Адҳам ваисов


Терининг ўсмали касалликлари



Download 297,5 Kb.
bet21/30
Sana22.02.2022
Hajmi297,5 Kb.
#99459
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   30
Bog'liq
Дерматология bitlar

Терининг ўсмали касалликлари


Тери ва шиллиқ пардалар ўсма касалликларини мустақил равиш­да ривожланадиган ва ички аъзолар рак касалликлари билан боғлиқ гуруҳларга ажратадилар. Биринчи гуруҳ ўз навбатида ёмон ва яхши феълли тери ўсма касалликларига бўлинади.


Базал ҳужайрали эпителиома

(Epithelioma basocellulare)

Базал ҳужайрали эпителиома (базалиома) кўп учрайдиган, тери рак касалликларининг 80%ини ташкил қилади. Примитив эпителиал ўсма бўлиб, у базал ҳужайралар дифференциацияси натижасида ҳосил бўлади. Инсонлар, кўпроқ оқ танли кишиларнинг 65 ёшгача бўлган­ларининг 50% у ёки бу тури билан касалланадилар.


Клиник кўриниши. Базалиома, асосан, терининг қуёш нури ту­шувчи соҳаларида кузатилиб, кўпинча юз, қулоқ супраларида, камроқ ҳолларда эса кўкрак олд юзаси, елка камари соҳаларида учрайди. Базалиома ўзининг жуда секинлик билан ўзгариши ва метастаз бер­маслиги билан характерланади. Касаллик майда доғ, чегараланган гиперкератоз ёки марваридга ўхшаш майда тугунчалар тошиши билан бошланиб ривожланади. Ясси тугунчалар секин катталашиб, юза ва ўткир яллиғланиш белгиларисиз бўлиб, ялтироқ, атрофида тери юпқалигидан қон томирлари (телеангиэктазия) кўриниб тура­диган қўрғон билан ўралган бўладилар. Бу ялтироқ валиксимон атроф қис­мида ажралиб турган, ялтироқ, дурсимон тугунчаларни кўриш мум­кин. Ўрта қисмидаги тугунча олдин эрозия, кейинчалик каттайиб чу­қурроқ яра ва қалоқлар ҳосил қилади.
Даволаш: – рентген нури билан даволаш;
– криотерапия ва хирургик даво.
Ясси ҳужайрали карцинома
(Сarcinoma spinocellulare)

Ясси ҳужайрали карцинома ёмон феълли ўсмаларнинг кўп уч­ровчи туридир, асосан, оқ танли кишиларда учрайди. Ясси ҳужайрали карцинома базал ҳужайрали эпителиомага нисбатан 20–50% кам учрайди.


Клиник кўриниши. Тери жароҳати носпецифик, майда, кепакланувчи доғ ҳолида ёки сурункали, битиши қийин тирналишлар ўчоғи кўринишида пайдо бўлиб, юзасида яллиғланиш ва қалоқлар бўлади. Типик ясси ҳужайрали карцинома кератотик, кератоакан­томага ўх­шаш жароҳат бўлиб, марказида кератиноз ўчоқли ёки катта ярали тугунчалар ҳолида кузатилади. Улар яқиндан кўрилса юзаси парсимон кўринади. Жароҳат ўчоқлари атроф тўқималарининг кучли деструкциясига олиб келади. Жароҳат ўчоқлари энининг катталиги 1 см дан ортиқ бўлса, улар кўпроқ метастазланишга мойил бўладилар. Ўсмалар томирлар ва иннервация зоналари бўйлаб тарқалишга мойил­дирлар, ўсма жойлашган соҳасида локал чуқурлашиб яраланади, чуқур жаро­ҳатланиши мумкин. Ясси ҳужайрали карциномалар актиник кератоз ўрнида ёки кўзга кўринар сабабларсиз юзага келиши мумкин. Янги пайдо бўлган жароҳатлар, айниқса шиллиқ пардаларда агрес­сив­роқ кечадилар ва эрта метастазланадилар.



Download 297,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish