Абдураҳим ортиқов саноат иқтисодёти


 Баҳо тушунчаси ва унинг функциялари



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/117
Sana25.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#262740
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   117
Bog'liq
Sanoat iqtisodiyoti. Abdurahim Ortiqov. Darslik 2009.

15.2. Баҳо тушунчаси ва унинг функциялари 
Назарий жиҳатдан олиб қаралганда, баҳо - товар қийматининг пулдаги 
ифодасидир. Амалий жиҳатдан қаралганда эса, баҳо - муҳим иқтисодий восита, 
дастак ҳисобланади. Маълумки, киймат ишлаб чиқариш категорияси бўлиб, 
ишлаб чикаришнинг ўзидаги меҳнат сарфи билан боғлиқ муносабатларни ифода 
этади. Товарнинг яратилишида моддийлашган ва жонли меҳнат сарф қилинади, 
уларнинг мажмуаси қиймат, демакдир. Аммо қиймат ҳар қандай мехнат сарфи 
эмас. Қиймат товарни яратишга кетган ижтимоий зарур мехнат сарфи, 
аниқроғи, эҳтиёжни қондира олгани сабабли бозорда тан олинган меҳнат 


сарфидир, чунки меҳнатнинг бир қисмини, агар у керакли бўлмаса, бозор инкор 
этади ва шу қисм қийматни яратишда иштирок этмайди. Бозорда турли меҳнат 
сарфлари умумий, яъни ижтимоий зарур мехнат сарфига келтирилади ва шу 
сарфнинг пулда ифодаланиши баҳони ҳосил килади. 
Баҳонинг иқтисодий мазмунини унинг фушщиялари яққол кўрсатиб 
беради. Баҳо нимага тегишли бўлишидан қатъи назар (товар, хизмат, иш кучи, 
қарз пули нархини — бунинг фарқи йўқ) беш асосий функцияни бажаради: 
1. Бозор мувозанатини таъминлаш функцияси. Бунда баҳо бозордаги талаб 
ва таклифнинг ҳажми ва таркибига таъсир этиш орқали уларни мувозанат 
ҳолатига келтиради. 
2. Ҳисоб-китоб, ўлчов функцияси. Баҳо қийматнинг пулдаги ифодаси, 
чунки бажарилган иш хажми, фойда-зарарнинг барчаси баҳо асосида ҳисоб-
китоб қилинади. 
3. Иктисодий регулятор функцияси. Баҳо бозор иқтисодиётининг асосий 
воситаларидан биридир. Ундаги ўзгариш бозор ҳолати (конъюктураси)ни 
билдиради. 
4. Рақобат воситаси функцияси. Рақобат бозор иқтисодиётини ҳаракатга 
келтирувчи 
куч, 
баҳо 
воситасида 
беллашув 
рақобатнинг 
асосий 
кўринишларидан бири хисобланади. Фирмалар ўз рақибларини енгиш, уларни 
бозордан сиқиб чикариш учун баҳони ўзгартириб турадилар. 
5. Ижтимоий ҳимоя функцияси. Баҳо айрим ахоли тоифаларини 
камбағалликдан саклаш вазифасини ўтайди. Одатда, аҳолининг ночор ва 
муҳтож қатламларига товарлар арзонлаштирилган баҳоларда сотилади. 
Булар ижтимоий дотацияланган баҳолар бўлиб, уларни молиявий жиҳатдан 
давлат бюджети ёки бюджетдан ташқари маблағлар таъминлайди. 
Дотацияланган баҳоларни давлат белгилайди. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish