3.1.1-чизма. Пул маблағлари ҳисобини меъёрий–ҳуқуқий тартибга солиш кетма-кетлиги
Юқоридаги чизмада хўжалик юритувчи субъектларда, жумладан масъулияти чекланган жамиятларда пул маблағларини меъёрий-ҳуқуқий тартибга солиш кетма-кетлиги берилган.
3.2. Касса муомалаларининг иқтисодий мазмуни, вазифалари ва ҳисобини ташкил этиш
МЧЖ кассасидан нақд пулни олиш ва харажатлаш билан боғлиқ бўлган муомалалар касса муомалалари деб юритилади. МЧЖнинг бу борадаги ҳатти-ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1998 йил 24 январдаги 376-сонли қарор билан тасдиқланган “Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари”га мувофиқ олиб борилади.
Касса муомалаларининг бухгалтерия ҳисоби 5000-“Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар” счётида юритилади. Мазкур счёт МЧЖ кассасида турган пул маблағлари ва уларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
МЧЖ ўз кассаларида уларга белгиланган лимитдан ортиқ нақд пулларни фақат иш ҳақи, мукофот, ижтимоий суғурта бўйича нафақалар, стипендия ва пенсияларни тўлаш учун банк муассасасидан пул олинган кунни қўшиб ҳисобланганда 3 банк иш кунидан ошмайдиган муддатда (банк муассасасидан анча олисда жойлашган МЧЖ учун 5 иш куни) сақлаб туришлари мумкин.
Масъулияти чекланган жамиятларда нақд пулларни ҳисобот топшириш шарти билан хизмат сафарларига, МЧЖ харажатлари учун МЧЖ раҳбари билан уларга касса хизмат кўрсатувчи тижорат банки келишган ҳолда белгилаган миқдорларда берадилар.
Хизмат сафарлари харажатлари учун нақд пуллар хизмат сафарига юборилаётганларга Республика ҳудудида амал қилувчи тартибга асосан белгиланган суммалар миқдорида берилади.
Ҳисобот топшириш шарти билан берилган, лекин харажатланмаган нақд пуллар шу маблағ берилган муддат тугаганидан кейин 3 иш куни мобайнида МЧЖ кассасига қайтарилиши керак.
Ҳисобот топшириш шарти билан нақд пул олган шахслар харажатланган суммалар тўғрисида МЧЖ бухгалтериясига (автобус, йўл патталари, меҳмонхона патталари, поезд патталари, самолёт патталари) ҳисобот беришлари шарт.
Илгари ҳисобот топшириш шарти билан берилган суммалар юзасидан тўлиқ ҳисобот берилганидан кейингина яна ҳисобот топшириш шарти билан нақд пул берилиши мумкин.
МЧЖ кассасидан нақд пуллар чиқим касса ордерлари асосида ёки тегишлича расмийлаштирилган бошқа ҳужжатлар (тўлов ведомостлари, пул бериш тўғрисидаги аризалар, тўловнома ва бошқалар) га асосан берилади. Бу ҳужжатларда чиқим касса ордери реквизитлари туширилган штамп изи бўлиши лозим. Нақд пул олиш учун тўлдирилган ҳужжатларда МЧЖ раҳбари ва бош бухгалтернинг ёки улар ваколат берган шахсларнинг имзоси бўлиши керак.
Чиқим касса ордерларига илова қилинадиган ҳужжатлар, аризалар, тўловномалар (счётлар) ва бошқаларда МЧЖ раҳбарининг ижозат берувчи имзоси бўлган ҳолларда чиқим касса ордерларида раҳбар имзоси бўлиши шарт эмас.
Чиқим касса ордери ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат бўйича алоҳида шахсга пул бераётганда кассир пул олувчидан унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатилишини талаб қилади, ҳужжатнинг номи ва рақамини, у ким томонидан ва қачон берилганини ёзиб олади ҳамда олинаётган пулнинг миқдорини сўз билан ёздиради ва пул олувчига имзо чектиради. Агар чиқим касса ордерининг ўрнини босувчи ҳужжат бир неча шахсга пул бериш учун тузилган бўлса, у ҳолда олувчилар ҳам юқорида айтилган шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини кўрсатадилар ҳамда тўлов ҳужжатларининг тегишли устунига имзо чекадилар.
МЧЖнинг ходимлари рўйхатида турмайдиган шахсларга пул тузилган шартномалар асосида ҳар бир шахс учун алоҳида ёзиладиган чиқим касса ордери бўйича берилади.
Кассир пулни фақат чиқим касса ордерига ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатда кўрсатилган шахсга беради. Айрим ҳолларда пул кўрсатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида олинадиган бўлса, чиқим ордери матнида пул олувчининг фамилияси, исми, отасининг исмидан кейин пул олиш учун ишонч билдирилган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёзиб қўйилади. Агар пул қайдномаси бўйича берилаётган бўлса, пул олинганини тасдиқловчи имзо олдидан кассир “Ишончнома асосида” деб ёзиб қўяди. Ишончномани кассир олиб қолади ва чиқим касса ордерига ёки ишончномага тикиб қўяди.
Кассир иш ҳақи, иш қобилиятини вақтинча йўқотиш нафақаси, стипендия, пенсия ва мукофотларни ҳар бир олувчи учун чиқим касса ордери тузмасдан, тўлов (ҳисоб-китоб-тўлов) ведомостлари бўйича беради.
Тўлов (ҳисоб-китоб-тўлов) ведомостининг юзида пул беришга рухсат этувчи устхат ёзилиб, МЧЖ раҳбари ва бош бухгалтерининг ёки улар ваколат берган шахсларнинг имзолари, пул бериш муддатлари ҳамда сўз билан ёзилган сумма бўлиши шарт.
Иш ҳақи сифатида бир марта тўланадиган пуллар (таътилга чиқаётганда, касал бўлганда ва ҳоказо), шунингдек, депонентдаги суммалар, бир неча шахсларга хизмат сафари харажатлари учун ҳисобот топшириш шарти билан бериладиган пуллар ҳам шу тартибда расмийлаштирилади.
Бухгалтерия кассир томонидан тўлов ведомостларига киритган ёзувларни текшириб, берилган ва депонентга қўйилган суммаларни инвентаризациялайди. Депонентлаштирилган суммалар банкка топширилади ва ушбу топширилган суммалар учун битта умумий чиқим касса ордери тузилади.
Бухгалтерия кирим касса ордерлари, уларнинг квитанцияларни, шунингдек, чиқим касса ордерлари ва улар ўрнини босувчи ҳужжатларни сиёҳли ёки шарикли ручкада аниқ-равшан қилиб ёзиши керак. Касса ҳужжатларда бирор ёзувлар ўчирилиши, чапланиши ёки ўзгартирилишига, ҳатто тузатиш тўғрилиги қайд этилган бўлса ҳам, йўл қўйилмайди. Қуйидаги қоидага риоя қилиш тавсия этилади:
- кирим ва чиқим касса ордерларида уларни тузиш учун асос бўлган ҳамда илова қилинган ҳужжатлар кўрсатилади;
- кирим ва чиқим касса ордерларини ёхуд улар ўрнини босувчи ҳужжатларни пул топшираётган ёки олаётган шахслар қўлига бериш тақиқланади;
- касса ордерлари бўйича нақд пул фақат улар тузилган куни қабул қилиниши ва берилиши мумкин;
- кирим ва чиқим касса ордерларини ёки улар ўрнини босувчи ҳужжатларни олаётганда кассир қуйидагиларни текшириши шарт: ҳужжатларда бош бухгалтер имзоси, чиқим касса ордери ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатда эса МЧЖ раҳбари ёки у ваколат берган шахснинг ижозат устхати борлиги ва ҳақиқийлиги; ҳужжатларда қайд этилган иловалар мавжудлиги.
Юқоридаги талаблардан бирортасига риоя этилмаган бўлса, кассир бу ҳужжатларни тегишлича расмийлаштириш учун бухгалтерияга қайтаради.
Касса кирим ва чиқим ордерлари бўйича пул берилган заҳоти кассир томонидан имзоланади, уларга илова қилинган ҳужжатлар эса тегишли штамп асосида “Пули тўланган” деб ёзиб, сана (кун, ой, йил) ни кўрсатиш йўли билан ҳужжат ёпилади.
Касса кирим ва чиқим ордерлари ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар кассага юборилишидан олдин бухгалтер томонидан кирим ва чиқим касса ордерларини рўйхатга олиш дафтарида қайд этилади. Иш ҳақи тўлаш учун мўлжалланган тўлов (ҳисоб-китоб-тўлов) ведомостларида расмийлаштирилган чиқим касса ордерлари пул тўлаганидан кейин рўйхатга олинади.
Касса кирим ва чиқим ҳужжатларини ҳисоблаш техникаси ёрдамида рўйхатга олиб бориш мумкин. Бунда тегишли кун учун тўланадиган “касса кирим ва чиқим ордерларини рўйхатга олиш дафтарининг қистирма варағи” машинаграммасида пул маблағлари кўзланган мақсадлар бўйича ҳаракатланиши ҳисобини юритиш учун керакли маълумотлар ёзилиши ҳам таъминланади.
Ҳар бир МЧЖда битта касса дафтари юритилади. Бу дафтар саҳифалари рақамланган, ипча билан тикилган ва унинг учи сурғучли ёки мастикали муҳр билан тамғаланган бўлиши лозим. Касса дафтаридаги варақлар сони мазкур МЧЖ ёки юқори ташкилот раҳбари ва бош бухгалтернинг имзолари билан тасдиқланади.
Касса дафтарига ёзувлар копировка қоғози (қора қоғоз) орқали шарикли ручкада 2 нусхада ёзилади. Саҳифаларнинг иккинчи нусхаси қирқиб олиниб ҳужжатлар илова қилинган ҳолда кассир ҳисоботи сифатида топширилади. Варақнинг сиёҳли ёзилган асл нусхаси касса дафтарида қолади.
Касса дафтаридаги ёзувлар ўчирилиши ҳамда тасдиқланмаган ўзгартишлар кассир, шунингдек, МЧЖ бош бухгалтери ёки унинг вазифаларини бажариб турган шахс имзолари билан тасдиқланади.
Кассир касса дафтарига ёзувларни ҳар бир ордер ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат асосида пул олинган ёки берилган заҳоти ёзади. Иш куни охирида кун давомида бажарилган муомалалар якунини ҳисоблаб, кассадаги пул қолдиғини кейинги кунга ўтказади ва ҳисоботи сифатида иккинчи нусха (кун давомида касса дафтарига киритилган ёзувлар нусхаси) ни кирим ва чиқим касса ҳужжатлари билан бирга бухгалтерияга топшириб, унга касса дафтарига имзо чектиради.
Кассир моддий жавобгарлик тўғрисида тузилган шартномага мувофиқ, ўзи қабул қилган барча бойликларни бут сақлаши, қилган ҳатти-ҳаракатлари натижасида, яъни ўз вазифаларига совуққонлик ёки ноҳалоллик билан қараш оқибатида МЧЖга етказилган ҳар қандай моддий зарар учун жавоб беради.
Касса муомалалари амалга ошириш кетма-кетлиги қуйида чизма шаклида тартибланди (3.2.1-чизма).
5010 – Миллий валютадаги пул маблағлари, 5020 – Чет эл валютасидаги пул маблағлари
Мемориал ордер, бош дафтар
Бухгалтерия баланси (1-шакл)
Do'stlaringiz bilan baham: |