Образ-(тимсол) бадиий асарда иштрок этувчи қаҳрамонлар.
Характер- Бадиий ижодда ўзига хос хусусиятлари тўла қамраб олинган образнинг мукаммал тури. Йўлчи, Отабек, Фарҳод...
Прототип-образ учун асос бўлган ҳаётий шахс.
Ойбекнинг “Навоий” романидаги Навоий образи.
Пейзаж – бадиий асарда табиат тасвири.
Atrofda oftob yashnayapti. yangi popuk chiqazgan qamishlar yel bilan o'ynashyapti. Osmoni zaminda qaychiga o'xshab turna karvoni qo'y haydagan cho'pondek qurelab o'tyapti! Caid Axmad “UFQ”
Портрет-бадиий асарда қаҳрамон қиёфаси тасвири.
“...жоду кўзи кишига қаттиқ қараганда қораликдан бошқача яна бир турлик нур сочар эди. Киприклари остида нафис бир сурма доираси бор эди. Қоши туташ каби кўринса ҳам, кўндаланг ёткан икки қилич орасини нафис бир қуюлиб кўтарилиш ажратиб турар эди”(Раъно тасвири). (Абдулла Қодирий).
Сюжет-бадиий асар мазмуни. Йирик асарларда сюжетнинг экспозиция, тугун, воқеа ривожи, кулpминация ва ечим деб номланган асосий унсуралри бўлади. Баъзи асарларда эса сюжетнинг қўшимча элементлари - прилог ва эпилоглар учрайди.
а) экспозиция(лат. тушунтириш) - сюжетнинг кириш, бошланма қисми; асар воқеаси бўлиб ўтадиагн жой, қаҳрамонларнинг конфликтгача бўлган пайтидаги қиёфаси, ҳолатини намоён этадиган вазият, шарт-шароит тасвири. («Қутлуғ қон» романидаги бош қаҳрамон Йўлчининг қишлоқдан шаҳарга иш қидириб келиш тасвири).
б)тугун-бадиий асар сюжетида конфликт. “Алпомиш” достонида сюжет тугуни закот мунозарасидан бошланади.
в) воқеа ривожи - сюжет тугунидан сўнг асарда воқеанинг зўрайиб, кенгайиб, кескинлашиб бориши. Одатда, асарда воқеалар тугундан бошлаб кулpминациягача босқичма-босқич ривожланиб, ўсиб боради. Масалан, «Синчалак» қиссасининг илк саҳифалариданоқ Саида биалн Қаландаров ўртасида бошланган конфликт Саида «Бўстон» колхозига ишга келгач, қадам-бақадам кескинлашиб, зўрайиб, кенгайиб бораверади.
г) кульминация (лот. чўққи) - асардаги воқеалар ривожининг энг юксак чўққиси, воқеалар ривожидаги кескин бурилиш. Ойбекнинг «Қутлуғ қон» романида Гулнорнинг заҳарланиши, Йўлчи ва дўсларининг 1916 йилги миллий-озодлик ҳаракатида фаол қатнашишлари.
д) ечим - асарда тасвирланган воқеаларнинг ривожланиши натижасида юзага келган қаҳрамонларнинг ҳолати, улар ўртасидаги курашнинг хотимаси. «Синчалак» қиссасида Қаландаров Саиданинг ҳақлигига иқрор бўлиши.
е) пролог (юн. аввалги сўз) - бадиий асарлардаги муқаддиманинг бир тури бўлиб, муалиф нияти, асарда тасвирланадиган воқеалардан аввалги воқеаларнинг қисқача мазмуни билан, драматик асарларда эса қатнашувчилар билан таништиради.
ё) эпилог (юн. сўнгги сўз) - ечимдан сўнгги қаҳрамонлар тақдири кўрсатилади. «Ўткан кунлар» романи сўнггида Отабекнинг кейинги тақдири берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |