Рукн (ар. устун)-аруз вазнидаги туроқ. Аруз вазнида 8 та аслий рукнлар мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар: фаулун, фоилун, фоилотун, мафоийлун, мустафъилун, мафоилатун, мутафоилун, мафъулоту.
Бармоқ-ҳижоларнинг тенглиги (миқдорига) асосланган вазн.
Сенга мафтун бўлиб, севиб қолганим, =11
Ишқинг оловида ўртанганим рост. =11
Сенинг ёдинг билан нафас олганим, =11
Исминг такрорлашга ўрганганим рост. =11 Зулфия.
Хар бир мисра 11 бўғиндан иборат.
Сочма-мансура-насрий шеър-лирик кечинмалар сочма (насрий) нутқ шаклида ифодаланади.
Ҳой чечаклар ошиғи, гўзал капалак! Эрталаб қуёш билан баробар уйғонасан. Нозик қанотларинг-ла чечакларни силайсан. Дудоқларинг-ла ғунчаларни очасан.
Мен сени ёшлигимида нақадар севар эдим, биласанми? Соатларча қувлардим, ипак қанотларинг қўларимга илинмасди... Ойбек
Байт (ар.уй)-шеърнинг икки мисраси.
Воҳ муҳаббат куйида қон йиғладим
Етти иқлим ғарқ бўлди ёшима.
Матлаъ (мабдаъ)-ғазалнинг биринчи байти.
Меҳр кўп кўргаздим, аммо меҳрибоне топмадим,
Жон басе қилдим фидо, оромижоне топмадим
Мақтаъ-ғазалнинг охирги байти.
Ғусса чангидан Навое топмадим ушшоқ аро,
То Навоийдек асиру бенаво бўлдим санга
Ҳижо- бўғин.
Радиф-қофиядан сўнг такрорланувчи сўз, сўз бирикмаси ва иборалар.
Ёд этмас эмиш кишини ғурбатда киши,
Шод этмас эмиш кўнгулни меҳнатда киши (Бобур
Равий-қофияни юзага келтирувчи, бўртиб турувчи товуш.
Розимасман бир ёш томса кўзимдан,
Розимасман сал ранг кетса юзимдан,
Йўл юрсаму, сал яшашдан адашсам,
Розимасман унда тамом ўзимдан. (Ҳ.Олимжон)
қофияланган “кўзимдан-юзимдан-ўзимдан” сўзларидаги “з” товуши
Банд-турли мисралардан ташкил топган шеър бўлаги.
Йигитлар мактубин битганда қондан,
Келинлар фироқдан чекканда ёҳу.
Унинг ҳам паноҳи қайтмади жангдан,
Ўн тўққиз ёшида бева қолди у. (А.Орипов)
Ушбу шеър 4 мисрадан ибоарт 1 та банд ҳисобланади. Мумтоз шеъриятимизда кўплаб ишлатилган шеърий бандлар махсус номлар билан юритилган: иккилик - маснавий, учлик - мусаллас, тўртлик - мураббаъ, бешлик - мухаммас, олтилик - мусаддас, еттилик - мусаббаъ, саккизлик - мусамман, тўққзлик - мутассаъ ёки тасни, ўнлик - муашшар ёки машру.
Тазод - зидлаш, қаршилантириш. Бир-бирига зид маъноли сўзларни маълум бир мақсадда бир-бирига боғлаб ишлатиш усули.
Qovoq solib osmon ko'zi yosh sochar,
Chechak-maysa quvnoq kulib yuz ochar.
Bu yerda qovoq solish, ko'zdan yosh sochish quvnoqlik va kulib yuz ochishga ziddir. Навоий
Конфликт(ихтилоф, тўқнашув)-бадиий асар қаҳрамонлари ўртасидаги, қаҳрамон ва мухит ўртасидаги, қаҳрамоннинг ўз-ўзи билан рухий тўқнашуви, олишуви. «Нурхон»да Нурхон ва Хожи, «Қутлуғ қон»да Йўлчи ва Мирзакаримбой, «Бой ила хизматчи»да Ғофур ва Солиҳбой ўртасидаги курашлар мисол бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |