Абдусаидов абдували газета жанрларининг тил хусусиятлари



Download 264,06 Kb.
bet16/28
Sana05.07.2022
Hajmi264,06 Kb.
#741413
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   28
Bog'liq
A.Gazeta janrining til xususiyatlari. 2005. A.Abdusaidov

Ватан тўғрисида Ислом Каримов қачон гапирмасин, Президент сифатида эмас, оддий инсон, болаларига меҳрибон ота сифатида гапиради. Бу одамчинг Ватанта муҳаббапш, унинг' хизматига доимо шайлиги, гайрати ва шижоати қон-қонига сингиб кетган. Бу кишининг соддалиги, меҳрибонлиги ва талабчанлиги унинг нақадар тўғрилиги ва қалби тозалигидан далолат беради. Бу - мақтов эмас, унинг юз-кўзидан, ҳаракатидан кўриниб гурувчи бор ҳақиқат» (ХС., 19.06.00). Матнда ишлатилган 104 тил бирлигидан, такрор ишлатилганини ҳам ҳисобга олганда, 27 таси арабча сўзлардир.
1989 йилдан кейинги даврда русча-байналмилал сўзларни ўзбек, форс- гожик ва арабча сўзлар билан алмаштириш, араб, форс-тожикча сўзларнинг ўзбекча муқобилларини қўллаш, айрим хорижий терминларни ўзбекча талаффуз асрсйда ёзишга уринишлар кучайдй. Бу жараён маълум ижобий ҳолатларнй йзага чиқарган бўлса-да, айрим ҳолларда, тйлимиздаи ва нутқимиздан мустаҳкам ўрин эгаллаган ҳамда фаол истеъмолда бўлган, энг муҳими, қайси тил бирлиги бўлишидан қатъий назар, барчага тушунарли маъно касб этган, бирор бир соҳа бўйича аниқ тушунчани ифодалаган сўз ва герминларни алмаштириш каби салбий вазияг вужудга келди.
Тилимизда фаол истеъмолда бўлган жуда кўплаб русча-байналмилал сўзларни арабча дублетлари билан алмаштириш ҳамиша ҳам яхши натижа бермаганлигини газета материаллари мисолида аниқ кўриш мумкин. М.: журнал/жарида, мажалла, ойнома, ойбитик дублетларида жарида арабча сўз бўлиб“'тугшам маъносйнй^‘англатадй ' (УТИЛ, 1 -т.,274-6.)'. Журцал сўзи эса русча-французча сўз бўлиб, «китобча ёки мажмуа шаклида белГили вақтда чиқиб турадиган даврий нашр» деб изоҳланган (ЎТИЛ,1-т.,291-6.). Бу дублетдан журнал сўзининг маъно жиҳатидан устунлиги ва униш. бутуиги кунда матбуотда фаол ишлатилаётганлигини қайд этиш му.мкин. Истиқлолнинг дастлабки йилларида изланиш шу даражада бўлганки, бир мақолада журнал сўзининг учта дублети бирданига иишатилган.\М.: Журнал муваффақиятининг бош омили мавзу йўналйшида - илмий фантастиканиқгг. севимлилиги, носиёсийлигида дегувчилар қисман ҳақ (ЎГ.,28.02.91), «Пирли олам» ойномаси, биринчидан, ана шу муаллифлар жамоаси, айниқса, ёш қаламкашлар учун жиддий мактаб вазифасини ўтаса... (ЎГ.,28.02.91), Кўҳна маълумотлар ойноманинг ярмидан кўпайиб кегган, бу эса жаридан и
«қаритиб» қўйган (ЎГ., 28.02.91), Ва яна ойнаи жаҳону рўзномалар, ойбшишсларда чет эл сиёсий ҳаёти ажабланарли тарзда кам ёритилмоқца (ХС.,6.11.91).
Тил тараққиётидаги зарурат, адабий тил имкониятлари ва адабий норма онгли , аралашувни талаб этади. Ҳар қандай шошма-шошарлик, термин ярагумчилик салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини мустақиллик йилларида матбуотда сўз ва термииларни қўллаш аниқ кўрсатди. Ўзбек тили тараққиётинипг ана шу қисқа давридаги ҳолат катта сабоқ бўлиши мумкин. Русча байналмилал сўзларни арабча вариантлари билан алмаштириш ҳам ижобий ва баъзан салбий ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳолат, айниқса, журналистлар, таҳририятлар ходимлари эътиборини талаб этади. Биринчидан, ташвиқот, муаллиф, манзил, фахрий, ташриф, фуқаро, муҳандис, .таргибот, ҳудуд, таьтил каби арабча сўзлар ўз дублетлари орасида ҳозирги матбуот ва сўзлашув тилида кенг истеъмолга кирганлигини эътиборга олиш; иккинчидан, ноиб (депутат), зауира (запас), зобит (офицер), тарих (мозцй), толиб, талцба, толиба (студент), матн (текст), насаб (фамилия), ўринбосар (.иуовин) каби ҳолатларда қайси вариант умумқўлланувчан бўлишини давр қўрсатади, лекин уларни ишлатишда бир хилликка эришиш учун журналистлар қатта роль ўйнашини назарда тутиш; учинчидан, олийгоҳ, жарида, муштарий, мусоҳаба, жумҳурият каби истеъмолдан қолган сўзларни матбуотда қўллайвермасликка эътиборни ошириш лозим.
Ўзбек вақтли матбуоти тили бошқа тиллардан кўплаб русча- байналмилал сўзларнинг ўзлашишига сабаб бўлди. XX асрнинг 70-80- йилларида матбуотда русча-байналмилал сўзларнинг ишлатилиш салмоғи анча ошди. Матбуот материалларини, ўзбекча дублетлари бўлгани ҳолда, русча- байналмилал сўзлар эгаллай бошлади. М.: архитектор / меъмор, секретарь / котиб, инженер/муҳандис, автор/муаллиф, проблема/муаммо каби дублетлар- нинг ўзбек, форс-тожик ва арабча вариантлари истеъмолдан чиқа бошлади.
Истиқлол арафасида русча-байналмилал сўзларни ишлатишга муносабат тубдан ўзгарди. Бу - маълум ижобий ҳолатларни юзага чиқарган бўлса-да, баъзан салбий жиҳатлар вужудга келди. Биринчидан, русча-байналмилал сўзлар ўрнини бошқа тилларга мансуб сўзлар асосли эгаллади. М.: котиб, вилоят, ташриф, жамоа, тиббиёт, муаммо, дастур, лойиҳа кабилар фаол ишлатила бошлади. Иқкинчидан, русча-байналмилал сўзларни ўзбек, форс- тожик, арабча сўзлар билан ёппасига алмаштириш тендендияси гтйдо бўлди. Шу ҳолатга назар ташлайлик:

  1. Русча-байналмилал сўзларни алмаштиришга уриниш вариантлиликни юзага қелтирди. Бу ҳолат, биринчидан, танлаш имконияти учун фойдали бўлйши мумкин, лекин сўз қўллашда гурли хиллик юз бериши матбуот тили ва унинг нутқ маданиятдни оширишдаги ролига салбий таъсир кўрсатади. Вариантлиликка эътибор беринг: дефицит/кемтик, тақчил, танқис, камёб,- 'ЖўрналТойнШШ, мажалла, жарида, ойбитик, газета/рўзнома, куннома, ҳафтанома? инвсишд/ мажруҳ, ногирон,; область/вилоят, музофот' президиум /раёсат, ҳайъат; .район/ ноҳия, туман, депара; редакция/муҳаррирцят, таҳририят; студент/талаба, толиб, толиба кабилар. Бу каби дублетлар вариантлилиги маълум сўзлар соҳасида тартибга тушмоқца. М.: кемтик, тақтир (дефицит), ойнома, мажалла, жарида, ойбитик (журнал), мажруҳ (инвалид), тўнланди (конференция), ноҳия, депара (туман) кабилар матбуотда дсярлм ишлатилмаяпти. 2. Русча-байналмилал сўзларни алмаштиришга ортиқча уриниш нотўғри ҳолатларга олиб келди. М.: самолёт - тайёра, аэропорт - тайёрагоҳ, аэроқўналга, радио - овознигор, сўзнигор, телеграмма - шдшилинчнома, факультет - куллиёт кабилар. 3. Русча-байналмилал сўзларни улар англатган маънони билдирувчи сўзлар билан алмаштириш юз бера бошлади. Матбуот тили ихчамликни талаб этишини ҳисобга олганда, русча-байналмилал сўзларни ишлатавериш фойдалидир. М.: декрет - фарзанд- лик бўлиш таътили, макулатура - яроқсиз ҳолга келган қогоз, рефёрендўм - умумхалқ овоз бериши кабилар. 4. Русча-байналмилал сўзларни 'оддий сўзлашув гилига мос ҳолда ишлатиш (доктор ўрнида духтир, милицйя - мелиса), географик номларни ёзишдаги турли хиллик (Германия - Олмония, Америка - Амриқо, Европа - Оврўпа) каби ҳолатлар юз бррди: Бу каби қўллашнинг ноўринлиги ҳозирги кунда аён бўлса-да, айрим газеталарда ҳаМон учрамокда.

Мустақиллик туфайли ОАВ орқали янги-янги ўзлашмалар истеъмолга кирмокда: биржа, менежмент, маркетинг, бакалавр, магистр, лицей, коллеж, экстремизм, фундаментализм, фирма, фермер, инвестр, концерн, холдинг кабилар. Хуллас, ўзлашма сўзлар ҳам ўзбек тили бойлигига бойлйк қўшувчи, унинг имкониятини янада оширувчи муҳим манбалардан биридир.
Тўртинчи боб «МУСТАҚИЛЛИК ДАВРИ ГАЗЕТА ТИЛИДА АДАБИЙ НОРМА МУАММОЛАРИ». Адабий норма масалалари тилшуносликнинг энг мураккаб назарий муаммоларидандир. Ўзбек тилшу.нослигида дастлаб А.Ғуломов, Ғ.Абдурахмонов, Ш.Шоабдураҳмоновлар- нинг мақолалари яратилган бўлса, кейинчалик айрим умумлаштирувчи ишлар43, тштқиқотлар яратилди44. Э.Бегматов ва А.Маматовнинг ' «Адабий норма назарияси» номли уч қисмдан иборат ишини ўзбек тилшунослигида бу соҳадаги ҳозирча ягона умумлаштирувчи фундаментал тадкикот сифатйда баҳолаш мумкин45. Лекин матбуот тили адабий норма жиҳатидан кузатилган тадқиқотлар ҳозирча жуда оз. Газетада адабий норма талаблари бузилаётган ҳолаглар диссертацияда луғавий, имловий, морфологик, синтактик, пунктуацион ва услубий норма жиҳатидан алоҳида-алоҳида кўрсатилган.
Ўзбек адабий тили қатъий қонун-қоидалар, яъни адабий нормага эга. Матбуот ёзма манба сифатида адабий тил нормасини ўзлаштиришда намуна вазифасини ўтайди. Истикдол матбуотнинг қиёфасини тубдан ўзгдртириб юборди. Газета тили маданиятииинг ошиб бораётганлиги аниқ кўрина бошлади. Журншшстларнинг тилдан фойдаланишида ижодкорлик юзага келганлиги ҳам мустақиллик туфайлидир. Кейинги давр матбуоти тили, баъзи жиҳатлари билан парваришталаб бўлиб бормоқца. Далилларга мурожаат қила^лик. 1. Русча-байналмилал сўзларни туркий, ўзбек, форс-тожик, арабча сўзлар билан алмаштириш, янги сўз ва терминлар ижод қилиш билан боғлиқ ҳодат таъсири ҳамон давом этмовда. М.: олийгоҳ, тайёрагоҳ, аэроқўналга, рўзнома, музофот кабиларнинг асосий дублетлари кенг истеъмолда бўлишига қарамай, улар параллель ҳолда учрамоқда. Матбуотда терминларни ишлатиш соҳасида бир хилликни таъминлаш зарур. 2. Сўзларни турлича ёзиш (ҳатто бир саҳифада), корхона, муассаса, вазирлик номларини ҳар хил ифодалаш каби ҳолатлар учрайди. М.: ...Давлат Фан ва техника қўмитаси билан ҳамкорликда (ХС., 25.10.01). Аслида ташкилотнинг номи: Фан ва техника давлат қўмитаси. 3. Сўз қўллашда ортиқчалик, такрор ҳолатлар содир бўлмоқда. М.: ...Тошкент вилоятларида етиштирилган пилланинг аксарият қисми ,мана шу корхоналарга етказиб берилади (ХС.,25.10.01), Келажакда Самарқанд ҳуснига-ҳусн бўлиб қўшиладиган тўрт юлдузли бу меҳмонхона келаси йшл фойдаланишга топширилади (3.,20.11.01). 4. Айрим изоҳталаб сўзларни қўллаш ҳолатлари ҳамон учрамокда. М.: Манқурт бўлиб, зомби бўлиб, одамзот кушандасига айланганлар (ХС.,20.11.01), Бироқ бу чархи- дунда ўзлигимизни асраган ҳолда тараққиёт, фан уммонига ҳеч қачон қуримас дарёдек қуйил1увчи халқ бўлиб қоламиз (Д.,22.11.01), Унинг таркибига 15 та қўшиқ киритилган бўлиб, шундан иккитаси «эски» қўшиқларниш' янгиланган «шакли»: «Қурбон бўламан» ва «Фарёд»нинг ге/тх;шри (Д.,22.11.01). Бу сўзларнинг ўзбекча вариантлари мавжуд, лекин бу ҳолат, айниқса, охиргиси, ўзбек тилига беписандлик ҳисобланади. 5. Айрим қўшимчалар (м.,келишик ҚуоГимчалариДғи ишлатишда~ҚОиун-қоидаларга эътибор пастлиги сезилмоқца. М.: Шулардан бири олий таълимни (-нинг) бакалавр ва магистр босқичларига бўлинишидир, Бошқа ривожланган мамлакатларда ҳар иккала даражани (- нинг) меҳнат фаолияти доираси махсус қонунлар билан белгилаб қўйилган (3.,20.11.01). б.Тиниш белгиларини ишлатишга, кўпинча, эъгибор берилмаяпти. М.: Обуна даври шубҳасиз осрн кечмади (ХС.,25.10.01), Аввало шу нарсани таъкидлаб ўтиш лозьшки... (3., 20.11.01). 7. Гап тузишда мазмунга салбий таъсир қилувчи ҳолатларга йўл қўйилмоқца. Айрим материаллар услубий камчиликларга тўла, таҳриргалаб ҳолда нашр этилмоқца. М.: Ким ғолиб бўлар экан? Бу саволга 28 октябрь куни ниҳоясига етадиган «Сўғдиёна-Ҳамдўстлик кубоги - 2001» халқаро мусобақаси натижалари якун ясайди (ХС.,25.10.01). Куйидаги матнда эса гапнинг боши билан охири ўртасидаги мантиқий боғланиш бузилган, натржада услубий ғализ жумла ҳосил бўлган: - Чунки вилоятдаги тракторларнинг бир қисми двигател етшимаслигидан маҳсулотнинг хорижга экспорт қилиниши ва шу орқали янги техника олиш жуда катта ютуқ. Бу деҳқонга ҳам, муҳандисга ҳам катта қулайлик яратади (ХС.,25.10.01). Учта гап сунъий равишда бирлаштирилган- лигини мулоҳазадан сўнг билиш мумкин. Бадиий тил элементлари ортиқча ишлатилган жумлалар, матнлар миқцори кундан-кунга ошиб бормоқда. М.: Одил суд қарорини бажариш амри вожибдир (ЎО., 23.12.99). Қуйидрги матндаги ўхшатиш ва тасвирий воситалар бир қарашда мақолага кўрк бағишлагандек, жуда чиройли бадиий ифода танланган. Лекин аслида бу жумлалар мақолага зўрма-зўраки тиқиштирилган ўта бадиий, қисман мантиқсиз «безак»дан бошқа нарса эмас: Ғўза пайкаллари гугаб, қовун-тарвуз экилган майдонга чикдиқ, Бу майдонларда ҳам биронта бегона ўт кўзга ташланмайди. Жўяклардан бир ҳовуч кўз ёшидай милпшраб сув оқиб турибди.

Download 264,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish