фойдаланиш йўлларини кўрсатиб бераётганлиги туфайли аҳамиятли
ҳисобланади.
«Саноат иктисодиёти» фанининг муҳим вазифаларидан бири — бу
методологик вазифадир. «Саноат иктисодиёти» иктисодий фанлар мажмуида
алоҳида ўрин
эгаллайди, чунки барча иқтисодий-методологик масалаларнинг
илмий ва амалий талқини, энг аввало, саноат соҳасида амалга оширилади.
«Саноат иқтисодиёти» фанининг вазифалари республика ижтимоий-
иқтисодий тараққиётининг объектив шароитлари,
давлат иктисодий
сиёсатининг асосий йўналишлари ва унга биноан амалга оширилаётган
ислоҳотларнинг мохияти, аҳамияти ва мазмуни билан белгиланади. Улардан энг
мухимлари куйидагилардан иборат:
- мустақил ва қудратли давлат иқтисодий сиёсатининг мохияти ва
мақсадини тушунган ҳолда саноат ишлаб чиқариши ҳамда унинг бўғинларида
бу сиёсатни амалга оширишнинг йўл-йўриқларини тўла англаш;
- саноат ишлаб чиқаришининг ҳолати ва ривожланиш хусусиятларини
ўрганиш, таҳлил этиш ва унинг истикболини белгилаш ҳақида фикрлаш.
- саноат ишлаб чикаришини ташкил этиш, бошқариш,
самарадорлигини
оширишнинг илмий ва амалий асосларини аниқлаш бўйича билим ва кўникма
бериш.
- саноат ресурслари
, ишлаб
чиқариш фондлари ва қувватларидан бекаму
кўст, оқилона фойдаланиш.
- фан-техника тараққиёти ва инновациянинг иқтисодий аҳамияти ва
моҳиятини англаш, саноат маҳсулотларининг сифати ва рақобатбардошлигини
таъминлаш, ишлаб чиқаришнинг фойдалилик даражасини ошира бориш
санъатини эгаллашга кўмаклашуви буйича билим ва кўникма бериш.
- саноат соҳасидаги ташқи иқтисодий фаолиятнинг моҳияти, аҳамияти ва
мазмунини ҳамда бу борадаги ўзаро ҳамкорлик ва иктисодий
интеграциянинг
ролини тушунтириб беришдан хам иборат.
Ушбу фаннинг яна бир энг мухим вазифаси - бу саноат махсулотларини
ишлаб чиқариш учун сарфланаётган харажатлар тизими, маҳсулот таннархи,
нархларнинг
шаклланиши, фойда ва рентабеллик, молиялаш ва кредитлаш
масалалари бўиича билим, илм ва кўникмалар беришдан иборат.
Маълумки, “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида
уни бартараф этишнинг йўллари ва чора-тадбирлари туғрисида”ги дастур
инқироздан сўнг Ўзбекистон иқтисодиётининг
янада кучли, барқарор ва
мутаносиб ривожланган ҳолда майдонга чиқишига, жаҳон бозорларида
ўзимизнинг мустаҳкам ўрнимизни эгаллаш, шулар асосида изчил иқтисодий
ўсишни таъминлаш, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва фаровонлигини янада
ошириш бўйича олдимизда турган ва устувор вазифаларни муваффақиятли ҳал
этиш учун ишончли замин яратади”.
1
Ушбу заминнинг саноатга тегишли жиҳатларини изоҳлаб
бериш ва идрок
этишда, умуман Инқирознинг моҳияти, аҳамияти, мазмуни тўғрисидаги
чинакам новоторона назарий қоидалар ва хулосаларни, принципиал ижтимоий-
иқтисодий йўл-йўриқларни, янгича ёндашишларни тушуниб етишга ва чуқур
ўзлаштириб олишга ёрдам беришга “Саноат иқтисодиёти” фанини роли ҳам
беқиёсдир.
Do'stlaringiz bilan baham: