Адимги даврлардан



Download 11,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/492
Sana25.02.2022
Hajmi11,8 Mb.
#263829
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   492
Bog'liq
zhahon tarixining muhim sanalari

Афшарлар сулоласи:
Нодиршоҳ (1736 - 1747), Одилшоҳ 
Али Қулихон (1747-1748), Иброҳим (1748), Шоҳруҳ (1748- 
1795).
1736-1795 йиллар 
- Хитойда император Гао Цзун [Хун 
Ли; Цян Лун]нинг ҳукмронлик даври. Бу даврда Цин суло­
ласи ҳокимиятининг гуллаб-яшнаган ва ривожланган даври 
бўлди.
1740 йил 
- Нодиршоҳ Бухоро амирлиги ва Хива хонли- 
гига юриш қилиб, ўзбек хонликларини ўзига бўйсундирди.
1740 йил 
- Пруссияда Фридрих II (ҳукмронлик дав­
ри: 1740-1786) ва Австрияда Мария Тереза (ҳукмронлик 
даври: 1740-1780) ҳокимият тепасига келди. (Улар «Маъ- 
рифатпарвар монархлар» плеядасининг энг ёрқин вакил­
лари ҳисобланади. Тадқиқотчилар бу рўйхатга яна испан 
кироли Карл III (1759), рус императрицаси Екатерина II


(1762), Швеция кироли Густав 
III 
(1771), Австрия кироли 
Иосиф 
II 
(1765)ни ҳам киритишади).
1740-1780 йиллар 
- Австрия империясида Мария 
Тереза бошқаруви даври.
1740-1786йиллар
- Пруссия кироли Буюк Фридрих 
II 
нинг ҳукмронлик даври.
1741-1748 йиллар 
- Австрия мулклари учун булган 
уруш. Пруссия, Франция, Бавария, Саксония, Испания бир 
томонда туриб Австрия ва унинг денгиздаги иттифоқчиси 
Англияга қарши курашди. Фридрих 
II 
Силезияни босиб 
олди.
1741-1762 йиллар 
- Россияда Елизавета I нинг 
ҳукмронлик даври.
1743-1826 йиллар 
- давлат арбоби Томас Жефферсон 
яшаган давр.
1745 йил 
- Маркиза де Помпадур кирол Людовик XV 
нинг маъшуқаси (фавориткаси) бўлди. Аслини олганда у
1764 йилгача кирол министри эди.
1745-1811 йиллар 
- биринчи Саудийлар давлати.
1745 йилдан 
- Арабистон яриморолида Саудия дав­
лати ташкил топди. Бу ерда Муҳаммад ибн Абдул Ваҳоб 
ваҳҳобийлик таълимотига асос солди. Саудийлар сулоласи 
Шимолий ва Марказий Арабистон (ҳозирги Саудия Араби- 
стони)да ҳокимият тепасига келди. Бу сулолага Муҳаммад 
ибн Саъуд ибн Муҳаммад ибн Микрин асос солди. (Улар­
ни ваҳҳобийлар сулоласи ҳам дейишади.) Бу сулола 
ҳозиргача Саудия Арабистони подшохлигида ҳокимиятни 
бошкармокда.
Саудийлар сулоласи вакиллари:
Муҳаммад ибн Саъуд 
(1745-1765), Абдулазиз I (1765-1803), Саъуд ибн Абдула- 
зиз (1803 -1814), Абдуллоҳ I ибн Саъуд (1814-1818); Туркий 
(1823 -1834), Файсал I (1834-1837; 1843 -1865), Холид ибн 
Саъуд (1837-1841), Абдуллоҳ 
II 
ибн Сунаййан (1841 -1843), 
Абдуллоҳ 
III 
(1865-1871; 1874-1887), Саъуд ибн Фай­
сал (1871-1874), Абдурраҳмон ибн Файсал (1889-1891), 
Муҳаммад ибн Файсал ал-Мутавви (1891-1902), Аб-


дулазиз II (1902-1953), Саъуд (1953-1964), Файсал II 
(1964-1975), Холид ибн Абдулазиз (1975-1982), Фахд ибн 
Абдулазиз (1982 йилдан).
1745-1747 йиллар 
- Потсдамда Сан-Суси саройи 
курилди.
1747 йил 20 июнь 
- Нодиршоҳ сарой фитнаси натижа­
сида Хуросон ноиби, узининг жияни Али Қулихон томони­
дан Машҳадда ўлдирилгач, Эрон давлатини марказлашти- 
риш жараёни тухтаб колди.
1747 йил 
- афгонларнинг абдалилар кабиласи бош- 
лиги Аҳмадхон (Аҳмадшоҳ Дурроний) кабила хонларининг 
жирғаси (кенгаши)да Афғонистон шоҳи деб эълон килинди. 
Дурронийлар сулоласи ҳокимиятга келди. Афгонистон 
мустақилликка эришди.
1747-1818 йиллар 
- дурронийлар сулоласининг Афго- 
нистонда ҳукмронлик даври.
Дурронийлар сулоласи:
Аҳмадшоҳ Дурроний (1747- 
1773), Темуршоҳ (1773-1793), Замоншоҳ (1793-1800), 
Маҳмудшоҳ (1800-1803; 1809-1818), Шоҳ Шужо (1803- 
1809).
1748 йил 
- Австрия мулклари учун булган уруш туга­
ди. Пруссия Силезияни босиб олди. Франция Австрия Гол- 
ландияси (Бельгия)ни беришга мажбур бўлди.
1749-1832 йиллар 
- машҳур немис шоири ва мутафак- 
кири Иоганн Вольфганг Гёте яшаган ва фаолият кўрсатган 
давр.
1750 
йил 
- Эронда кабилалар ўртасида тожу тахт учун 
кураш занд кабиласи галабаси билан тугади.
1750-1779 йиллар 
- Эронда кабила бошлиги Карим- 
хон Занднинг ҳукмронлик даври.
1750-1794 йиллар 
- Эронда зандлар сулоласи ҳукм- 
ронлиги даври.
1750-1777 
йиллар 
- Португалияда Жозеф I Реформа- 
торнинг ҳукмронлик даври.
XVIII 
аср иккинчи ярми 
- дастлаб Буюк Британияда, 
сўнгра бутун Европада биринчи саноат инкилоби рўй бер-


ди. Йирик техника кашфиётлари ва ихтиролари натижасида 
Англия бутун жаҳон саноатининг йўлбошчисига айланди.
1751 
йил 
- Цин сулоласи Тибет устидан ўз ҳукм- 
ронлигини ўрнатди. Хитой босқинчилик сиёсати ўзининг 
юқори чўққисига чикди.
1751-1772 йиллар 
- Дени Дидро бошчилигида Фран­
цияда 35 томлик «Энциклопедия» нашр килинди.
1753 йил 
- Париж парламента (1715 йилдан мамла­
кат сиёсий ҳаётида етакчилик қилишга даъвогар) ўзини 
«Қиролликдаги фундаментал конунлар ҳимоячиси» деб эъ­
лон килди.
1753-1792 йиллар 
- Австрия давлат канцлери Антон 
фон Кауницнинг канцлерлик даври.
1754-1762 йиллар 
- Санкт-Петербургда итальян меъ- 
морлари томонидан Қишки сарой курилди.
1754-1762 йиллар 
- Парижда Муроса майдони ку­
рилди.
1755 йил 
- Москвада Михаил Васильевич Ломоносов 
биринчи рус университета (ҳозирги МДУ)га асос солди.
1756 йил 27 январь - 1791 йил 5 декабрь 
- австрия- 
лик композитор Вольфганг Амадей Моцарт яшаган ва фао­
лият кўрсатган давр.
1756 
йил 
- жунгорлар кириб ташланди ва Хитой томо­
нидан Или дарёси воҳаси (Марказий Осиё ҳудудининг бир 
қисми) босиб олинди.
1756 
йил 
- Бухоро хонлиги Бухоро амирлигига айлан- 
тирилди. Мангитлар сулоласи ҳокимият тепасига келди. 
Муҳаммад Раҳимхон Бухоро амирлигига асос солди.
1756-1920 йиллар 
- Бухоро амирлигида мангитлар су­
лоласи ҳукмронлик килган давр.

Download 11,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   492




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish