Абдураҳим ортиқов саноат иқтисодёти


XVI боб  САНОАТ ИШЛАБ ЧИКАРИШИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/117
Sana25.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#262740
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   117
Bog'liq
Sanoat iqtisodiyoti. Abdurahim Ortiqov. Darslik 2009.

XVI боб 
САНОАТ ИШЛАБ ЧИКАРИШИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ
16.1. Саноатни жойлаштириш тамойиллари 
Саноатни мамлакат ҳудудида окилона жойлаштириш — жамият 
курилишининг энг мухим вазифаларидан бири бўлиб, республика ва ҳар бир 
иктисодий район халқ хўжалигини юқори даражага кўтариш ва 
ривожлантиришнинг зарурий шартидир. 
Маълумки, ишлаб чиқарувчи кучлар ва унинг энг муҳим элементи бўлган 
саноатни жойлаштиришнинг асосий қонуниятлари ишлаб чикариш усули билан 
белгиланади. Шу сабабли ҳозирги бозор муносабатларини шакллантаришда, 
унинг барча тармокларини жойлаштиришда иқтисодий ислоҳотни давлат амалга 
оширмокда ва бу унинг таркибий қисми ҳисобланади хамда уни амалга ошириш 
миллий иктисодиётимизнинг ҳозирги ҳолати ва стратегик вазифалари билан 
белгиланади. 
Саноатни жойлаштириш деганда, уни ер шари ҳудудида, шунингдек, айрим 
мамлакат ёки иктисодий районларда тақсимланиши тушунилади. 
Саноат ишлаб чиқаришини жойлаштириш унинг ҳудудий ташкил этиш 
шаклларини ифодалайди ва корхона (фирма)ларни маъмурий ва иқтисодий 
районларда жойлаштиришда намоён бўлади. 
Миллий иқтисодиётнинг бу реал секторини жойлаштириш хам бевосита 
ҳудудий меҳнат тақсимоти билан боғлиқ. Ижтимоий меҳнат тақсимоти унсури 
бўлган ҳудудий мехнат тақсимоти (ҲМТ) соддароқ қилиб айтганда, турли 


жойларнинг: мамлакат ёки вилоятлар, туманлар, шаҳарларнинг ҳар хил 
маҳсулот ишлаб чикаришга ихтисослашишидир. Натижада ана шу жойларнинг 
иктисодий «башорати» шаклланади ва уларнинг ҳудудий тизимдаги ўрни ўз 
ифодасини топади. 
ҲМТ кенг маънода — бу ишлаб чикариш соха (тармоқ)ларини худуднинг 
табиий шароити ва бойликлари, ахолиси, меҳнат ва бошка ресурслари каби 
ҳамда минтака бозорининг ҳажми, аҳолисининг сотиб олиш қобилияти, 
инфратузилма ва комуникацион тизимининг ривожланганлик даражаси каби 
омилларга караб жойлаштирилишини назарда тутади. 
Саноат ишлаб чиқаришини оқилона жойлаштириш — кенгайтирилган 
такрор ишлаб чиқариш жараёнини юқори суръатларда амалга ошириш, 
мамлакат табиий бойликларидан хар томонлама самарали фойдаланиш ва 
бунинг натижасида ижтимоий мехнат унумдорлигини юксалтириш, ҳар бир 
корхонада маҳсулот таннархини пасайтириш, мамлакат барча иктисодий 
худудларини бир текис ривожлантириш, шахар ва қишлоқ ҳамда саноат ва 
қишлоқ хўжалиги ўртасидаги тафовутни йўқотиш, мамлакат мудофаа 
қобилиятини ошириш имконини беради. 
Саноатнинг окилона жойлашиши транспорт ва кишлоқ хўжалигининг 
жойлашишига ҳамда янги шахар ва қишлоқларнинг пайдо бўлишига, айрим 
иқтисодий худудларнинг муайян махсулот ишлаб чиқариш бўйича 
ихтисослашувига олиб келади. 
Саноатни иктисодий ҳудудлар бўйлаб жойлаштириш ижтимоий ишлаб 
чиқариш самарадорлигини оширишга катта таъсир кўрсатади. Ишлаб чиқариш 
жараёнига узлуксиз эришиш, тежамкор ижтимоий мехнат унумдорлиги ўсиши 
ҳамда аҳолининг моддий ва маданий фаравонлиги кўтарилиши саноат ишлаб 
чикаришини 
жойлаштиришнинг 
иктисодий-ижтимоий 
самарадорлиги 
мезонидир. 


Ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг фундаментал тамойиллари мавжуд 
бўлиб, улар ишлаб чикариш кучларини, хусусан, саноатни мамлакат бўйича 
оқилона жойлаштириш, иктисодий сиёсатни амалга оширишда илмий асос 
бўлиб хизмат қилади. Улар жумласига қуйидагилар киради: 
- саноат ишлаб чиқаришини авваламбор хомашё, ёқилғи-энергетика 
манбаларига яқин ва ниҳоят, саноат маҳсулотларини истсъмолчи ҳудудуларга 
тобора яқинроқ жойлаштириш; 
- иқтисодий ҳудудлар ўртасида меҳнатни оқилона тақсимлаш ва иқтисодий 
ҳудудлар хўжалигининг мажмуали ривожланишини таъминлаш; 
- ҳар қайси вилоят ва туманнинг иқтисодий ривожланиш даражасини 
бараварлаштиришга интилиш; 
- саноат тармоқларини жойлаштиришда республиканинг мудофаа 
стратегиясига асосланиш; 
- мамлакатлараро иқтисодий алоқаларда ўзаро тенг манфаатли 
муносабатларни ўрнатиш, халкаро меҳнат тақсимоти негизида самарадорликка 
эришиш, жаҳон хўжалишга интеграциялашувни жадаллаштириш; 
- саноат корхоналарини жойлаштиришда ҳудуднинг экологик вазиятини 
ҳисобга олиш, атроф — муҳитга чиқиндилар чикаришнинг меъёрий 
нормаларига асосланиш ва ҳоказо. 
Юқорида келтирилганлардан маълум бўлаяптики, саноат ишлаб 
чиқаришини хомашё манбаига ва истеъмолчи ҳудудларга яқин жойлаштириш 
саноатни оқилона жойлаштиришнинг энг мухим тамойилларидан бири 
ҳисобланади. Саноатнинг хомашё базасига яқин бўлиши кайта ишлашнинг 
барча тадрижий босқичларида ушбу ресурсни қайта ишлашдан тортиб, 
яримфабрикатдан тайёр маҳсулот олишга қадар, меҳнатнинг энг кам сарфлаш 
имкониятини назарда тутади. Масалан, электроэнергетика кўпинча сув ёки 
ёқилғи базасида ривожланади, тўқимачилик саноати хомашё манбаига 
яқинлаштирилади, озиқ-овкат саноати эса кўпроқ истеъмолчи ҳудудларда 


жойлаштирилади. 
Саноатни хомашё ва ёқилғи-энергетика манбаига 
яқинлаштириш ҳудудларда мавжуд ресурсларни қайта ишлаш соҳасига жалб 
этиш, корхона (фирма)ларнинг окилона ўлчамини (размерини) белгилаш 
имкониятини беради. Хомашё, ёқилғи ва тайёр махсулотни узок масофага 
ташишни камайтиради ва шу асосда ижтимоий меҳнатни анчагина тежашга 
олиб келади. 
Саноатнинг хомашё, ёқилғи-энергетика манбалари ва истеъмолчиларга 
яқин жойлаштирилиши саноат ишлаб чиқариши мамлакат бўйлаб бир текис 
таксимланишини таъминламайди. Чунки мамлакат бўйлаб ишлаб чиқариш 
ресурслари нотекис тақсимланган. 
Саноатни бир текисда жойлаштириш саноат тараккиётининг бозор 
иктисодиёти шароитига мос сифат хусусиятидир. Лекин унинг барча 
сохаларини дуч келган ҳудудга мажбуран жойлаштириш тавсия этилмайди. 
Худудларнинг саноат ривожланиши орасида бундай тенгликка эришиш кўп 
холларда бир қатор саноат корхоналарини уларга тегишли шарт-шароитлар йўқ 
ҳудудларга сунъий равишда жойлаштиришга, ижтимоий меҳнатнинг ортиқча 
харажатларига олиб келиши мумкин. 
Саноатни хомашё ва ёқилғи-энергетика манбаига яқинлаштириш ва ишлаб 
чиқаришни мамлакат ҳудуди бўйлаб бир текис жойлаштириш интенсив 
равишда руй берадиган фан-техника тараккиётига имконият туғдиради. 
Электронизациялаштиришнинг ҳар тарафлама ривожланиши, ишлаб чикаришни 
компьютерлаштириш, янги технологиялардан кенг фойдаланиш, саноат ишлаб 
чиқаришининг табиий-жуғрофий (географик) муҳитга тобелигини сусайтиради, 
саноатни жойлаштириш пунктларини анча эркин пухта) танлаб олишга моддий-
техник шарт-шароитлар яратиб беради. Электронизациялаш ва кимёлаштириш 
ишлаб чиқариш соҳасига янгидан-янги материалларни, ишлаб чиқариш 
чиқиндиларини, иккиламчи ресурсларни жалб этади. Хомашёдан мажмуали 
фойдаланиш турли хилдаги ишлаб чиқаришларни бирлаштиради. 


Фан-техника тараккиёти геологик - қидирув ишларини кенгайтиришга, 
мамлакатнинг турли ҳудудларида минерал хомашёнинг янги конларини очишга 
имконият туғдиради. Саноатни жойлаштириш режаси, янги корхоналар ва 
ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари жойлаштириладиган ҳудудлар ва 
пунктлари танланишининг ҳар томонлама иқтисодий асосланишини талаб 
қилади. 
Саноатни жойлаштиришнинг иктисодий самарадорлиги ижтимоий меҳнат 
унумдорлигида намоён бўлади. Иқтисодий районлар ўртасида меҳнатни 
оқилона тақсимлаш ва иктисодий районлар хўжалигининг мажмуали 
ривожланиши саноатни жойлаштиришнинг муҳим тамойили бўлиб хизмат 
килади. 
Иктисодий районлар хўжалиги мажмуали ривожланиши ҳудудларнинг 
ўзаро меҳнат тақсимоти натижасида ўзига хос ихтисослашувига олиб келади. 
Айрим иқтисодий районларнинг ихтисослашуви уларда мавжуд бўлган табиий 
бойликларга ва ушбу бойликлардан халқ хўжалиги миқёсида оқилона 
фойдаланиш даражасига боғлиқ бўлади. 
Мамлакат ички ресурсларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш ҳар бир 
ҳудуднинг республика микёсида айрим бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришга 
ихтисослашувини талаб қилади ва шу билан бирга ҳар бир ҳудудда шу ҳудуд 
талабларини қондирадиган тармоқлар ривожланишига олиб келади. 
Ишлаб чикаришни жойлаштиришнинг яна бир муҳим тамойили - 
мамлакатлараро дўстлик ва ўзаро иқтисодий ёрдам асосида ташкил топган 
халкаро мехнат тақсимотидир. Бундай мехнат тақсимоти хар бир мамлакатда 
оқилона иқтисодиёт таркибини барпо этиш ва унинг ривожланиши учун табиий 
ва иктисодий жиҳатдан қулай шароитга эга бўлган саноат тармокларининг 
ихтисослашувини таъминлайди. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish