила бўйсундириш хуружларини четлаб ўтиш имкониятига эга бўлди.
У Навоийдан тортиб, Аҳмад Донишгача бўлган йирик мутафаккирлар ижодини таҳлил қилди. Айниқса, Бедил ижодини чуқур ўрганиб, унинг меросини тушунишни анча енгиллаштирди. Мўминовнинг «АмирТемурнинг Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли» асари (1968), умуман Амир Темур шахсини илмий ўрганиш ташаббуси билан чиқиши олимнинг илмий жасорат ва юксак ватанпарварлик фазилатининг ёрқин ифодаси бўлди. Мўминов Ғарб фалсафасини, рус мутафаккирлари ижодини ҳам ўрганди. Гегель диалектикасининг рационал мағзини кўрсатиб берди.
Домла Иброҳим Мўминов Ўзбекистонда илм-фаннинг йирик ташкилотчиси. У, айникса, ижтимоий фанларни ривожлантиришга — янги тадқиқот муассасаларини ташкил этиш, илмий кадрлар тайёрлашга катта ҳисса қўшди, унинг раҳбарлигида турли фан соҳалари бўйича йирик асарлар нашр этилди, Ўзбекистонда фалсафа мактабига асос солди.Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти совриндори (1967).
ТУЛЕНОВ Жондор (1928.12.1, Туркистон вилоятининг Сайрам тумани — 2002.29.12, Тошкент) —таниқли файласуф олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги(2000). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1978). Фалсафа фанлари доктори(1962), профессор (1963). ТошДУ ҳузуридаги ижтимоий фaнлap ўқитувчиларининг малакасини ошириш институти профессори (1971—72). 1972 йилдан Тошкент педагогика институти фалсафа кафедрасининг мудири, 1977— 1985 йилларда ушбу институтнинг илмий ишлар бўйича проректори. Илмий ишлари диалектика, билиш назарияси, ижтимоий фалсафа масалаларига бағишланган. Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти совриндори(1981). «Шухрат» медали билан мукофотланган (1994), кўплаб шогирдлар етиштирган. Асосий асарлари: Ҳаёт фалсафаси (1993; Қадриятлар фалсафаси (1997); Маънавиятимизнинг ҳаётбахш қудрати (1999); Фалсафий маданият ва маънавий камолот (2000); Диалектика назарияси (2001).
Юсупов Эркин (1929-2003). Академик Эркин Юсупов 1929 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, фалсафа фанлари доктори(1966), профессор, Россия Фанлар Академиясининг мухбир аъзоси(1991), Н.К.Крупская номли Москва вилояти педагогика институтини тамомлаган. 1983-1985 йиллар Ўзбекистон ССР Олий Совети раиси, қатор йиллар Ўзбекистон Фанлар Академияси Вице Президенти, Тошкент давлат университети ректори вазифаларида фаолият кўрсатган. Академик Эркин Юсупов Ўзбекистонда фалсафа фани ривожига катта ҳисса қўшган таниқли олим, катта давлат ва жамоат ҳамда фан арбоби бўлган, фалсафа, маданият назарияси соҳасида 500 дан ортиқ илмий, ўқув-методик китоблар, монографиялар, мақолалар чоп этган ва кўплаб олимлар етиштирган.

Download 3,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish