Менгли Гарай II (1724-1730; 1737-1740), Фатҳ Гарай II
(1736-1737), Саломат Гарай II (1740-1743), Салим Га
рай II (1743-1748), Арслон Гарай (1748-1756; 1767),
Ҳалим Гарай (1756-1758), Қирим Гарай (1758-1764;
1768-1769), Салим Гарай III (1764-1767; 1770-1771),
Максуд Гарай (1767-1768; 1771-1772), Давлат Гарай IV
(1769-1770; 1775-1777), Қоплон Гарай II (1770), Соҳиб
Гарай II (1772-1775), Шоҳин Гарай (1777-1783) ва
бошқалар.
1 4 2 9 й и л
- Францияда Жанна д ’Арк иштирокида
Реймс ва Орлеан озод қилинди (Юз йиллик уруш). Реймс-
да оддий деҳқон қизи Жанна д ’Арк қирол
Карл VII гатож
кийдирди.
1 4 3 0 й и л м а й
- Компьен остоналарида бўлган жангда
Жанна д ’Арк асирга тушди.
1 4 3 1 й и л м а й
- Жанна д’Арк жодугарликда айбланиб,
Руан шаҳри марказий майдонида гулханда куйдирилди.
1 4 3 1
й и л
- Париждаги Биби Марьям (Богоматерь)
ибодатхонасидаги соборда Генрих VI Франция ва Англия
қироли деб эълон қилинди.
1 4 3 3 - 1 5 0 2 й и л л а р
- Катта Ўрда (Улуг Ўрда)
фаолият
кўрсатди. У Олтин Ўрдадан ажралиб чиққан татарлар дав
лати ҳисобланади. Катта Ўрдада мангит амирларининг сиё
сий мавқеи кучли бўлган.
1 4 3 5 - 1 4 6 7 й и л л а р
- туркманларнинг Қорақуюнли дав
лати раҳбари Жаҳоншоҳнинг ҳукмронлик даври. Бу пайтда
у ўз ҳокимиятини Эроннинг катта қисмига тарқатди.
1 4 3 8
й и л
- габсбурглар сулоласи вакили Альберт Габс
бург Германия императори қилиб сайланди. Габсбурглар шу
санадан бошлаб доимий равишда императорлар қилиб сай
ланган.
1 4 3 8 - 1 5 5 2 й и л л а р
- Қозон хонлиги фаолият кўрсатди.
Олтин Ўрда давлати инқирозидан сўнг Ўрта Волга бўйи -
Волга-Кама Булгорияси ҳудудида ташкил топган давлат.
Қозон хонлари сулоласига Улуг Муҳаммад (ҳукмронлик
даври: 1438-1445) асос солган. Маркази - Қозон шаҳри.
1 4 3 9
й и л
- Флоренция собори. Византия императори
Иоанн VIII Палеолог турклар ҳужумидан қўрқиб, грек ва
рим черкови билан иттифоқ тузди.
1 4 4 1 - 1 5 0 1 й и л л а р
- буюк ўзбек шоири ва давлат арбо
би Алишер Навоий яшаган ва фаолият кўрсатган давр.
1 4 4 4 й и л
- Ғарб томондан Византияга ёрдам
бериш
учун уюштирилган салиб юриши барбод бўлди. Усмонли-
лар султони Мурод II христиан қўшинини Варна жангида
янчиб ташлади.
1 4 4 5 й и л
- Иоганн Гуттенберг китоб босиш дастгоҳини
кашф этди.
1 4 4 5 - 1 6 8 1 й и л л а р
- Қосимовлар подшолиги фаолият
кўрсатган давр. Москва буюк
князи Василий II томонидан
татар хонлари учун Ока дарёси бўйлаб ажратилган ҳудуд
(ҳозирги Рязань вилоятининг шимоли-шарқий қисми)да
тузилган. Кичик подшолик. Дастлабки подшо Қозон хони
Улуг Муҳаммаднинг ўгли Қосимхон бўлган (тахминан
1445-1456). Маркази - Қосимов шаҳри. Подшолик ва
шаҳарнинг номи унинг асосчиси Қосимхон исмидан олин
ган.
1 4 4 7 - 1 4 6 7 й и л л а р
- ИсфахондаКўк масжид курилди.
1 4 5 1 - 1 4 5 9 й и л л а р
- Бахлул Лодий Дехдини эгаллаб,
саййидларни ҳокимиятдан четлаштирди.
1 4 5 1 - 1 4 8 1 й и л л а р
- турк султони Меҳмет
I I
Фотиҳ
ҳукмронлиги даври.
1 4 5 1 - 1 5 0 6 й и л л а р
- машҳур саёҳатчи Христофор Ко
лумб яшаган йиллар.
1 4 5 2 - 1 5 1 9 й и л л а р
-
флоренциялик Уйгониш даври
маданиятининг энг буюк арбоби, гениал мусаввир, таниқли
файласуф, табиатшунос олим ва муҳандис Леонардо да
Винчи яшаган ва фаолият кўрсатган давр.
1 4 5 3 й и л
- Юз йиллик уруш тугади. Франция кайтадан
Гиень ва Гасконни қўлга киритди. Англия ўзида Кале
шаҳрини (1558 йилгача) сақлаб колди.
1 4 5 3 й и л
- султон Меҳмет II Константинополь қамалига
100 минг кишилик қўшин тўплаган.
1 4 5 3 й и л 2 9 м а й
- Константинополь шаҳри
Усмонли
турк кушинлари томонидан қамал қилинди ва эгалланди.
Византия империяси қулади. Византия империясининг пой
тахти Константинополь шаҳрининг номи Истанбул (ислом
шаҳри) деб ўзгартирилди ва у Усмонли турк султонлигининг
пойтахтига айлантирилди. (Бу сана Ўрта асрлар даврининг
тугаши ва Янги даврнинг бошланиши деб қабул қилинган.)