Абдураҳим ортиқов саноат иқтисодёти


 Саноатни жойлаштириш омиллари



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/117
Sana25.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#262740
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   117
Bog'liq
Sanoat iqtisodiyoti. Abdurahim Ortiqov. Darslik 2009.

16.2. Саноатни жойлаштириш омиллари 


Юқорида қайд қилинган тамойилларни амалга оширишда корхоналар ва 
ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари жойлаштириладиган жойларни танлашга 
таъсир кўрсатувчи омиллар эътиборга олинади. 
Саноатни жойлаштиришга табиий ва техник-технологик, демографик, 
иқтисодий, экологик омиллар, ижтимоий ишлаб чикаришни ташкил қилиш 
шакллари, транспорт воситалари, ишлаб чиқаришни жойлаштириш характери 
таъсир курсатади. 
Табиий омилларга: фойдали казилмалар, гидроэнергетика ва ўрмон 
бойликларининг микдор ва сифат кўрсаткичлари, худуднинг иқлим шароитлари, 
табиий сув йўллари ҳамда мехнат ресурсларининг жойлашиши киради. 
Юқоридаги барча омиллар экологик омил билан хисоблашишлари шарт. 
Хозирги экологик вазият шуни тақозо этади. Тоғ-кон саноати ва 
гидроэнергетика тармокларида табиий шароит корхоналарининг техник-
иктисодий кўрсаткичларига таъсир курсатади ва бу тармоқ корхоналарини 
жойлаштириш фойдали казилмалар ва гидравлик ресурслар жойланишига 
боғлиқ бўлади. Қора металлургия ва кимё саноати корхоналарининг 
жойлашиши асосан сув ресурсларига боғлиқ. 
Аҳоли ва ишлаб чикаришнинг жойлашиши ўртасида ўзаро мустаҳкам алоқа 
мавжуд. Мехнат ресурсларининг географик жойлашиши, аввало, кўп меҳнат 
сарфланадиган саноат тармокларининг жойлашишига таъсир этади. Шунинг 
учун аҳоли сийрак бўлган ҳудудларда куп мехнат талаб киладиган саноат 
тармоклари (асбобсозлик, радиотехника, енгил саноат) жойлаштирилмайди. 
Саноат 
тармоқларини жойлаштиришда айрим ҳудудлар мехнат 
ресурсларининг таркиби ва тузилиши ҳамда малакавий даражаси мухим 
аҳамиятга эга. Масалан, машинасозликнинг (автомобилсозлик, асбобсозлик, 
аниқ машинасозлик) юқори малака талаб қилувчи тармоклари шундай малакали 
кадрлар бор ерда жойлаштирилади, хотин-қизлар меҳнатини талаб қилувчи 


енгил саноат аҳолининг зич ва аёллар ишчи кучи таклифи юқори бўлган 
ҳудудларда ривожлантирилади. 
Фан-техника тараққиёти ҳамма саноат тармокларини жойлаштиришнинг 
асосий омили хисобланади. Кимёлаштириш саноатни жойлаштиришга тобора 
кўпроқ таъсир кўрсатмокда. Кимёвий усулларни кўллаш саноатнинг 
жойлашишига иклим таъсирини камайтирмокда, натижада унинг республика 
худуди бўйлаб бир текис жойлашувига шароит яратмокда. Саноатнинг 
жойлашишига технологик жараёнлар характери хам таъсир этади. Биринчидан, 
ишлаб чикариш технологияси талаб килинадиган хомашё ва энергия характери, 
ишлаб чиқарилувчи тайёр маҳсулот тури ва хусусиятлари, хомашё ва тайёр 
маҳсулотни ташиш шароитларининг ўзгаришига боғлиқ. Иккинчидан, 
худуднинг ўзига хос хусусиятлари жойлаштирилаётган корхоналарнинг 
технологик жараёнини танлашда ҳал қилувчи роль ўйнайди. 
Ер ости бойликларини қазиб чиқариш ва хомашё ҳамда ёқилғини бойитиш 
технологиясининг такомиллашуви тоғ-кон саноатини текис жойлаштириш 
имконини беради. Ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс автоматлаштириш 
ва компьютерлаштириш маҳсулотга сарфланадиган меҳнатни камайтиради. Шу 
туфайли компьютер технологиясига асосланган корхона (фирма)лар аҳоли 
сийрак ҳудудларга жойлаштирилса, катта самара олиш мумкин. 
Саноатни 
жойлаштиришда 
концентрациялаш, 
ихтисослаштириш, 
кооперативлаштириш ва комбинатлаштириш каби ижтимоий ишлаб чикаришни 
ташкил килишнинг прогрессив шакллари катта роль ўйнайди. Ишлаб 
чикаришнинг концентрациялашуви натижасида корхона истеъмол килиши учун 
жуда катта хомашё ва энергетика базасини вужудга келтириш, корхона 
маҳсулотини истеъмол килувчи ҳудудни кенгайтириш талаб килинади. 
Натижада транспорт харажатлари ошиб кетади, корхоналарни жойлаштириш 
нуктаси ва майдонини танлаш масаласи анча кийинлашади. Шу сабабли бозор 
шароитига ўтишнинг ҳозирги боскичида йирик корхоналарни жойлаштириш 


ўрнига ўрта ва кичик корхоналарни асослашда транспорт омилини ҳисобга 
олиш керак. 
Ихтисослаштириш 
ҳам 
саноатни 
жойлаштиришга 
худи 
конкентрациялаштириш каби таъсир курсатади, чунки ихтисослаштириш бир 
турдаги маҳсулот ишлаб чикаришни мужассамлаштиришдан иборатдир. 
Шунинг учун ихтисослаштириш даражаси ошган сари транспортга талаб ортиб 
боради. Корхона (фирма)ларни у ёки бу ҳудудга жойлаштиришда бундай 
харажатларнинг микдорини албатта, ҳисобга олиш керак. 
Корхоналарни кооперативлаштиришнинг саноатни жойлаштиришга 
таъсирини худудий ишлаб чикариш мажмуаларини барпо қилиш мисолида 
кўриш мумкин. Худудий саноат мажмуи узок вақт узаро кооперативлашган 
алоқа қилувчи ҳар хил саноат тармоғига хос бўлган бир қатор корхоналардан 
иборат. Кооперативлаш омилини ҳисобга олмай туриб жойлаштирилувчи 
объект ёки мажмуаларнинг иқтисодий самарадорлигини тўғри аниклаш мумкин 
эмас. 
Ишлаб чиқаришни комбинатлаштириш саноатни жойлаштиришга турлича 
таъсир кўрсатади. Комбинатлар — юқори мужассамлашган корхоналар. 
Шунинг учун уларни жойлаштириш мужассамлаштиришга ўхшашдир. 
Республика мудофаа кобилиятини янада юқори даражага кўтариш саноатни 
жойлаштиришни ташкил этишда, албатта, эътиборга олиниши керак бўлган 
муҳим омиллардан бири хисобланади. 
Саноатни жойлаштиришга олдиндан мерос қолган ишлаб чиқаришни 
жойлаштириш характери ҳам таъсир кўрсатади. Масалан, дастлаб ташкил 
этилган хунармандчилик марказлари, улар инфратузилмасини шу ернинг ўзида 
ёки шу ҳудудга яқин бўлган жойларда барпо этилиши заруратини тугдиради. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish