Адҳам ваисов


Даволаш махсус тери-таносил касалликлари диспансерларида



Download 297,5 Kb.
bet23/30
Sana22.02.2022
Hajmi297,5 Kb.
#99459
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   30
Bog'liq
Дерматология bitlar

Даволаш махсус тери-таносил касалликлари диспансерларида.


Везикулез ва буллез дерматозлар.


ПЎРСИЛДОҚ ЯРА (Pemphigus)


Пўрсилдоқ яра – акантолиз (акантолизис) туфайли ўткир яллиғла­нишсиз тери ва шиллиқ пардаларда ривожланган пуфак ҳосил бўли­ши билан кечадиган касаллик ҳисобланади. Пўрсилдоқ яра ҳар иккала жинсда учраб, 40 ёшдан катталарда кўпроқ учрайди, болаларда кам кузатилади.
Пўрсилдоқ яранинг 4 хили тафовут этилади: оддий (P. vulgaris), барг­симон (Р.foliaceus), тарқалувчи (P. vegetans) ва себореяли (P.seborrhoi­cus). Оддий тури бошқа турларига нисбатан кўпроқ учрайди. Оғиз шил­лиқ пардаси жароҳатланиши баргсимон туридан бошқа ҳамма турларида кузатилади.
Клиникаси. Оддий пўрсилдоқ яранинг клиник кўриниши типик, мономорф пуфаклар тошиши билан характерланади. Кўринишидан соғ бўлган тери сатҳида ўлчамлари 0,5–1,0 сантиметрдан 5 см, ҳатто ундан катта ўлчамли, юпқа томли пуфак пайдо бўлади. Пуфак суюқлиги шаффоф бўлиб, қисқа муддатда лойқаланади. Пуфак томи осон ёрилиб, юза, тўқ қизил рангли чақалар ҳосил қилади. Бу чақалар узоқ битмайди. Чақа четларида эпидермис бўлакчалари сақланади. Эпидермис бўлакчаларини пинцет ёрдамида тортсак кўринишидан соғ кўринган тери сатҳидан эпидермис осон кўчиши кузатилади ва айрим шафтоли меваси терисининг енгилгина тозаланишини эслатади. Бу ҳолат акантолизис ҳодисаси туфайли кузатилиб, Никольский симптоми деб номланган.
Даволаш. Пўрсилдоқ ярани даволашда кортикостероидлар ва цитостатик препаратлар тайинланади. Кортикостероидлардан преднизолон, дексаметазон, триамцинолон қўлланилади. Преднизолон катта зарба берувчи миқдорда тайинланиб, бемор ҳолати инобатга олинади. 50–80 мг суткага (дексаметазон 8–10 мг суткага, триамцинолон 40–80 мг).
Юқори миқдордаги дорини тошмалар тошиши тугаб, чақалар эпителизацияга учрашигача бир миқдорда қабул қилинади, сўнг гормонлар миқдори камайтирила бошланади. Преднизолон суткалик миқдорини ҳар кунда 5 мг дан камайтирилиб, минимал миқдор деб аталади. Сув-туз алмашинувини регуляция қилиш мақсадида диуретик воситалар: гипотиазид, фуросемид тайинланади. Пиодермия олдини олиш учун антибиотиклар тайинланади.
Маҳаллий даво. Оғиз шиллиқ пардасини турли хил дезинфекцияловчи ва дезодорацияловчи воситалар билан чайиш, эрозияларни анилин бўёқлари билан ишлов бериш зарур. Эрозия ўчоқларини мумкин қадар тез эпителизацияланиши учун оғиз бўшлиғини санация қилиш ҳамда рационал протезлар зарур. Лаб қизил ҳошияси жароҳатланса, антибиотиклар ва кортикостероид сақловчи мазлар ва 5% дерматол мази сурилади. Бундай беморлар диспансер ҳисобида турадилар.

Download 297,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish