Адимги даврлардан



Download 11,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/492
Sana25.02.2022
Hajmi11,8 Mb.
#263829
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   492
Bog'liq
zhahon tarixining muhim sanalari

Романовлар сулоласи (Россия подгиолари):
Михаил 
Фёдорович Романов (1613-1645), Алексей Михайлович 
(1645-1676), Фёдор Алексеевич (1676-1682), Софья 
(1682-1689), Пётр I Алексеевич [Буюк Пётр] (1682 — 
1721).
Романовлар сулоласи (Россия императорлари):
Буюк 
Пётр (1721-1725), Екатерина I (1725-1727), Пётр II 
(1727-1730), Анна Иоанновна (1730-1740), Елизавета 
Пётровна (1741-1761), Пётр III (1761-1762), Екатери­
на II (1762-1796), Павел I (1796-1801), Александр I 
(1801-1825), Николай I (1825-1855), Александр II 
(1855-1881), Александр III (1881-1894), Николай II 
(1894-1917).
1615 йил 
- Японияда сёгун Иэясу Токугава христиан 
динини тақиқловчи қонун чиқарди. Қонун христиан динини 
империя душмани деб эълон қилди.
1616-1636 йиллар 
- Хитойда манжурларнинг Сўнгги 
Цзинь сулоласи ҳукмронлиги даври. Бу сулолага манжурлар 
қабиласи етакчиси Нурхачи (Нурхаци) 1616 йилда асос сол­
ди ва Тай-Цзу номи билан 1616 - 1626 йилларда хон (импе­
ратор) бўлди. У асос солган сулола манбаларда Чин Тайзу 
номи билан аталади. Тай-Цзунинг ишини 
8
-угли Хунтайжи 
ва 9-набираси Ойсингоро-Фулин давом эттирди.
1618-1648 йиллар 
- Ўттиз йиллик уруш. Уруш 
дастлаб диний сабаблар (католиклар ва протестантлар 
ўртасидаги зиддият) асосида бўлди. Бу уруш габсбурглар 
блоки (папалик ва Речь Посполита томонидан кўллаб-


қувватланган Испания ва Австрия габсбурглари, Герма- 
ниянинг католик князлари) билан габсбургларга қарши 
коалиция (Англия, Голландия ва Россия қувватлаб тур­
ган герман протестант князлари, Франция, Швеция, Да­
ния) ўртасида бўлди. Сўнгра Европада етакчилик қилиш 
учун габсбурглар Австрияси ва Испания билан бурбон­
лар Францияси ўртасида кечди. Уруш натижасида габс- 
бургларнинг «жаҳоншумул империя» тузиш ва миллий 
давлатларни бўйсундириш хакидаги режалари барбод 
бўлди, сиёсий ҳукмронлик Франция қўлига ўтди.
1618 йил 
- Манжурия ҳукмдори Нурхачи Хитойга 
ҳарбий юриш бошлади.
1620-1621 йиллар 
- Эрон шоҳи Аббос 

бобурийлар- 
дан Қандаҳор шаҳрини жанг қилиб, тортиб олди.
1621-1665 йиллар 
- Испания ва Португалия кироли 
Филипп IV нинг ҳукмронлик даври.
1622-1642 йиллар 
- Ришелье Францияда кардинал 
вазифасини бажарди (У 1624 йилдан қироллик кенгаши 
раҳбари, амалда Франция ҳокими).
1623-1640 йиллар 
- Усмонли турк султони Мурод IV 
нинг ҳукмронлик даври.
1623-1662 йиллар 
- француз математиги, физиги, 
файласуфи ва ёзувчиси Блез Паскаль яшаган ва фаолият 
кўрсатган давр.
1625-1649 
йиллар 
- Англияда Қирол Карл I нинг 
ҳукмронлик даври.
1626 йил 
- голландияликлар Шимолий Америкада 
Янги Амстердам колониясига асос солишди.
1626-1643 йиллар 
- Хитойда Нурхачининг вориси 
Абахай ҳукмронлиги даври.
1627-1658 йиллар 
- Ҳиндистонда Акбаршоҳнинг на- 
бираси Шоҳжаҳоннинг ҳукмронлик даври.
1627-1672 йиллар 
- Вьетнамда фуқаролар уруши. 
Шимолдаги Чинь (пойтахти Ханой) ва жанубдаги Нгуен 
(пойтахти Хюэ) аслзодалари ўртасида ҳокимият учун ку­
раш.


1628 йил 
- парламент Англия кироли Карл I нинг 
«Ҳуқуқлар тўғрисидаги билл» ва «Ҳуқуқлар тўгрисидаги 
петиция»ни имзолашига эришди.
1629 йил 
- «Муқаддас Рим империяси» ва Дания 
ўртасида Любек тинчлик шартномаси имзоланди. Дания 
(Кристиан IV) Ўттиз йиллик урушда протестантларни 
кўллаб-қувватлади.
1630-1697 йиллар 
- Бразилияда негрларнинг «Пальма 
Республикаси» даври.
1631 йил 
- Марокашда филолийлар сулоласи вакил­
лари ҳокимият тепасига келдилар. Бу сулолага Муҳаммад
I Шариф Тафилалт шаҳрида асос солди. Бу сулола вакил­
лари тузган қўшин ал-Бухорий куллари ёхуд занжилари 
деб аталади. Улар 1659 йилда бутун Марокашни ўзларига 
бўйсундириб, саъдийлар сулоласини ҳокимиятдан четлаш- 
тиришди. Айни пайтда Марокаш Подшоҳлигини филолий­
лар сулоласига мансуб подшоҳ Муҳаммад VI (1999 йилдан) 
бошқармокда.
1631 -1641 йиллар 
- Агра шаҳрида Шоҳжаҳон томони­
дан севимли рафиқасига атаб Тожмаҳал макбараси курилди.
1632 йил 24 октябрь - 1723 йил 26 август 
- голланд 
олими Антони ван Левингук яшаган ва фаолият кўрсатган 
давр. У 300 марта катталаштириб кўрсатадиган микроскоп 
яратди.
1635 
йил 
- кардинал Ришелье Ўттиз йиллик урушда 
Швеция томонида бўлди ва Испанияга карши уруш эълон 
килди.
1635 
йил 
- кардинал Ришелье Парижда Франция Ака- 
демиясига асос солди.
1635-1758 йиллар 
- Жунгория ҳудудида Ойрот хон­
лиги [Жунгор хонлиги] мавжуд бўлган. Хонликка Ботур 
хунжайти асос солган ва хонлик Ёркенд хонлигидан аж­
ралиб чиққан. Ойрот хонлиги Қозогистон ва Ўрта Осиё 
ҳудудларига бир неча марта босқинчилик юришларини 
олиб борган. У Хитойнинг Цин империяси томонидан ту­
гатилган.


1636 
йил 
- Америкада энг қадимги Гарвард универси- 
тетига асос солинди.
1636 
йил 
- Абахай ўзини Хитой императори деб эълон 
килди.
1636-1637 
йиллар 
- Франциянинг жануби-ғарбида 
катта солиқларга карши деҳқонлар қўзғолони бўлди.
1637 
йил 
- Корея Манжуриянинг вассал давлатига ай- 
лантирилди.
1637-1657 
йиллар 
- герман кироли Фердинанд III 
нинг ҳукмронлик даври.
1639 
йил 
- сафавийлар Эрони ва Усмонли турк империя­
си ўртасида Қасри Ширин ёки Зухаб шартномаси тузилди. 
Бағдод ва Басра усмонлилар ихтиёрида колди.
1640 
йил*3 апрель 
- 5 
май 
- Англияда парламент 
ташкил топди ва киска муддат давомида парламент фаоли­
ят кўрсатди.
1640 
йил 

ноябрь 
- 1653 
йил 
20 
апрель 
- Англияда 
узок муддатли парламент чакируви. Англия инкилоби 
бошланди.
1640-1660 
йиллар 
- Англия буржуа инкилоби.
1641 
йил 
- Англия парламенти «Буюк реформация» 
деб номланган ҳужжат кабул килди.
1642 
йил 
- Ришелье вафот этди ва Мазарини кирол Лю­
довик XIII кенгашига кирди.
1642 
йил 
- голландиялик Тасман саёҳатлари натижаси­
да Ван Димен Ери (ҳозирги Тасмания), Янги Зеландия ва 
Австралия китъасини кашф килди.
1642 йил - Англия кироли Карл I билан парламент 
ўртасида узил-кесил ажралиш рўй берди.
1642-1646 
йиллар 
- Англияда биринчи фукаролар 
уруши.
1642-1649 
йиллар 
- Буюк Англия инкилоби бошлан­
ди. Қирол Карл I тарафдорлари билан 1640 йили чақирилган 
Парламент ўртасида фукаролар уруши бўлиб ўтди.
1643 
йил 
- Англияда буржуазия қўлида бўлган парла­
мент билан Шотландия ўртасида иттифоқ тузилди.


1643 
йил 
- Ли Сзи-чен Хитой императори деб эълон 
килинди.
1643-1646 йиллар 
- Василий Поярков экспедиция- 
си Амур дарёсига чиқиб, у оркали Тинч океани қирғоғига 
етди.
1643-1715 йиллар 
- Францияда Людовик XIV нинг 
қироллик даври. У Людовик XIII ўрнига тахтга келганда 
5 ёшда эди. Унинг номидан Францияни онаси австриялик 
Анна бошқарди. Амалда ҳокимият Франциянинг бош ми- 
нистри Мазарини қўлида бўлган. Кейинчалик Людовик XIV 
даврида Францияда мутлақ ҳокимият ўзининг энг юқори 
чўққисига чикди. Бурбонлар сулоласидан бўлган Людовик 
XIV га қуйидаги фикр тегишли бўлган: «Давлат - бу мен». 
У Францияни 72 йил бошқарди.
1643 йил 4 январь - 1727 йил 31 март 
- машҳур фи­
зик ва математик олим Исаак Ньютон яшаган ва фаолият 
кўрсатган давр.
1644 йил 
- Марстон - Муреда бўлган жангда Анг- 
лиядаги парламент тарафдорлари роялистлар устидан 
галаба козонди.
1644-1658 йиллар 
- Шоҳ Жаҳон томонидан Деҳлида 
катта Жомеъ масжиди қурилди.
1644 
йил 
- Манжурия Хитойга бостириб кирди ва Пе- 
кинни ишгол килди. Абахайнинг ўгли Хитой императори 
деб эълон қилинди. Тахтдан агд арил ган Мин сулоласининг 
сўнгги императори ўз жонига қасд қилди. Шу тариқа Хитой 
тарихида манжурларнинг Цин сулоласи ҳукмронлиги бош­
ланди ва 1912 йилгача давом этди.
1644-1912 йиллар 
- Хитойда Цин манжур император­
лари сулоласи ҳукмронлиги даври. Бу сулолага манжурлар 
хони Нурхаочининг 9-набираси Ойсингоро-Фулин [Щи-цзу] 
асос солди. У 1636-1644 йилларда Мин сулоласини агдариб 
ташлаб, 1644 йил Хитой ҳудудида Цин [Чин] империясига 
асос солди. Цин сулоласи ҳукмронлигининг охирида Хитой 
мустамлакага айланди. Синьхай инқилоби натижасида Цин 
сулоласи ҳукмронлиги агдариб ташланди ва сўнгги манжур


императори Пу И [Сюаньгун] 1912 йил 12 февралда тахт- 
дан воз кечди.
1645 
йил 11 январь 
- Англияда янги турдаги армияни 
ташкил қилиш тўғрисидаги Кромвел қўл қўйган қонун 
(акт) кучга кирди.
1645 йил 14 июнь 
- Нейзби (Нэйсби) жангида Кромвель 
бошчилигидаги парламент қўшинлари роялистлар (қирол 
тарафдорлари) устидан ҳал қилувчи галабага эришди.
1645-1649 йиллар 
- Англияда левеллерлар ҳаракати. 
Левеллерлар (инглизча тенглаштирувчилар) - демократик 
буржуазия вакиллари, сиёсий ҳуқуқ ҳаммага берилиши та­
рафдорлари. Уларнинг раҳбари - Жон Лилберн. Буюк Англия 
инкилоби даврида вужудга келган бу ҳаракат радикал демокра­
тик ҳаракат бўлиб, улар монархияни тугатиш, Англияни бир 
палатали парламент республикасига айлантириш, демокра­
тик сайловни жорий килиш учун курашдилар. Кейинчалик бу 
ҳаракат турли майда буржуа гурухларига бўлиниб кетди.
1646 йил 1 июль - 1716 йил 14 ноябрь 
- немис фай- 
ласуфи, физик, математик, тарихчи олими Готфрид Виль­
гельм Лейбниц яшаган ва фаолият кўрсатган давр.
1648 йил 
- Англияда иккинчи фукаролар уруши.
1648 
йил 
- Прайд тозалаши. Қирол устидан галаба 
козонган Оливер Кромвель Лондонни куршаб олади ва 
қўшин полковниги Прайд парламентни пресвитерианлардан 
тозалайди ва парламентда факат Кромвелга бўйсунадиган 
100 индепендентлар колади. Пресвитерианлар - черковга 
ташриф буюрадиган мулкдор диндорлар томонидан сайла- 
надиган черков раҳбарлари бўлган.
1648 
йил 
- Шаркий Украинада Литва - Польша зул- 
мига карши Запорожье казаклари Богдан Хмельницкий 
раҳбарлигида қўзғолон кўтарди. Яҳудийлар қирғини.
1648 
йил 
- Вестфалия тинчлик сулҳи тузилди. 
Ўттиз йиллик уруш тугади. Германияда диний эркин- 
лик жорий килинди. Кальвинистлар лютеранлар синга­
ри тенг ҳукукларни қўлга киритди. Немис шаҳзодалари 
мустақиллиги ва «Муқаддас Рим империяси»да эр­


кин 
шаҳарлар 
ҳуқуқи, 
шунингдек, 
кантонларнинг 
мустақиллиги тан олинди.
1648 йил 
- Семён Дежнёв раҳбарлигидаги рус денгиз- 
чилари Осиёнинг шаркий нуқтасини кашф адл дил ар.
1648-1687 йиллар 
- Усмонли турк султони Мех- 
мед IV нинг ҳукмронлик даври.
1649 йил 19 май 
- Англия республика деб эълон 
қилинди.
1649 
йил 
- оддий деҳқон Ерофей Хабаров экспедиция- 
си русларнинг Узок Шарққа кўчишини бошлаб берди.
1649 
йил 
- Россияда Земство собори кабул килган 
янги Низомга кўра, дворянлар ўзлари эгалик қилаётган 
ер-мулкларни вотчинага айлантириш ва мерос қолдириш 
ҳуқуқига эга бўлдилар. Россияда крепостной ҳукук 
конунийлаштирилди.
1649-1651 йиллар 
- Англия Ирландияни босиб олди.
1649 йил 
- Англияда кирол Карл I катл килинди.
Кромвель Ирландияда тинчлик ўрнатди (конли усуллар 
билан), роялистларни парчалаб ташлади, Шотландия билан 
уруш (1649-1651) давом этди. Ижтимоий-сиёсий ҳаракат 
бўлган левеллерлар ҳаракати бостирилди.
1649-1651 йиллар 
- Англия - Шотландия уруши. 
Шотландия Англияга қўшиб олинди.
1649-1653 йиллар 
- Англияда Индепендент респуб­
ликаси ташкил топди. Республика ўрнатилгач, мутлак 
монархия тузуми бекор килинди. Бирок эълон килинган 
республика аслида индепендентлар генераллари дикта- 
тураси эди.
Индепендентлар (мустақилчилар) - саноат буржуазияси 
ва «янги дворянлар» (жентри) вакиллари, парламент 
республикаси тузуми тарафдорлари. Уларнинг раҳбари 
генерал Оливер Кромвель. Кейинчалик индепендентлар 
қўшини орасида ғоявий-сиёсий парчаланиш рўй берди: 
грантлар - генераллар, қўшин кўмондонлари, Оливер 
Кромвель тарафдорлари; пресвитерианлар- оддий аскарлар, 
Оливер Кромвель сиёсатига карши чикканлар.


1652-1654 йиллар 
- Биринчи Англия - Голландия 
уруши. Бу урушни Англия билан Бирлашган провинциялар 
ўртасидаги савдо-сотиқ ва денгиздаги рақобат келтириб 
чиқарди.
1652-1674 йиллар 
- Англия - Голландия урушлари 
(1652-1654, 1665-1667, 1672-1674).
1653 йил декабрь 
- Англияда Кромвель протекторати 
ҳарбий диктатураси: пуритонлар галабаси.
1654 йил 
- Украина ва Шарқий Белоруссия Россияга 
қўшиб олинди.
1655-658 йиллар 
- инглизлар томонидан Ямайка бо­
сиб олинди.
1656 йил 
- Мехмет Кёпрюхю (Кўпрўлу) Усмонли- 
лар империясининг Бош вазири бўлди. У келиб чиқиши 
албанларга бориб тақаладиган 5 та Буюк вазирнинг бири 
(Кўпрўлулар хонадонининг вакили) сифатида салтанатни
XVII аср охирида инқироздан чиқариш учун курашди.
1656 йил 
- Франциядаги Лион шаҳри аҳолисига 
«камбагалларга, гадойларга ҳомийлик килиш, бошпана ва 
овкат бериш» тақиклаб қўйилди.
1658 йил 
- Англияда Кромвель вафот этди. Унинг 
ўғли Ричард Кромвель лорд протекторат бўлди, бирок 
1659 йилда у ҳокимиятдан воз кечди.
1658
йил 
- Ҳиндистонда Шоҳ Жаҳоннинг ўгли Ав- 
рангзеб Деҳли шаҳрини эгаллади.
1658-1705 йиллар 
- герман императори Леопольд 

нинг ҳукмронлик даври.
1658-1707 йиллар 
- Ҳиндистонда Аврангзеб Олам- 
гирнинг ҳукмронлиги даври. У Деканни ўз салтанати тарки­
бига киритди. Сикхлар, ражпутлар ва маратхлар каби диний 
мазҳабларнинг оппозицияси кучайди.
1659 йил 
- Франция ва Испания ўртасида Пиреней 
сулҳи тузилди.
1660 йил 
- Дания давлати меросий монархия деб эълон 
килинди.

Download 11,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   492




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish