Адимги даврлардан



Download 11,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/492
Sana25.02.2022
Hajmi11,8 Mb.
#263829
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   492
Bog'liq
zhahon tarixining muhim sanalari

Йорклар сулоласи: Эдуард 
I V
(1461-1483), Эдуард 
V
(1483), Ричард 
I I I
(1483-1485).
1 4 6 2 й и л
- Лионда савдо биржаси очилди.
1 4 6 2 - 1 5 0 5 й и л л а р
- Рус давлатида Иван 
I I I
нинг 
ҳукмронлик даври.
1 4 6 3
й и л
- подшо Муҳаммад ҳукмронлиги (1463 — 
1499 й.) даврида Каньон (Кано) шаҳар-давлати (Нигерия) 
ислом динини қабул қилди.
1 4 6 5 - 1 7 5 9 й и л л а р
Шарқий Туркистон ҳудудида Ёр- 
кенд хонлиги мавжуд бўлган. Хонликнинг пойтахти Ёркенд 
шаҳри эди. У Хитойнинг Цин империяси томонидан 
тугатилган.
1 4 6 6 й и л
- Еттисувда Қозоқ хонлиги вужудга келди. 
Қозоқ элатининг узок давом этган шаклланиши ниҳоясига 
етди. Кейинчалик ички низолар натижасида Қозоқ хонлиги 
учта жузга бўлиниб кетди. Бу давлатга Жонибекхон ва Ги- 
рейхон асос солишган.
1 4 6 7 - 1 4 6 8 й и л л а р
- Ок куюнлилар давлати ҳукмдори 
Узун Ҳасан томонидан Қора куюнлилар давлати тугатилди
У пойтахтни Амид (ҳозирги Диёрбакир)дан Табриз шаҳрига 
кўчирди. Узун Ҳасан «Қонуннома» чиқарган.
1 4 6 8
й и л
- Скандербегнинг ўлимидан сўнг турклар 
ҳозирги Албанияни (1463 йили ҳозирги Боснияни, 1467 
йили ҳозирги Герцоговинани) эгаллади.
1 4 6 8 - 1 4 9 6 й и л л а р
- Миср ва Суриядаги мамлуклар 
султони Каитбейнинг ҳукмронлик даври.
1 4 6 9 - 1 5 0 6 й и л л а р -
Султон Ҳусайн Бойқаро ҳукмрон- 
лиги даврида Хуросон пойтахти Ҳирот йирик маданият мар- 
казига айланди.


1 4 7 1 - 1 5 2 8 й и л л а р
- германиялик рассом Альбрехт 
Дюрер яшаган ва фаолият кўрсатган давр.
1 4 7 3 й и л 1 4 ф е в р а л ь - 1 5 4 3 й и л
- буюк поляк мута- 
факкири ва астрономи Николай Коперник яшаган ва фаоли­
ят кўрсатган давр.
1 4 7 5 й и л
- Усмонли турк султони Меҳмет 
I I
Кафани 
эгаллаб, Қрим яриморолини забт этди.
1 4 7 5 - 1 5 6 4 й и л л а р
- Уйгониш (Ренессанс) даврининг 
буюк арбобларидан бири ҳайкалтарош, рассом, меъмор, 
ҳарбий муҳандис ва шоир Буонарроти Микеланжело яшаган 
ва фаолият кўрсатган.
1 4 7 7 й и л
- Нанси шаҳрини қамал қилган Карл Жасур 
учинчи бор швейцарияликлар қўшинидан маглуб бўлди.
1 4 8 0
й и л
- Москванинг буюк князи Иван 
I I I
Русь 
давлатини мўгуллар зулмидан узил-кесил озод қилди. Русь 
давлати мустақилликка эришди.
1 4 8 0 й и л
- Москванинг буюк князи Иван 
I I I
даврида 
итальян меъморларининг ёрдамида Москвада дастлабки 
тош бино - Кремль курила бошланди.
1 4 8 0 й и л
- Испанияда инквизиция таъсис этилди.
1 4 8 1 й и л
- Франция жанубидаги Прованс вилояти порт 
шаҳри Марсел билан бирга кирол Людовик XI ҳукми остига 
ўтди.
1 4 8 1 - 1 5 1 2 й и л л а р
- Усмонли турк султони Боязид 
I I
нинг ҳукмронлик даври.
1 4 8 3 - 1 4 9 8 й и л л а р
- Франция кироли Карл VIII нинг 
ҳукмронлиги даври.
1 4 8 3 - 1 5 2 0 й и л л а р
- Италиянинг буюк рассомларидан 
бири Рафаэль Санти яшаган ва фаолият кўрсатган давр.
1 4 8 5 й и л
- Босуорт жангида инглиз қироллик суло­
ласининг узок кариндоши Генрих Тюдор голиб чиқди. У 
ланкастерлар сулоласининг сўнгги вакили эди. Генрих VII 
номи билан Англия тахтига ўтирди ва тюдорлар сулоласи­
га асос солди.
1 4 8 5 - 1 5 0 9 й и л л а р
- Англия кироли Генрих VII Тюдор 
ҳукмронлиги даври.


1 4 8 5 - 1 6 0 3 й и л л а р
- тюдорлар Англия кироллари суло­
ласининг ҳукмронлик даври. Қизил ва Оқ гуллар урушидан 
сўнг ҳокимият тепасига келган Генрих VII янги сулолага 
асос солди ва йорклар сулоласига барҳам берди.

Download 11,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   492




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish