Адимги даврлардан



Download 11,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/492
Sana25.02.2022
Hajmi11,8 Mb.
#263829
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   492
Bog'liq
zhahon tarixining muhim sanalari

Бобурийлар сулоласи: Бобур (1526-1530), Ҳумоюн 
(1530-1540; 1555-1556), Акбаршоҳ (1556-1605), Жаҳон- 
гиршоҳ (1605-1627), Шоҳ Жаҳон (1627-1658), Авранг- 
зеб Оламгир (1658-1707), Баҳодиршоҳ I (1707-1712), 
Жаҳондоршоҳ (1712-1713), Фаррух Сияр (1713-1719), 
Муҳаммадшоҳ 
(1719-1748), 
Аҳмадшоҳ 
(1748-1754), 
Оламгир II (1754-1759), Шоҳ Олам II (1759-1806), Ак­
бар II (1806-1837), Баҳодиршоҳ II (1837-1858).
1526 йил - Сулаймон I Қонуний Мохачада бўлган жанг­
да венгерлар устидан галаба қозонди. Венгрия қироли Лю­
довик II (Лайош) Ягеллон жангда ўлдирилди. Венгрия 
парламенти Венгрия ва Богемия қироли қилиб Фердинанд 
Габсбург (Карл V нинг укаси)ни сайлади. Бу ҳолат Австрия- 
Венгрия монархияси вужудга келишини бошлаб берди.
1528 йил 24 - 28 сентябрь - шайбоний султонлар би­
лан Эрон шоҳи Тахмасп I қўшинлари ўртасида Жом вилоя- 
тининг Зуробод мавзеида Жом жанги бўлган. Унда шайбо­
нийлар маглубиятга учраган.
1528 
й и л
- Гренадада Уйгониш даврининг классик ус- 
лубида собор қурилиши бошланди.
1529 
й и л
- Вена шаҳри турклар томонидан биринчи 
марта қамал қилинди.


1530-1540; 1555-1556 
й и л л а р
- Буюк Бобурийлар 
давлатида Ҳумоюншоҳ ҳукмронлик қилган давр.
1531-1535 
й и л л а р
- Франсиско Писсаро бошчилиги­
даги испан конкистадорлари Перуни босиб олдилар. Инк- 
лар давлати тугатилди (1533 йил).
1532 
й и л
- Англияда реформация бошланди.
1532 
й и л
- Франциско Писарро бошчилигида испанлар- 
нинг 250 кишидан иборат бўлинмаси Перуга ҳужум бошлади.
1533-1584 
й и л л а р
- Рус князи Иван IV яшаган йиллар.
1534 
й и л
- Англияда қиролнинг черковдан устун тури- 
ши ҳақидаги акт кабул қилинди.
1535 
й и л
- Франция билан Усмонли турк султонлиги 
ўртасида иттифоқчилик шартномаси имзоланди.
1535 
й и л
- Русда ягона пул жорий қилинди.
1536 
й и л
- Жан Кальвиннинг «Христиан динидан 
қўлланма» китоби нашрдан чиқди.
1540 
й и л
- Игнатий Лойол томонидан Иезуитлар 
ордени таъсис этилди.
1541-1614 
й и л л а р
- машҳур испан рассоми Эл Греко 
яшаган ва фаолият кўрсатган давр.
1542 
й и л
- кардиналлар Краффа ва Бургас папага Ита- 
лияда инквизиция судини тиклашни таклиф қилди.
1542-1605 йиллар - Ҳумоюншоҳнинг ўгли Акбаршоҳ 
яшаган давр.
1543 
й и л
- порту гал иялик Мендиш Пинту Бунго вилоя­
ти ҳукмдори билан Японияга турли товарлар қатори қурол- 
аслаҳа, порох олиб келиш ва уларни олтин ҳамда кумушга 
айирбошлаш тўғрисида шартнома имзолади.
1545-1563 йиллар - Тридент собори. У Павел III томо­
нидан чақирилиб, протестантларнинг ислоҳотларига қарши 
католик черкови ўз реформаларини ўтказди.
1547 
йил - рус князи Иван IV ўзини Бутун Русь 
подшоси деб эълон қилди ва биринчи рус подшоси бўлди.
1547-1550 йиллар - рус подшоси Иван IV қўшин- 
ларининг Волгабўйи халқларига карши дастлабки юришла- 
ри муваффақиятсизлик билан тугади.


1 5 4 7 - 1 6 1 6 й и л л а р
- испан ёзувчиси Мигел де Серван­
тес яшаган ва фаолият кўрсатган давр.
1547 йил 
- протестантизм тарихида биринчи марта же- 
невалик оддий фуқаро Жан Грюе даҳрийликда айбланиб, 
Кальвин шахсига оид ёмон гапиргани учун гулханда ёнди- 
рилди.
1548 йил 
- Жан Кальвин Женева черковида бошлик 
булган.
1548-1600 йиллар 
- улуг итальян мутафаккири Жор- 
дано Бруно яшаган ва фаолият кўрсатган давр.
1549 йил 
- Рус подшоси Иван IV феодаллар турли 
қатламлари вакилларининг биринчи йигилишини - Зем­
ство соборини чақирди.
1551 йил -
Усмонли империяси Триполи (Ливия)ни 
эгаллади.
XVI 
аср иккинчи ярми 
-
1934 йиллар 
- Нўғай Ўрда 
давлатидан ажралиб чиққан Катта Нўгай Ўрда давлати фао­
лият кўрсатган. Волгадан Урал дарёсигача чўзилган Каспий 
бўйидаги ҳудудлардан иборат бўлган. Кейинчалик Кичик 
Нўгай Ўрда таркибига қўшилиб кетган.
XVI 
аср иккинчи ярми - XVIII аср иккинчи ярми -
Нўгай Ўрдадан ажралиб чиққан Кичик Нўгай Ўрда давлати 
фаолият кўрсатган. Волга дарёсининг ўнг қиргоги ва Азов 
бўйидаги ҳудудларни камраб олган. Бу давлатга Қози мурза 
асос солган (1577 йил вафот этган).
1552
йил август 
- Рус подшоси Иван IV 150 минг ки- 
шилик қўшини билан Қозон шаҳрини қамал килди.
1552
йил 2 октябрь 
- Иван 
IV 
туркий давлат Қозон 
хонлигини босиб олди.
1553
йил 
- Женева орқали Германияга кетаётган 
машҳур испан олими Мигел Серветт ўтда ёндирилди.
1553-1558 йиллар 
- Генрих 
VIII 
нинг кизи Англия 
қироличаси Мария Тюдор (Мария Қонхўр)нингҳукмронлиги 
даври. У католикликни давлат дини деб қайта эълон қилди.
1555 
йил 
- Ҳумоюн Ҳиндистон тахтининг даъвогарла- 
рини тор-мор этиб, яна ҳокимиятни ўз қўлига олди.


1555 йил 
- Аугсбург диний сулҳи имзоланди. Унга 
кўра «Муқаддас Рим империяси» католик ва протестантлик 
ерларини тан олди.
1556 йил 
- «Муқаддас Рим империяси» императори 
Карл V (императорлик даври: 1519 - 1556 й.) ҳокимиятдан 
воз кечишга мажбур бўлди. У уз империясини 2 қисмга 
бўлди: Ғарбий қисм (Голландия, Испания, Италия ва Аме- 
рикадаги колониялар) ўғли Филипп II га, Шаркий қисм 
(Габсбургларнинг Австриядаги мулклари) ва императорлик 
мақоми - укаси Фердинандга берилди.
1556 йил 
- Рус подшоси Иван 
IV 
туркий Аштархон 
хонлигини босиб олди.
1556 
йил 
- Акбаршоҳ қўшини афғон қабилалари 
қўшинини тор-мор этди.
1556-1605 йиллар 
- Акбаршоҳнинг Ҳиндистонда 
ҳукмронлик даври. У Ҳиндистонда бошқа дин ва халқ ва- 
килларига нисбатан багрикенглик сиёсатини олиб борди.
1556-1598 йиллар 
- Филипп II ҳукмронлиги даврида 
Испания жаҳон йўлбошчилигига интилди.
1558 йил -
Россия Болтиқбўйи ерларини босиб олиш 
учун Ливония уруши (Ливон уруши)ни бошлади. Бу уруш 
25 йил давом этди.
1558-1583 йиллар 
- Ливония уруши. Бу урушда Рос­
сия подшолиги Ливон ордени, Швеция, Польша ва Буюк 
Литва князлигига қарши курашди. Бу урушда дастлаб Ли­
вония ордени маглубиятга учради. Рус қўшинлари галаба 
қозониб турдилар. Кейинчалик Россия қўшини маглубиятга 
учраб, ўзи учун ноқулай битимларни имзолади.
1558-1603 йиллар 
- Елизавета 

нинг Англиядаги 
қироличалик даври. У Мария Тюдорнинг ўрнига ҳокимиятга 
келди ва протестантликни тиклади.
1559 йил 
- Ҳиндистон ва Афгонистонда тахт учун бобу- 
рийларга қарши курашнинг етакчи кучлари - афгонларнинг 
сур сулоласи бутунлай янчиб ташланди.
Тахминан 1560 йил 
- Жан Нико (1530 - 1600) томони­
дан Францияга истеъмол килиш учун тамаки келтирилди.


1560 
йил 
- Франциск II саройидан гизлар хонадони 
вакилларини четлатиш учун бурбонлар сулоласи «Амбуас 
фитнаси»ни уюштирди.
1560-1574 
йиллар 
- Франция кироли Карл IX нинг 
ҳукмронлик даври.
1561-1626 
йиллар 
- янги давр Англия фалсафасининг 
асосчиси Френсис Бэкон яшаган ва фаолият кўрсатган давр.
1562-1563 
йиллар 
- Францияда Биринчи Гугенотлар 
(диний) уруши. Воссида протестантлар оммавий равишда 
ўлдирилди.
1563-1598 
йиллар 
- шайбонийлар наслидан булган 
сўнгги Сибирь хони Кучумхоннинг ҳукмронлик даври.
1564-1616 
йиллар 
- инглиз драматурги Вильям Шекс­
пир яшаган ва фаолият кўрсатган давр.
1564-1642 
йиллар 
- астроном ва физик Галилео Гали­
лей яшаган ва фаолият кўрсатган давр.
1564-1576 
йиллар 
- герман императори Максимили­
ан II нинг ҳукмронлик даври.
1565 
йил 
- Жанубий Ҳиндистонда Буюк Бобурийлар 
Таликот жангида галаба қилиб, ҳинд давлати Виджаянагар- 
ни тугатди.
1565 
йил 
- Рус подшоси Иван IV давлат ерларидан кат­
та қисмини алоҳида шахеий мулкка айлантирди. Бу мулк 
опричнина деб аталди.
1566 
йил 
- Испанияда «бутга қарши» халқ ҳаракатлари. 
Қўзголон бир йилдан сўнг бостирилди.
1566 йил - Нидерландияда католиклар Испанияси 
зулмига карши халк кўзголони бошланди. Кальвинистлар 
қатнашган бу ҳаракат «Гёзлар қўзголони» номини олди.
1566-1574 йи ллар - усмонлилар султони Салим II 
нинг ҳукмронлик даври.
1567 
йил 
- Шотландияда қўзголон бўлди ва Мария I 
Стюарт ўз ўғли Яков V (бўлғуси Яков I Английский) фойда­
сига тахтдан воз кечишга мажбур бўлди.
1567-1573 йи ллар - Нидерландияда герцог Альба 
ҳукмронлиги даври.


1568 
йил 
- Нидерландияда герцог Альбанинг қата- 
гонларига карши қўзғолон бўлди. Саксон йиллик урушнинг 
бошланиши.
1569 
йил 
- Польша ва Литва ўзаро иттифоқ тузиб, Люб­
лин униясини ташкил килишди.
1569-1574 
йиллар 
- Эдирнада меъмор Синан томони­
дан Салим масжиди қурилди.
1569-1785 
йиллар 
- Речь Посполита давлати фаолият 
кўрсатди. Бу давлат Польша ва Литва ўртасидаги Люблин 
униясидан сўнг ташкил топди.
Тахминан 1570 йил 
- Акбаршоҳ томонидан Агра 
яқинидаги Фатехпўр-Сикри (Уттар-Прадеш) шаҳрига асос 
солинди; сарой ва масжидлар қурилди.
1570-1571 
йиллар 
- Усмонли турк империяси Кипрни 
забт этди.
Тахминан 1571 йил 
- сэр Томас Грешём Лондон бир- 
жасига асос солди.
1572 
йил 
24 
август 
- Варфоломей кечаси. Гугенотлар 
киргини уюштирилди. Париж ва унинг атрофларида про- 
тестантлар оммавий равишда қиргин қилинди. Уч кун- 
лик қотиллик давомида 30 минг киши қурбон бўлди.
1572-1573 
йиллар 
- Францияда Тўртинчи диний 
уруш.
1573 
йил 
- Японияда ўзаро ички урушлар сўнгги сё­
гун Асикага сулоласи ҳокимиятининг агдарилиши билан 
ниҳоясига етди. Ода Нобунага Асикагани сёгунликдан 
маҳрум этди ва Японияни бирлаштирди. Японияда сёгун 
(ҳарбий саркарда) унвони авлоддан-авлодга ўтган ва у дав­
латнинг ҳукмдори ҳисобланган.
1573 
йил 
- Венецияда «қора ўлат» тарқалди.
1573-1630 
йиллар 
- Хитойда император Ваньли (Шэн 
Цзун, Чжу Ицзюнь) ҳукмронлиги даври.
1574 
йил 
- Тунис Усмонлилар давлатига қарашли под- 
шоликка айланди.
1574-1589 
йиллар 
- Франция кироли Генрих III нинг 
ҳукмронлик даври.


1574-1595 
йиллар 
- усмонлилар султони Мурод III 
нинг ҳукмронлик даври.
1575 
йил 
- Луанда (Ангола)да Португалия колониялари 
пайдо бўлди.
1576 
йил 
- Бенгалия бобурийлар ҳукмдори Акбаршоҳ 
томонидан эгалланди.
1579 
йил 
- Испания ҳужумига қарши Нидерландия ши- 
молидаги еттита кальвинистлар провинцияси иттифоқ туз- 
дилар. Бу иттифоқ Утрехт унияси деб аталди.
1580 
йил 
- мўғул хони Алтанхон ўзига далай-лама ун- 
вонини олиб, Тибет будда монархлар орденининг раҳбарига 
айланди.
1581 
йил 
- Шимолий Нидерландиядаги иттифоқчи ет­
тита провинция испаниялик Филипп II ни қирол деб тан 
олишдан бош тортди.
1582 
йил 
15 
октябрь 
- Рим папаси Григорий XIII томо­
нидан Юлий календари ўрнига Григорий календари қабул 
қилинди. Бу календарь Перуджий университети ўқитувчиси 
Луижи Лилио томонидан 1576 йилда таклиф этилган 
лойиҳага биноан тузилган. Григорий календари ҳозирги 
Узбекистан ҳудудида 1918 йил 14 февралдан (эски ҳисобда 
1
февралдан) амал килган.
1582 
йил 
- Европадаги биринчи академия Флоренция- 
да ташкил килинди.
1582-1598 
йиллар 
- рус қўшини юришлари пайтида 
яна бир туркий давлат - Сибирь хонлиги тугатилди.
1582-1598 
йиллар 
- Японияда ҳокимиятга келган Тоё- 
томи Хидэёсининг ҳукмронлик даври.
1584 йил - Нидерландиянинг шимолида жойлашган 
Голландия ва Зеландия вилоятлари штатхаудери (ҳукмдори) 
Вильгелм Оранский отиб ўлдирилди. Иезуитлар ордени ва- 
кили франциялик Жерар Бальтазар Вильгельм Оранскийни 
ўлдирди. Кейинчалик Жерарнинг ўзини тутиб олиб, катл 
килинди.
1584 йил - Рус подшоси Иван IV Грозний вафот 
этди. Унинг ўғиллари Фёдор ва Дмитрий нимжон ва ёш


бўлганликлари учун давлатни амалда Борис Годунов 
бошқаришга киришди.
1584-1598 йиллар 
- Рус подшоси Иван IV нинг угли 
Фёдор Ивановичнинг ҳукмронлик даври. Шундан сўнг 
Россияни 700 йил бошқарган Рюриковичлар сулоласи 
ҳукмронлиги барҳам топди.
1585-1598 йиллар 
- Францияда Саккизинчи диний 
уруш.
1585-1642 йиллар 
- француз давлат арбоби ва карди- 
нали Арман Ришелье яшаган ва фаолият кўрсатган давр.
1586 йил 
- Акбаршоҳ томонидан Кашмир забт этилди.
1587 йил 
- Тоётоми Хидэёси барча христиан руҳо- 
нийларининг Японияни тарк этиши ҳақида қонун чиқарди.
1587-1629 йиллар 
- шоҳ Аббос 

нинг Эронда ҳукм- 
ронлиги даври. У Сафавийлар сулоласини юкори чўккига 
чиқарди.
1588
йил 5 апрель - 1679 йил 4 декабрь 
- инглиз фай- 
ласуфи Томас Гоббс яшаган ва фаолият кўрсатган давр.
1588 йил 
- «Енгилмас Армада» Англия қирғоқларида 
маглубиятга учради. У Испания қироли Филипп II томони­
дан Англияга қарши юборилган эди.
1588
йил 
- Англия билан Голландия ўртасида уруш 
бошланди.
1589 йил 
- Москвада православ патриархияси ташкил 
этилди.
1589 йил 
- Францияда Валуа сулоласининг сўнгги 
вакили қирол Генрих III ўлдирилди. У ўзидан валиахд 
қолдирмади. Франция тахтига бурбонлар сулоласининг 
асосчиси гугенотлар йўлбошчиси Генрих IV ўтирди.
1589-1610 йиллар 
- Франция кироли Генрих IV нинг 
ҳукмронлик даври.
1589-1792, 1814-1815, 1815-1830 йиллар 
- бур­
бонлар сулоласининг Францияда ҳукмронлик даври. 
Сулолага Генрих IV асос солди. Бурбонлар сулоласи 
Франция, Испания ва Италияда X V I-X X асрларда 
ҳукмронлик килди.



Download 11,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   492




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish