интернационализм, орган, коллектив, улкан, кўрик-конкурс (ТГ.,9.05.84). 70-. 80-йиллар матбуот обзори материаллари лексикаси ижтимрий-сиёсий термйнлардан иборат б.ўлиб, кўпинча, образли ифодздарсиз ёзилгац., Улар. шу. давр ҳисоботлари тилидан фарк қилмайди. Кейинги йиллар матбуот обзорида эмоционал-экспрессив бўёқли сўз, ибора ва мақоллардан унумли фойдаланилган. М.: раҳбарларни танқид қшшшда пойга авж олиб кетди, танқидлардан чанқогимиз аста босилмоқда, кундузи чироқ ёқиб топцб : бўлмас (УО.,17.02.92), олижаноб, эъзоз, садоқат, меҳр, қалб, шифокор... (ВГ.,23.11.89). Айрим танқидий рухдаги мақтублар обзорида нисбатан кўпроқ срқин сўз ва иборалар ишлатилган, М.: мансабдор, сарсон-саргардон. лоқайдлик, сансалорлик. арз-дод. икир-чикир (РГ., 12.01,90), қингир, туҳмат. ҳамма қия қарай бошлади, номига дог тушди (3., 11.03.92).
Обзорнинг аксариятида образли сўз ва иборалар ишлатилган, Улар, асосан, журналист иутқи (обзори)да ўз ифодасини гонган. Обюршшг характерли грамматик хусусиятларидан бири уларда услубий жиҳатдан . равон сўз бирикмасининғ ишлатилишидир. Сўз бирнкмалари ораспда метафора ва эпитетлар алоҳида ажралиб туради. М.: кўнглига йўл ‘топиш, дардига мачҳам бўлиш, дил сўзлари, очиқ чеҳра, оқ халатли соглигимиз посбонлари . (ВГ.,23.11.89), шцфокор саховати, жўшқин ҳаёт, сахийқалб, инсонлар, .меҳридарё кишилар мадҳи (ВГ., 11.08.89). Кўчирма гаплардан ўз ўрни билан фойдаланиш, қисман сўроқ гапларни ишлдтиш хам обзор учун характерлидир. .
ХАТ ЖАНРИНИНГ ТИЛИ. Хат жанри ҳақида. ўзбек,.тилшуно.слиги ва адабиётшунослигида айрим тадқиқотлар яратилган33.Ўзбек публицистикасида очиқ хат ва мурожаатнинг хусусиятлари (). Гсчасв томонидан яхши тахдил этилган34. Хат жанри орқали ҳам аҳборог бериш назарда тутилади. Ахбрротни образли ифодалашда эса бадиий публицистика воситаларидан фойдаланилади.
Хат жанри материаллари унинг рукнида бевосита акс этади. М.: Газетхон фикр юритади, баҳслашади... (ЎАС,,6.05.88), Муҳаррирга мактуб (ҚҲ.,21.02. 91), Хатлар, хатлар, хатлар (ЎО.,10,04.97), "Туркистон"га мактуб (Т.,27.03.97), Муштарий танқид қилади (ЎО.,7.05.97). Хат сарлавҳаси учун ихчам ибора ва мақоллар, конкрет маъноли сўз бирикмапари, эллиптик
гап, айниқса, сўроқ гаплар ]'анланган. Сарлавҳа мазмунидан газетхон муддаоси (миннатдорлик, муносабат, шикоят ва б.)ни билиш мумкин. Қаратқич-қарш^мии] ва сифатловчи-сифатланмиш конструкциялари сарлавҳа сифатида танланган. М.: Гулистон муаммолари (ЎАС.,8.04.88), Ваъдабоз ширкатчилар (ЎО.,7.04.92), Ўгай маҳалла (ЎАС.,4.08.89). Сарлавҳа орасида содда гап кўп учрайди. М.: Беҳисоб миннатдормиз (ХС., 15.01.94), Ёругликдан маҳруммиз (3.,2.04.92). Хат сарлавҳасининг аксариятини ‘сўроқ гап ташкил этади. Дарак, буйруқ гаплар ҳам баъзан сарлавҳа вазифасида ишлатилган. М.: Захнинг давоси борми? Керосин қаерда сотилади? (ЎАС.,8.04.88), Тарихимиз дурдоналйридан баҳраманд бўлайлик (ЎАС.,8.04.88). Эллиптик қўшма гаплар баъзан сарлавҳа сйфатида учрайдй. М.: Нархлар тўгри белгиланса...
(3.,2.04.92), Менга сўз беринг ... (ЎАС.,8.04.88). Ибора ва мақоллар ҳам сарлавҳа сифатида, оз бўлса-да, учрайди. М.: Айтсам дилим куяр
(ЎАС..21.07.89).
Характерли томони шундаки, хатларда эмоционал-экспрессив бўёк.ти сўзлар, айрим терминларнинг коннотатив маъноли дублетлари, сўзлашув нутқиДа ишлатиладиган бирликлар кўплаб қўлланилган. М.: тахчил, гардан, шифокор, нажот. бемор (ЎАС.,6.05.88), журъат, ҳануз (ҚҲ.,21.02. 91), дийдиё, шаън, билагон, ёлгон-яшиқ, соҳиб (ЎАС.,4.08.89). Хатда замон руҳи билан боғлик ҳолда термин ишлатилган. М.: отпуска, коллектив, актив, штат, декрет, план, "запчасть", медик (ЎАС.,6.05. 88), фермер, туман, ҳоким, вилоят, ҳудуд (ХС., 15.01.94), ширкат, жарима (ЎО.,7.04.92).
Хатларнйнг аксариятида икки-учта ва ундан ортиқ ибора, мақолларў ишлатилган бўлиб, бу ҳолат уларнинг характерли лугавий-фразеологиқ хусусиятларидан далолат беради. М.: бўрининг. еса ҳам, емаса ҳам огзи қон, жуфтакни ростлади, кимнинг фойдасига ҳал бўлганлиги ҳануз қоронги, (ҚҲ.,21.02.91), магзава фалсафа анқиб турган (ЎАС.,4.08.89).
Очиқ хат ва мурожаатларнииг характерли томони шундаки, уларда турли эпитет, метафора, эмоционал-экспрессив бўёқии сўз, ибора, мақоллардан кенг фойдаланилган. Хатларда мен, биз каби кишилик олмошлари орқали фикр аниқ нисбатда ифодаланган. М.: Мен ҳам шу боис ушбу мулоҳазаларни ўртага ташАашга жазм этдим. Менинг таклифим шундай (ЎАС.,6.05.88). Хатларнинг ай^имларида Ҳурматли редакция (УАС.,6.05.88), Ҳурматли муҳарририят! (ЎО.,7.04.92), Ҳурматли муҳаррир (ҚҲ., 21.02.91), Ҳурматли таҳририят (ЎО., 17.04.97) каби ундалмалар учрайди. Хатда ихчам содда гаплар ишлатилган. М.: Моҳир шифокор қўллар - моҳир пахтакор қўлларга айланади (ЎАС.,6.05.88), Ўзбекистонимиз ҳам истиқлолга эришди. Адолат қарор топмоқда (3.,2.04.92).
Сўроқ гапларнинг кўплаб ишлатилиши хатга хос характерли хусусиятдир. "Вйзан ундов гаплар. ҳам қўллйнилади. . М.:' ' Пдйтахтда яшаётган ёш йжодкорларнинг кўпчилиги илк китобларини чиқаришмоқда. Союзга аъзо бўлшймоқда. Хўш, бошқалар-чи? Уларнинг айби пойтахтда яшамаётганими? Ёзувчилар сбюзининг область бўлимларида ҳеч қандай имтиёз йўқ. Тошкентга тез-тез қатнагани тирикчиликдан орттириб бўлмаса, нима қилши керак? Масъул ўртоқлар қачон бу ҳақда бо.ш қотиршиади? (ЎАС.,21.07.89), Отангга бор, онангга борнинг ҳам чеки бўлади-да; ■ахир! (ҚҲ.,21.02.91). Қўшма гаплар оз ишлатилгаН бўлса-да, улар ўзига хос шаклда учрайди. Хат муаллифининг муносабати ифодалангаи
ўринларда кўчирма гаплардан ҳам фойдаланиш бу жанрга хос хусусиятлардандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |