ADSORBSIYA Газ аралашмалари газ ёки буғларни ёки эритмалардан эриган модцаларни қатгиқ, ғоваксимон жисм ёрдамида ютиш жараёни адсорбция деб номланади. Ютилаётган модда адсорбтив, ютувчи модда эса—адсорбент деб аталади. Адсорбция жараёнининг ўзига хослиги шундаки - у селектив ва қайтар жараёндир. Жараённинг қайтар бўлишлиги туфайли адсорбент ёрдамида буғ-газ аралашамаларидан бир ёки бир неча компонентларни ютиш, сўнг эса махсус шароитда уларни адсорбентдан ажратиб олиш мумкин. Адсорбцияга тескари жараён десорбция деб номланади. Адсорбция жараёни халқ хўжалигининг турли соҳаларида кенг тарқалган бўлиб, газларни тозалаш ва қисман қуритиш, эритмаларни тозалаш ва тиндириш, буғ - газ аралашмаларини ажратиш учун ишлатилади. Адсорбция жараёни 2 хил бўлади, яъни физик ва кимёвий адсорбция. Агар, адсорбент ва адсорбтив молекулаларининг ўзаро тортишиши Ван-дер-Ваальс кучлари таъсири остида содир бўлса, бундай жараён физик адсорбция деб номланади. Адсорбция жараёнида буғларнинг ютилиши пайтида улар конденсацияланади, яъни адсорбент коваклари суюқлик билап тўлиб қолади. Бошқача қилиб айтганда, адсорбентда капилляр конденсация рўй беради. Кимёвий адсорбция ёки хемосорбция адсорбент ва ютилган модда молекулалари орасида кимёвий боғлар ҳосил бўлиши билан характерланади. Бу албатта кимёвий реакциянинг натижасидир. Увдан ташқари, хемосорбция жараёнида кимёвий реакция туфайли катга микдорда иссикдик ажралиб чиқади. Одатда адсорбция жараёнида ажралиб чиқадиган иссиқлик адсорбция иссиқлиги (Ж/кг) деб номланади. хемосорбция жараёни юқори температурада кичик тезликларда содир бўлади. Адсорбция жараёнининг селекгивлиги адсорбент ва ютилаётган компонентнинг концентрациясига температурага, табиатига ва газлар ютилаётганда босимга боғлиқцир. Ундан ташқари, жараён тезлиги адсорбентларнинг солиштирма юза катталигига ҳам боғлиқ.
DESORBSIYA. адсорбция жараёни аралашмаларни ажратиш учун кўлланилади ва ҳар доим десорбция жараёни билан кетма-кет ўтказилади. Одатда, адсорбентни қайта ишлатиш мақсадида унга ютилган модда десорбция қилиб ажратиб олинади. Бунинг учун кўттинча сув буғи ишлатилади. Десорбция натижасида олинган адсорбтив ва сув буғи аралашмаси конденсаторга йўлланилади. Унда, маҳсулот сувдан чўктириш усулида ажратиб олинади. Саноатда десорбциянинг бир неча усули қўлланилади. а) адсорбентга ютилган компонентлар ютилувчи моддаларга нисбатан юқори адсорбцион қобилиятга эга бўлган элткичлар ёрдамида сиқиб чиқарилади; б) адсорбент қатламини қиздириш йўли билан нисбатан юқори учувчанликка эга ютилган компонентларни буғлатиш. Айрим ҳолларда адсорбция жараёнида ҳосил бўлган смола ва бошқа маҳсулотларни тозалаш учун ушбу компонентлар куйдирилади. Десорбциянинг у ёки бу усулини кўллаш техник-иқгисодий мақсадцан келиб чиққан ҳолда танланади. Иккала усул ҳам амалиётда кенг ишлатилади ва кўпинча биргаликда қўлланилади. Адсорбция жараёни тугагандан сўнг, адсорбент қатламидан тоза буғ ёки газ ўтказилади ва ютилган модда ажратиб олинади. Десорбция жараёнини жадаллаиггириш учун юқори температурадаги десорбловчи элткич адсорбент қатламидан ўтказилади. Десорбция жараёни давомида иситувчи буғнинг бир қисми бутун системани иситишга, адсорбентда ютилган моддани десорбциялаш ва атроф муҳитга йўқотилган иссиқликни компенсация қилишга сарфланади. Лекин, шуни назарда тутиш керакки, иситувчи буғнинг ҳаммаси адсорбентда бутунлай конденсацияланади. Адсорбент қатламидаги десорбцияланган моддалар динамик буг ёрдамида пуфлаб чиқарилади. Динамик буғ адсорбентда конденсацияланмайди ва қурилмадан десорбцияланган моддалар билан бирга учиб чиқади. Таҳминий ҳисобларга кўра, 1 кг моддани десорбциялаш учун 3...4 кг динамик буг сарфланади. Цеолитларни қайта тиклаш учун кўпинча қиздирилган қуруқ газ қўлланилади. Десорбция жараёни адсорбция каби қўзғалмас, ҳаракатчан ва мавҳум қайнаш қатламларида олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |