Абдураҳим ортиқов саноат иқтисодёти


 Саноатни жойлаштиришдаги силжишларнинг иктисодий



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/117
Sana25.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#262740
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   117
Bog'liq
Sanoat iqtisodiyoti. Abdurahim Ortiqov. Darslik 2009.

16.5. Саноатни жойлаштиришдаги силжишларнинг иктисодий 
самарадорлиги 
Мустақиллик йилларида саноат ишлаб чикаришини жойлаштиришда 
йирик ўзгаришлар рўй берди. Айрим ҳудудлар ўртасида янгидан-янги алокалар 
ўрнатилди, уларнинг ўзгаришлар давригача бўлган ихтисосланиши тубдан 
ўзгарди. Саноатда кайта ишлаш учун янги худудларда жойлашган бир катор 
фойдали казилма конлари ишга туширилди. У ерларда кучли саноат 
мажмуалари ташкил топди. Бу ўзгаришлар юқорида айтиб ўтилган саноатни 
жойлаштириш тамойиллари Узбекистон давлатининг иқтисодий стратегияси ва 
тактикаси асосида рўй берди ва бу ижтимоий ишлаб чикариш 
самарадорлигининг оширилишига олиб келди. 
Саноатни жойлаштиришда рўй берадиган туб ўзгаришларнинг иктисодий 
самарадорлиги кўпгина кўрсаткичлар ёрдамида ҳисобга олинади. Лекин, бу 
ўзгаришларнинг бир қисмини микдор жиҳатдан ўлчаш мумкин эмас, чунки улар 
силжишларнинг сифат жихатидан натижасини курсатади. Булар қаторига янги 
ҳудудларнинг жуда катта фойдали қазилма ресурсларини саноатда фойдаланиш 
учун ишга тушириш, илгари нисбатан қолоқ ҳудудларнинг индустриал ва аграр 
ҳудудларга бўлинишини йўқотиш ва шу кабилар киради. 
Саноат жойлашишидаги силжишларнинг иқтисодий самарадорлигини 
микдор жиҳатдан ҳисоблашда биринчи навбатда халқ хўжалигига сарфланган 
капитал маблағлар самарадорлигини ошириш кўзда тутилади. 
Саноатни жойлаштиришдаги силжишнинг иқтисодий самарадорлигини 
аниқлашнинг муҳим кўрсаткичларидан яна бири мехнат унумдорлигининг 
ошишидир. Республиканинг марказий ҳудудларида жойлашган бир қатор 
тармоқ корхоналари бошқа ҳудудлардаги корхоналарга нисбатан юқорироқ 


меҳнат унумдорлигига эга. Лекин бошка худудларда курилаётган корхоналар 
нафақат иқтисодий, балки ижтимоий муаммоларни ҳам ҳал этадилар. 
Саноатни жойлаштиришнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлайдиган 
яна бир кўрсаткич — маҳсулот таннархидир. Бошка худудларда жойлашган 
корхоналар 
маҳсулотининг 
таннархи 
ривожланган 
ҳудудлардаги 
корхоналарникидан бирмунча паст бўлиши мумкин. Лекин бундай йуқотиш 
мамлакат миқёсида амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий тараққиёт 
туфайли барҳам топади. 
Бозор иктисодиётига ўтиш муносабати билан амалга оширилган анчагина 
силжишлар билан бирга, мустақилликка эришилгунгача мамлакат саноатани 
жойлаштиришда йўл қўйилган қатор камчиликлар ҳали хам тўла барҳам 
топгани йўқ. Ҳудудлар ичра ва ҳудудлараро кооперативлаштиришда ҳам бир 
қатор муаммолар мавжуд. Буларнинг барчаси саноат маҳсулотларининг асосий 
турларини, хомашё ва ёқилғини ниҳоятда узоқ ва қарама-қарши тарафларга 
ташиш заруриятини туғдириши натижасида ижтимоий меҳнат унумдорлиги 
кўтарилишига салбий таъсир кўрсатмокда. Шу боис бозор иктисодиётининг 
кейинги боскичига ўтиш даврида саноатни окилона жойлаштириш масаласига 
катта эътибор бериш керак. 
Саноатни жойлаштириш борасидаги муаммоларни ҳал этиш учун қуйидаги 
масалаларга алоҳида эътиборни қаратиш зарур: 
- республикада ишлаб чикариш кучларини ривожлантириш бозор 
шароитига мос равишда олиб борилиши, унинг табиий бойликларидан оқилона 
ва самарали фойдаланиш ҳамда кооперативлаштириш афзалликларидан тўла-
тўкис фойдаланиш; 
- кичик ва ўрта бизнесга тегишли саноат корхоналарини қишлокларда 
яратиш, айниқса, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишловчи саноат 
тармокларини олиб кириш мақсадга мувофиқ бўлар эди; 


- саноат объектларининг қурилиш муддатини қисқартириш ва улардан 
фойдаланиш харажатларини кескин камайтириш; 
- табиат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш шароитларини яратиш ва 
ҳ.к.лар. 
Саноат объектларини жойлаштириш самарадорлигини аниқлашда капитал 
қўйилманинг иктисодий самарадорлигини аниқлашнинг расмий усулидан 
фойдаланиш мумкин. Бу усулга биноан саноат корхонасини жойлаштиришнинг 
иқтисодий жихатдан энг қулай лойиҳа-маҳсулот бирлигига сарфланадиган 
ижтимоий мехнат камайишини таъминловчи вариант танлаб олинади. У 
куйидаги формула билан ифодаланади: 
Х = Т + Е
к
. К ,
Бу ерда: 
Т — конкрет ҳудуд шароитида тайёрланадиган маҳсулотнинг тўла 
таннархи; 
Е
к
— капитал қўйилманинг норматив қиёсий самарадорлик коэффициенти; 
К - ишлаб чиқариш қувватини яратиш учун лозим бўлган капитал қуйилма 
миқдори. 
Саноат объектларини жойлаштиришнинг киёсий самарадорлигини 
аниклаш капитал қуйилма ва маҳсулот таннархини ҳисоблашни ва бошқа 
шароитларни ҳам батафсил аниқлаш ҳамда ҳар томонлама таққослашни ва 
барча имкониятларни назарда тутишни тақозо этади. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish