АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ
Пул маблағлари ҳисоби ва таҳлили мавзусидаги битирув малакавий ишини бажаришда бир нечта дарслик, ўқув қўлланма, илмий ишлар ва бошқа манбалардан фойдаланилди. Шулардан А.Сотиволдиев томонидан тайёрланган «Замонавий бухгалтерия ҳисоби» (2018) дарслиги иқтисодиёт соҳасидаги кейинги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ёритилган бўлиб, дарсликда пул маблағлариини ҳисобга олишнинг иқтисодий мазмуни, мақсади ва вазифалари баён қилинган. Пу маблағларининг дастлабки, аналитик ва синтетик ҳисоби масалалари атрофлича баён этилган. Фақат ушбу дарслик эски счётлар режасида ёзилган бўлиб, уни янги счётлар режасига мослаштириб ўрганилди ва назарий масалаларни ёритишда фойдаланилди.
Битирув ишини ёритишда яна бир адабиётдан кенгроқ фойдаланилди. Ушбу адабиёт А.В.Ваҳобов, А.Т.Иброҳимов ва Н.Ф.Ишонқуловлар муаллифлигидаги “Молиявий ва бошқарув таҳлили” (2019) дарслигидир.
Мазкур дарслик бугунги бозор иқтисодиёти шароитидаги талаблардан келиб чиқиб тайёрланган. Ҳозирги кунда “Таълим тўғрисида”ги қонун ва Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури асосида олий таълим соҳасида кенг ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, янги, замонавий дарсликларни яратиш, ўқув жараёнларида янги педагогик технологиялар услубларини қўллаш айниқса, талабаларни мустақил ўз устида иш олиб бориш учун мустақил фикрлашга ўргатадиган ўқув адабиётлар яратиш муҳим масала бўлиб қолмоқда. Мазкур дарсликда, МЧЖ субъектларининг молиявий фаолиятини таҳлил қилишнинг методик асослари, корхоналарни бошқаришда бошқарув таҳлили маълумотларига кўпроқ таянган ҳолда фаолият юритиш мақсадга мувофиқ бўлишлиги ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, молиявий кўрсаткичларини яхшилаш йўлларини кўрсатиб беришнинг услубияти амалий маълумотлар асосида таҳлил қилиб чиқилган ва уларнинг мазмуни кўрсатиб берилган.
А.Каримов, Ф.Исломов, А.Авлоқуловлар томонидан тайёрланган “Бухгалтерия ҳисоби” (2018) дарслигидан ҳам кенг фойдаланилди. Ушбу дарсликда МЧЖ жараёнлари: таъминот, ишлаб чиқариш, реализация жараёнларини ҳисобга олиш масалалари кўриб чиқилган. Синтетик ҳисобни юритиш масаласи кассадаги, ҳисоб-китоб, валюта счёти ва махсус счётлардаги пул маблағлари ҳисоби масалалари баён қилинган. Дарслик янги счётлар режаси бўйича ёритилган.
Ибрагимов А., Очилов И., Қўзиев И., Ризаев Н. Молиявий ва бошқарув ҳисоби./Ўқув қўлланма. –Т.: «IQTISOD-MOLIYA», 2008. -444 б.
Ушбу ўқув қўлланмада иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида субъектлардаги ҳисоб сиёсати ва унинг аҳамияти, бухгалтерия ҳисобининг усуллари, бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш шакллари, бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари, янги счётлар режаси, асосий воситалар, товар-моддий захиралар, пул маблағлари ҳисоби, инвестициялар ҳисоби, бошқарув ҳисобининг концепсияси, маҳсулот таннархини аниқлаш, харажатлар ҳисоби, бошқарув қарорларини қабул қилиш кабилар ёритилган. Айниқса, пул маблағлари ҳисоби аниқ ва содда қилиб баён қилинган.
Р.Д.Дўсмуратовнинг «Аудит асослари» дарслигидан фойдаланилди. Дарслик иккита бўлимдан иборат бўлиб, биринчи бўлимда аудит асослари ва унинг назарий жиҳатлари ёритилган. Иккинчи бўлим асосан МЧЖ молия МЧЖ-фаолиятида содир бўладиган муомалалар ва ишларни аудиторлик текширувидан ўтказишнинг услубий жиҳатларини ўз ичига олади. Жумладан, пул маблағлари ва молиявий инвестициялар, ҳисоб-китоблар, асосий воситалар, номоддий активлар ва ишлаб чиқариш захиралари, ишлаб чиқариш харажатлари ва молиявий натижаларни аудиторлик текширувларидан ўтказиш услубияти баён қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |