HAYDASH. Ҳайдаш ва ректификация жараёнлари кимё, озиқ - овқат ва бошқа саноатларда жуда кенг кўламда ишлатилади. Масалан, техник ва озиқ - овқат этил спиртларини, ароматик моддалар ишлаб чиқаришда, ҳамда аралашмаларни дағал ажратиш учун қулланилади. Жуда тўла ажратиш учун ректификация жараёнидан фойдаланилади. Ҳайдаш ва ректификация жараёнлари бир хил температурада аралашма компонентларининг турли учувчанлигига асослангандир. Юқори учувчанликка эга компонент енгил учувчан, паст учувчанликка эга компонент қийин учувчан деб номланади. Демак, енгил учувчан компонент қийин учувчанга қараганда пастроқ температурада қайнайди. Шунинг учун ҳам, улар паст ва юқори температурада қайнайдиган компонентлар деб аталади. Ҳайдаш ёки ректификация жараёнида бошланғич аралашма енгил учувчан компонента билан бойитилган дистиллят ва қийин учувчан компонент билан бойитилган куб қолдиғига ажралади..Ҳайдаш жараёнида ҳосил бўлган буғ конденсатор - дефлегматорга конденсациялаш натижасида дистиллят олинади. Қурилма кубида эса - куб қолдиғи қолади. Энг оддий аралашма 2 та компонентдан таркиб топган бўлади ва у бинар аралашма деб аталади. Бинар аралашманинг эркинлик даража сони куйидагига тенг: С = К + 2-Ф = 2 + 2-2 = 2 бу ерда К компонентлар сони; Ф - фазалар сони. Система ҳолатини учта бир - бирига боғлиқ бўлмаган параметр белгилайди: босим р, температура t ва концентрация х. Агар, исталган иккита параметр танланса, учинчисини аниқлаш қийин эмас. Демак, муюзанат чизиғини исталган иккита ўзгарувчи параметр орқали ифодалаш мумкин, яьни р ва дс, t ва jc, р ва t, х ва у. Маълумки, суюқпик аралашмалари ўзларининг физик-кимёвий характеристикалари бўйича катга фарқ қилади. Компонентларнинг ўзаро эришига қараб, бинар аралашмаларни 3 гуруҳга бўлиш мумкин: компонентлари чексиз эрувчан арадашмалар; - компонентлари ўзаро эримайдиган аралашмалар; - компонентлари қисман эрувчан аралашмалар. Компонентлари чексиз эрувчан аралашмалар ўз навбатида идеал ва ҳақиқий эритмаларга бўлинади. IDEAL VA REAL QURITISH JARAYONLARI . Қуритиш жараёни статикаси Ҳар бир қатгиқ нам материал атроф муҳитдан намликни ютиш ёки уни атроф муҳитга бериш қобилиятига эга. Нам материални ўраб турган муҳит таркиби фақат сув буғи ёки сув буги - газ аралашмасидан иборат бўлиши мумкин. Ҳаво билан аралашма ҳосил қилган сув буғининг парциал босимини pg деб белгилаймиз. Материал таркибидаги намликка тегигили сув буғиниг босими деб номланади. Материал билан нам ҳаво ўзаро таъсири пайтида система 3 ҳолатда бўлиши мумкин: 1. Куритилаётган нам материалдаги сув буғининг босими P0 , материални ўраб турган ҳаво ёки газдаги парциал босимдан катта, яъни P0 > Pb . Бундай ҳолда материалдан намлик атроф муҳитга десорбция қилади, яъни куритиш жараёни содир бўлади. Куритилаётган материалдаги сув бугининг босими P0 материал намлиги, температура ва намликнинг материалга боғланиш усулига боғлиқ; 2. Атроф муҳитдаги буғнинг парциал босими, унинг нам материалдаги босимидан катта, яъни рб > р0 . Бу ҳолда, материал ва намлик орасида сорбция жараёни юз беради, яъни материал намланиши рўй беради; 3. Нам материал ва атроф муҳитдаги сув буғларининг босими бир-бирига тенг, яъни р0 = pg. Бундай ҳолда система динамик мувозанатда бўлади. Динамик мувозанат бошланишига тўғри келадиган материал намлиги мувозанат намлиги WM деб номланади. Мувозанат намлик сув бугининг парциал босими Pб ёки унга пропорционал бўлган ҳавонинг нисбий намлиги га боғликдир. Мувозанат намлигининг t = const да га боғлиқлиги сорбция изотермаси деб аталади ва кўпинча тажрибавий йўл билан топилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |