Адабиётлар шарҳи хўжалик юритувчи субъектнинг ташкилий иқтисодий тавсифи



Download 290 Kb.
bet4/11
Sana21.06.2022
Hajmi290 Kb.
#688733
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Abdusamatov A

2.2-жадвал
“INTERNET KONSALT” маъсулияти чекланган жамияти бухгалтерия баланси актив моддаларининг таҳлили

Молк-мулкининг таркиби

2019 йил

2020 йил

Ўзгариши(+;-)

Сумма м.сўмда

Салмоғи
%

Сумма м.сўмда

Салмоғи
%

Сумма м.сўмда

Салмоғи
%

2020 йил 2019 йилга нисбатан ўсиши (камайиши)

1

2

3

4

5

6=4 -2

7=5-3

8=6/2* 100

1.Узоқ муддатли активлар

21000,6

43,3

19471,8

43,5

-1528,8

0,2

-7,3

2.Жорий активлар.

27511,2

56,7

25272,67

56,5

-2238,53

-0,2

-8,1

Шу жумладан






















а) товар моддий заҳиралари

57,6




236,7




179,1







в) пул маблағлари ва қисқа қўйилмалар

15591,09




13504,17




-2086,9







г) дебиторлар

11862,5




11531,8




-330,7







Баланс активининг жами

48511,8

100

44744,47

100

-3767,33




-7,8

“INTERNET KONSALT” маъсулияти чекланган жамиятида 2019 йилдаги узоқ муддатли активларнинг эскириши ҳисобига ва таркибда 2020 йилда янги асосий воситалар қўшилмаганлиги учун қиймат пасайиши кузатилган. Жадвал маълумотларининг кўрсатишича 2020 йилда жорий активлар таркиби 2019 йилга нисбатан бироз камайган, бу асосан дебиторлик қарзлари ва бошқа жорий активларнинг камайиши ҳисобига тўғри келган.


Юқоридаги жадвал маълумотларидан кўринадики, “INTERNET KONSALT” маъсулияти чекланган жамиятида баланснинг пассив моддалари таҳлили қилинганда ўз маблағлари манбалари 2020 йилда 41421,8 минг сўм бўлиб, умумий пассивларнинг 92,6 фоизини ташкил этган ва 2019 йилга нисбатан 3439,5 минг сўмга камайган.
2.3-жадвал
“INTERNET KONSALT” маъсулияти чекланган жамияти бухгалтерия баланси пассив моддаларининг таҳлили

Молк-мулкининг таркиби

2019 йил

2020 йил

Ўзгариши(+;-)

Сумма м.сўмда

Салмоғи
%

Сумма м.сўмда

Салмоғи
%

Сумма м.сўмда

Салмоғи
%

2020 йил 2019 йилга нисбатан ўсиши(камайиши)

1

2

3

4

5

6=4 -2

7=5-3

8=6/2*100

1.Ўз маблағларининг манбалари

44861,3

92,5

41421,8

92,6

-3439,5

0,1

-7,7

2.Мажбуриятлар.

3650,5

7,5

3322,67

7,4

-327,85

-0,1

-9,0

Шу жумладан






















а) узоқ муддатли мажбуриятлар






















б) жорий маж-буриятлар

3650,5




3322,67




-327,85




-9,0

Баланс пассиви-нинг жами

48511,8

100

44744,47

100

-3767,33

-

-7,8

Мажбуриятлар эса 2020 йилда 3322,67 минг сўмликни ташкил этган бўлиб, умумий пассивларнинг 7,4 фоизини ташкил этган ва 2019 йилга нисбатан 327,85 минг сўмга камайганлигини кўришимиз мумкин. Маъсулияти чекланган жамиятда ўз маблағларининг манбалари камайиши асосан юқорида кўрсатилганидек, тақсимланмаган фойда камайиши ҳисобига тўғри келган. 2020 йилда “INTERNET KONSALT” маъсулияти чекланган жамияти тақсимланмаган фойдасининг камайиши ҳисобига маблағлар манбаси 3339,5 минг сўмга камайган. Жадвал маълумотларининг кўрсатишича 2020 йилда мажбуриятлар таркиби ҳам 2019 йилга нисбатан сезиларли даражада камайган бу нарса маъсулияти чекланган жамиятнинг мол етказиб берувчи ва бошқалардан қарзининг камайиши ҳисобига тўғри келган.
2.4-жадвал
INTERNET KONSALT” маъсулияти чекланган жамиятида товар-моддий заҳираларини қоплашга тегишли манбалар билан таъминланганлик таҳлили

Кўрсаткичлар

2019 йил

2020 йил

Фарқи(+;-)

1.Ўз маблағларининг манбалари

44861,3

41421,8

-3439,5

2.Узоқ муддатли активлар

21000,6

19471,8

-1528,8

3.Товар-моддий заҳираларни қоплашга тегишли ўз маблағлари манбалари.(1-2)

23860,7

21950

-1910,7

4.Узоқ муддатли кредит ва қарз

-

-

-

5.Товар-моддий заҳираларни қоплашга тегишли ўзлик ва узоқ муддатли қарз манбалари(3+4)

23860,7

21950

-1910,7

6.Қисқа муддатли кредит ва қарзлар

3650,5

3322,67

-2238,53

7.Товар-моддий заҳираларни қоплашга тегишли жами манбалари(5+6)

27511,2

25272,67

-2238,53

8.Товар-моддий заҳираларнинг жами

57,6

236,7

179,1

9.Товар-моддий заҳираларни қоплашга ўз манбаларининг етарлилиги(+) ёки етишмаслиги(-) (3-8)

23803,1

21713,3

-2089,8

10.Товар-моддий заҳираларни қоплашга ва узоқ муддатли қарз манбаларининг етарлилиги(+) ёки етишмаслиги(-) (5-8)

23803,1

21713,3

-2089,8

11. Товар-моддий заҳираларни қоплашга жами манбаларнинг етарлилиги(+) ёки етишмаслиги(-)
(7-8)

27453,9

25035,97

-2417,93

“INTERNET KONSALT” маъсулияти чекланган жамиятнинг ишлаб чиқаришни таъминлаш учун зарур заҳираларининг мавжуд манбалар билан таъминланганлик даражасини охирги икки йиллик маълумотлар асосида таҳлил қилганимизда юқоридаги жадвал маълумотларини олишга эришдик. Жадвал маълумотларидан кўринадики таҳлил кўрсаткичларининг асосий қисми ижобий бўлган лекин 2020 йилдаги маълумотлар 2019 йилга нисбатан камайганлигини кўришимиз мумкин. Лекин аксарият ижобий кўрсаткичлар “INTERNET KONSALT” маъсулияти чекланган жамиятининг 2020 йилда ишлаб чиқариш заҳиралари бошқа жорий активларга нисбатан камлиги ҳисобига тўғри келганлигини кўрсатади. Бундан кўринадики, корхонанинг молиявий барқарорлиги 2019 йилда ҳам, 2020 йилда ҳам барқарор ҳолатда бўлган. Бундай натижалар бозор иқтисодиёти шароитида яхши натижа деб ҳисобланади. Корхона бошқаруви молиявий барқарорликни янада мустаҳкамлаш учун тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.


2.5-жадвал
INTERNET KONSALT” маъсулияти чекланган жамиятида айланма маблағларнинг айланиш таҳлили

Кўосаткичлар номи

2019 йил

2020 йил

Фарқи(+;-)

1

2

3

4=3-2

1.Маҳсулот(иш,хизматлар)ларни сотишдан олинган соф тушум,минг сўмда.

81153,72

131353,4

50199,68

2.Жами товар-моддий заҳиралари, минг сўмда.

57,6

236,7

179,1

3.Товар-моддий заҳираларининг (айланма маблағларнинг) айланиш коэффициенти(1/2)

1408,9

554,9

-854

4. Товар-моддий заҳиралари (айланма маблағларнинг) айланиш даври, кун ҳисобида.

0,3

0,6

0,3

5.Айланиш салмоғи коэффициенти(2/1)

0

0

0

6.Айланиш тезлашиши ёки секинлашишидан маблағларнинг бўшаганлиги (-) ёки қўшимча жалб қилинганлиги:
А) кун ҳисобида
Б)суммада, минг сўмда 0,3*131353,4/360







0,3
109,5



Жадвал маълумотларидан кўринадики, биз таҳлил қилаётган “INTERNET KONSALT” маъсулияти чекланган жамиятида 2020 йилда маҳсулотларни сотишдан олинган соф тушум миқдори 2019 йилга нисбатан 50199,68 минг сўмга ортган. Товар моддий заҳираларининг қиймати ҳам 179,1 минг сўмга кўпайган. Буларнинг натижасида товар моддий заҳираларнинг айланиш коэффициети ўтган йилги 1408,9 коэффициетдан 2020 йилда 554,9 коэффициентга камайган. Айланиш даври эса ўтган йилга нисбатан 0,3 кунга кўпайган яъни секинлашган. Корхонанинг товар моддий заҳиралари айланишининг секинлашиши натижасида корхона оборотига маблағларнинг қўшимча жалб қилиниши 109,5 минг сўмни ташкил этган. Бундай натижани кичик МЧЖ учун ижобий деб баҳоласак бўлади.


3. МАЪСУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТЛАРДА ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИ ВА ТАҲЛИЛИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


3.1. Пул маблағларининг иқтисодий мазмуни, ҳисобининг ташкил этилиши, вазифалари ва ҳуқуқий-меъёрий асослари

Бугунги кунда масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) да пул маблағлари ҳисобини ташкил этиш халқаро миқёсда қабул қилинган стандартлар даражасида бўлишини тақозо қилади. МЧЖда пул маблағларини ҳисобини тўғри ва аниқ ташкил қилиниши ҳамда уни такомиллаштириш ҳозирги куннинг долзарб вазифасидан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, МЧЖда пул маблағлари ҳаракати жараёнларини ривожлантириш масаласи устида изланишлар олиб борилиши лозим.


Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида бозор муносабатларининг ривожланиши шартномавий муносабатлар асосида меҳнат воситаларини кредитга харид қилиш, маҳсулот (ишлар, хизматлар) ни сотиш ва сотиб олиш МЧЖ ўртасида кенгайиб бормоқда. Бундан ташқари, бюджет, банклар, суғурта органлари, турли жамоат ташкилотлари, хайрия фондлари, бевосита ходимлар ва ҳоказолар билан тўлов муомалалари амалга оширилмоқда. Фуқароларнинг ғоятда кенг ва хилма-хил доираси билан амалий алоқалари МЧЖ фаолиятининг мунтазам ва объектив жиҳатдан муқаррар шартига айланмоқда. МЧЖ ўртасидаги ҳар хил тўловлар ва ўзаро ҳисоб-китоблар пул қарзи тусини олган мулкий мажбурият кўринишида намоён бўлади.
Пул ҳақида турли даврларда иқтисодчи олимлар томонидан ҳар хил фикрлар билдирилган. Аристотел ва Платондан бошлаб ХХ асрнинг бошигача пул тўғрисида жаҳонда беш-олти мингдан ортиқ махсус ишлар чоп қилинган. Агар биз ҳозирги кунда пул тўғрисида ёзилган ва чоп қилинган адабиётлар сони бундан бир неча марта ошиб кетган десак муболаға бўлмайди.
Улар олтин ва кумуш қазиб олиш ва ишлатиш учун маълум меҳнат сарфланади, шу меҳнат олтин ва кумушда гавдаланган ҳолда, бошқа товарларнинг қийматини ўлчашнинг асоси бўлиб хизмат қилади деб кўрсатганлар.
Пул-бу махсус товар, умумий эквивалент бўлиб, абстракт меҳнат харажатларини ўзида акс эттиради ва товар хўжалигидаги ижтимоий ишлаб чиқариш муносабатларини ифодалайди.
Барча мулкчилик шаклидаги МЧЖнинг пул маблағлари, хоҳ у хусусий бўлсин, хоҳ қарзга олинган бўлсин, кассадан ўтувчи пул қолдиқлари ва тушумнинг бир қисмидан ташқари, унинг банкдаги ҳисоб-китоб счётида сақланиши лозим. Банк МЧЖ нинг счётлардан пулни ўтказиш ва бериш тўғрисидаги ҳамда банк қоидалари ва банк билан МЧЖ ўртасидаги шартнома кўзда тутилган бошқа муомалаларни ўтказиш ҳақидаги фармойишларини бажаради.
МЧЖ ҳисоб - китоб счётини очиш учун банкка ариза, нотариус томонидан тасдиқланган таъсис шартномаси ва уставини тақдим этади. Ушбу ҳужжатлар асосида банк вақтинчалик ҳисоб-китоб счётини очади ва МЧЖнинг капитал бадаллари суммасини қабул қилади. МЧЖ туман ҳокимлигида ва солиқ инспекциясида рўйхатга олинганидан сўнг банкка маълумотнома тақдим қилади. Сўнг МЧЖ раҳбари ҳамда бош бухгалтерининг нотариус тасдиқланган имзолари намуналари бўлган варақа доимий ҳисоб-китоб счётини очиш учун тақдим этилади. Банк муассасаси бош бухгалтери МЧЖ уставининг асл нусхасида ҳисоб рақамини кўрсатган ҳолда счёт очилгани тўғрисида белги қўяди ва ушбу фактни гербли муҳр билан тасдиқлайди. МЧЖ ўзининг ҳисоб-китоб счётида бўлган барча маблағларини унга амалдаги қоидаларига мувофиқ берилган ҳуқуқлар доирасида эркин тасарруф этади.
Барча ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг банкнинг хизмат кўрсатиши ҳақида шартнома имзоланади ва банк раҳбари томонидан МЧЖга маълум бир ҳисоб-китоб счёти рақами берилади ҳамда банк бухгалтерия аппарати ходими томонидан МЧЖнинг пул маблағлари ҳаракати ҳисобини олиб бориш учун жорий счёт очилади.
Ҳисоб-китоб счётидан тўловлар мол етказиб берувчилардан олинган товар моддий захиралар ва асосий воситалар, бюджет ва суғуртага бўлган қарзларини тўлаш учун, иш ҳақи бериш учун кассага нақд пул маблағлари олинади ва бошқа мақсадлар учун амалга оширилади. Ҳар бир тўлов МЧЖ билан, яъни ҳисоб-китоб счёти эгаси билан келишган ҳолда амалга оширилади, лекин қуйидаги ҳолларда банк МЧЖнинг ҳисоб-китоб счётидан маблағларни бошқа ташкилотлар ҳужжатлари асосида мажбурий ечиб олади: бюджетга тўловларнинг тўлаш муддати ўтиб кетган бўлса; суднинг қарорига кўра ушланадиган суммаларни, кредитдан фойдаланганлик учун фоизни; банк хизмати учун ҳақни ва ҳоказо.
Шу билан бирга, банклар ҳам мулкчилик шаклидан қатъий назар, мижозлар олдида қабул қилган мажбуриятлар бажарилмагани учун шартнома асосида моддий жавобгар бўлади; уларнинг вазифалари – тўлов муомалаларини ўтказишнинг белгиланган қоидаларига қатъий риоя этилишини амалда таъминлаш, хизмат кўрсатаётган МЧЖ ва ташкилотларнинг тўлов муомалаларини тартибини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритишдир.
Банк орқали нақд пулсиз ўтказишлар йўли билан тўловлар шакли ёрдамида нафақат мол етказиб берувчилар билан улардан сотиб олинган моддий бойликлар учун ёки харидорлар билан улар сотган маҳсулотлар, бажарган ишлар ва хизматлар учун ҳисоб-китоблар, балки шунингдек бюджет билан солиқлар бўйича, турли хил дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар ҳамда бир қанча бошқа тўловлар амалга оширилади.
МЧЖнинг бухгалтерияси, одатда, барча тўлов ва ҳисоб-китоб муомалаларини ҳамда ушбу муомалаларни қонунларга мувофиқ, ўз вақтида ва тўғри расмийлаштириш устидан назоратни амалга оширади.
Бухгалтерия ҳисоби олдида пул маблағларини ҳисобга олиш борасида қуйидаги асосий вазифалар туради:
- МЧЖнинг пул маблағларини самарали бошқариш мақсадлари учун керакли ахборот билан таъминлаш;
- нақд пулсиз ҳисоб-китобларни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш;
- ҳисоб регистрларида ҳисоб-китоб муомалалари ва пул маблағларининг мавжудлиги ҳамда ҳаракатини тўлиқ ва тезкор акс эттириш;
- нақд пул маблағларидан МЧЖда ишлаб чиқилган лимитларга мувофиқ фойдаланишнинг амалдаги қоидаларига риоя қилиш;
- пул маблағлари ва ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолатининг инвентарланишини ташкил этиш ҳамда белгиланган муддатларда ўтказиш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини узиш муддатлари ўтиб кетишига йўл қўймаслик;
- кассада, банклардаги ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларда пуллар мавжудлиги ва бутлигини назорат қилиш;
- пул ресурсларининг ҳаракат оқимини башорат қилиш ва пул маблағларининг ҳаракат оқимини мақбул ҳолга келтиришни тартибга солиш бўйича тегишли бошқарув қарорларини тайёрлаш.
Бош бухгалтер МЧЖ юритувчи субьект раҳбари билан биргаликда қуйидагиларни таъминлаши керак: келиб тушаётган барча пул маблағларининг тўлиқ ҳисоби, шунингдек, бошқа хизматлар (ҳуқуқий, молиявий ва ҳоказо) раҳбарлари билан биргаликда дебиторлик қарзларини ундириш ва кредиторлик қарзларини узиш, тўлов интизомига риоя этиш, ҳисоб–китоблар ва мажбуриятлар ҳолатини белгиланган муддатларда инвентарлаш, амалдаги қонунчиликка мувофиқ ундириш мумкин бўлмаган, даъво қўзғаш муддати ўтиб кетган қарзларни бухгалтерия балансларидан ўчириш.
Корхоналарда пул маблағлари бўйича ҳисоб–китоблар ушбу икки шаклда: нақд пулсиз ўтказишлар йўли билан ва нақд пулли тўловлар тарзида амалга оширилиши мумкин.
Нақд пуллик ҳисоб-китобларга МЧЖ ходимларига иш ҳақи, пенсия, моддий ёрдам бериш билан боғлиқ муомалалар ҳамда ходимларнинг МЧЖ кассасига олинган аванснинг ортиқчасини қайтариб тўлаши, камомадни тўлаши ва бошқа муомалалар киради.
Нақд пуллик ҳисоб-китобларга: мол етказиб берувчиларга, бюджетга тўловлар, харидорлардан ва турли дебиторлардан олинадиган пул маблағлари бўйича муомалалар мисол бўлади.
Пул маблағлари ҳисобини тартибга солиш бўйича бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд бўлиб, уларда акс эттирилган қоидалар асосида пул маблағлари ҳаракати тартибга солиб турилади.
Пул маблағлари ҳисобини меъёрий–ҳуқуқий тартибга солиш кетма-кетлиги қуйидаги чизмада тартибланган (3.1.1-чизма).
Хулоса қилиб айтганда, МЧЖнинг бухгалтерияси олдига қўйилган асосий вазифаларни ўз вақтида, тезкор ва тўғри бажариши лозим. Шунда МЧЖда пул маблағларини самарали бошқариш, ҳисоб-китобларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш, дебиторлик қарзларини ундириш ва кредиторлик қарзларини муддатида узиш имконияти вужудга келади.
МЧЖ пул маблағлари ҳисобини амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкил этсалар, ҳисоб-китоб ишларининг яхшиланишига олиб келади.

Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ги қонуни, 1996 йил 30 август







Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (9-сонли “Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот” номли, 15-сонли “Бухгалтерия баланси” номли, 19-сонли “Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш” номли, 21-сонли “Хўжалик юритувчи субъектлар бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома” номли БҲМС ва бошқалар)





«Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари»,
“Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб китоблар тўғрисида Низом” ва бошқалар



Download 290 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish