Адабиётлар шарҳи хўжалик юритувчи субъектнинг ташкилий иқтисодий тавсифи


-чизма. Касса муомалаларини бухгалтерия ҳисобида амалга ошириш кетма-кетлиги



Download 290 Kb.
bet6/11
Sana21.06.2022
Hajmi290 Kb.
#688733
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Abdusamatov A

3.2.1-чизма. Касса муомалаларини бухгалтерия ҳисобида амалга ошириш кетма-кетлиги

- кассадаги нақд пуллар ва қимматбаҳо қоғозлар кассир ва бош бухгалтер иштирокида бирма-бир санаб чиқилади. Пуллар қандай ҳолда бўлишидан қатъий назар, тўлиқ санаб чиқилиши лозим. Банк ўрамидаги пуллар ҳам ўрамидан олиб саналади. Санаш тугагач, далолатнома тузилади. Далолатномада инвентаризация комиссияси аъзолари, бош бухгалтер ва кассир имзо чекади. Касса кирим ордери билан расмийлаштирилмаган турли хилдаги тилхатлар, ведомостлар ва счётлар текшириш жараёнида ҳисобга олинмайди;


- кассадаги саналган пулларнинг ва қимматбаҳо қоғозларнинг ҳаммаси шу МЧЖга тегишли ҳисобланади, чунки бошқа МЧЖ ва шахсларнинг пуллари ва қимматбаҳо қоғозларини МЧЖ кассасида сақлаш тақиқланади.
- кассадаги камомад ёки ортиқча пул маблағлари тўғрисидаги маълумотни аудитор далолатномада ёритади, пул маблағларининг кўп ёки кам чиқиши сабаблари тўғрисида кассирдан тушунтириш хати олади. Камомад суммаси ёки суистеъмол қилинган пул миқдори ҳаддан зиёд бўлса, бухгалтер бу ҳақда МЧЖ раҳбарига хабар беради;
- тўғри расмийлаштирилган касса ҳужжатларини текширувчи кассирга текшириш вақтига қолдиқ чиқариш учун беради. Агар текшириш иш ҳақи бериш даврига тўғри келган, ведомостдаги пул қисман тўланган бўлса, бу ведомост қоида бўйича бириктирилади ва ҳисоботга қўшилади;
- кассани текшириш вақтида кассадаги қимматбаҳо қоғозлар (акциялар, облигациялар, сертификатлар), ёқилғи-мойлаш материаллари, товар – моддий захираларни олиш талонлари, сиҳатгоҳларга йўлланмалар ва бошқа пул ҳужжатлари миқдори далолатномада кўрсатилади.
Инвентаризация вақтида барча касса ҳужжатлари кўриб чиқилади. Банкдаги ҳисоб рақамидан олинган пулларни кассага тўлиқ кирим қилиниши қайдномаларни таққослаш орқали аниқланади.
Агар касса кирим ордерида, банк кўчирмасида, кассир ҳисоботида ёки чеклар корешокларида суммалар мос келмаса, улар бевосита банк муассасасига
бориб текширилади. Банк кўчирмаларида ўчирилган суммалар изи бўлса, тўғриланган суммалар аниқланса ёки рақами мос келмаса, текширув ўтказиш пайтида банкдаги ҳисоб рақамдан ишончли кўчирмалар олинади. Бухгалтерия томонидан олинган касса ҳисоботлари ва ҳужжатларига ишлов берилади. Ҳар бир ёзув моҳиятига қараб текширилади, бирламчи ҳужжат билан солиштирилади, шундан сўнг ҳисоботга 5000-“Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар” счёти аналитик шифри қўйилади. Кассир ҳисоботи бўйича кун бошидаги пул қолдиғини бухгалтер аввалги ҳисоботда кўрсатилган кун охиридаги пул қолдиғи билан солиштиради ва чиқарилган оборотлар ҳамда қолдиқнинг тўғрилигини текширади.
Кассирнинг ишлов берилган ҳисоботи асосида бухгалтерияда 5000- счёти бўйича мемориал-ордерда касса муомалаларининг ҳисоби юритилади.
Нақд пул маблағларининг банкдан олиниши, ишлатилиши ва бухгалтерия ҳисобида акс эттирилишини чизма кўринишида қуйидагича акс эттириш мумкин (3.2.2-чизма).
5000- “Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар” счёт дебети бўйича қуйидаги счётлар кредити билан корреспонденцияланади: 9010- “Тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар” сотилган маҳсулотлар учун кассага келиб тушган нақд пулларга; 9310 – “Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда” – асосий воситаларни нақд пулга сотишдан олинган тушум суммасига; 9320 – “Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда” – бошқа моддий бойликларни нақд пулга сотишдан кассага келиб тушган суммага; 5110 – “Ҳисоб-китоб счёти” – банк муассасаларидан турли мақсадлар учун олинган суммага; 9390 – “Бошқа операцион даромадлар” – дебиторлардан пул келиб тушишига ва ҳоказо.
5000- “Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар” счёти кредити бўйича қуйидаги счётлар дебети билан корреспонденцияланади: 5110-“Ҳисоб-китоб счёти” – банкка топширилган нақд пулларга; 6510-“Ижтимоий суғурта бўйича тўловлар”- ижтимоий суғурта фондидан касаллик варақалари бўйича тўловларга; 6710- “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар” – нақд пул билан берилган иш ҳақи, мукофотларга; 4220 – “Хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар” – ҳисобот бериладиган бўнаклар тўланишига; 4210-“Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар”-меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнакларга ва ҳоказо.

Нақд пул олиш учун чек дафтарчаси



Касса кирим ордери (КО-1 шакл)





Касса чиқим ордери (КО-2 шакл), тўлов ведомости







5110 – Ҳисоб-китоб счёти
5010 – Миллий валютадаги пул маблағлари
5020 – Чет эл валютасидаги пул маблағлари



Мемориал ордер, бош дафтар





Бухгалтерия баланиси (1-шакл)





Download 290 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish