Абдураҳим ортиқов саноат иқтисодёти


 «Саноат иқтисоди» фаннинг ўрганиш методологияси ва усуллари



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/117
Sana25.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#262740
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   117
Bog'liq
Sanoat iqtisodiyoti. Abdurahim Ortiqov. Darslik 2009.

1.3. «Саноат иқтисоди» фаннинг ўрганиш методологияси ва усуллари 
Илм-фан методологияси дейилганда, уни билиш ва ўрганиш фаолиятининг 
шакллари ва усуллари мажмуаси тушунилади. Муайян фан бўйича масалани 
ўртага ташлаш, тадқиқот мавзуси ва илмий назарияни шакллантириш, 
шунингдек, аниқланган натижанинг ҳақиқийлиги, яъни ўрганилаётган объектга 
мувофиқлиги жихатидан текшириш методологияни кўллашнинг энг мухим 
томони хисобланади. Демак, методология — тадқиқот ёки билиш, англаш йўли, 
воқеликни амалий ва назарий ўзлаштириш усуллари мажмуасидир. 
«Саноат иқтисодиёти» фанининг назарий, методологик асосини саноатнинг 
вужудга келиши ва ривожланиш муаммолари бўйича ҳозирги назария, узбек эли 
ва хорижий мамлакатлар иктисодчиларининг илмий асарлари, Ўзбекистон 
Давлатининг қонун-қоидалари, Республика Президентининг асарлари ва 
фармонлари ташкил этади. 
Халқ хўжалигининг етакчи сохаси бўлган саноатда рўй берадиган барча 
ҳодиса ва ўзгаришларни тадқиқ этиш анчагина мураккаб жараёндир. У жонли 


мушоҳададан абстракт тафаккурга ва ундан амалиётга ўтишни, яъни ҳақиқатни 
билишнинг, объектив реалликни тан олишнинг диалектик йўлидан 
фойдаланишни тақозо этади. Бундай услубий ёндашиш саноат, унинг 
тармоқлари ва «ирмоқ»лари ҳамда корхоналарида рўй берадиган ҳодисалар, 
воқеликлар ва иқтисодий жараёнларнинг ўзаро боғликлигини, уларнинг 
узлуксиз ҳаракати, тараққиёт ва ўзгариши, миқдор кўрсаткичдан сифат 
кўрсаткичга ўтиши, вақт ва фазода ривожланишини англаб олишга ёрдам 
беради. 
Диалектика усули муаммолар ўрганилаётган омиллар, шарт-шароитларнинг 
намоён бўлиши ва юз бериши зиддиятларга, қарама-қаршиликларга бой 
эканлигини инобатга олишни такозо этади. 
«Саноат иқтисодиёти» фани ва илмининг барча муаммоларини ўрганишда 
унга тарихий ёндашиш керак. Айниқса, гуманитар фанлар масаласида энг 
ишонарли нарса — бу, асосий тарихий боғланишни унутмасликдир. Ҳар бир 
масалага тарихдаги маълум ҳодиса қандай пайдо бўлганлиги, бу ҳодиса ўз 
ривожланишида қандай босқичлардан ўтганлиги нуктаи назаридан қараб, ана 
шу ривожланиш, тараққиёт қандай рўй берганлигига эътибор қаратиш зарур. 
«Саноат иқтисодиёти» фанининг энг мухим муаммоларини ўрганишда бир 
қатор аниқ усуллардан фойдаланилади. Булар жумласига мушоҳада, абстракт 
тафаккур, индукция ва дедукция, анализ ва синтез, монографик усул, статистик 
усуллар (сифат ва миқдор, индекс, гурухлаш, баланслик ва у билан боглик 
бўлган норматив усул, эхтимоллар), иктисодий - математик моделлаштириш
оптималлаштириш, мувозанатни аниқлаш, ўз «Акл-идроки ҳужуми» («Мозговая 
атака») ва тажрибавий усуллари киради. 
Бозор иқтисодига ўтиш туфайли саноат тараққиётига муносабат бутунлай 
ўзгарди: тузилмавий ўзгаришларнинг ахамияти хамда раҳбарликнинг иқтисодий 
ва маънавий, психологик роли сезиларли даражада ошди. Шу сабабли саноат 
ишлаб чиқаришининг тараққиёт тенденциясини, ривожланган даврнинг ўзига 


хос, ўзига мослигини хисобга олган холда, у ёки бу омиллар, шарт-
шароитларнинг аҳамиятини ва ролини «Динамика»да ҳисобга олиш керак 
бўлади. 
«Саноат иқтисодиёти» фанига оид барча масалаларни юқорида 
келтирилган ва бошка бир катор усуллар ёрдамида ўрганиш, таҳлил қилиш бу 
фанни ўрганувчиларнинг ва унинг муаммолари ечимини хал этувчиларнинг 
билими ва илмий салохиятини кучайтиради, аклий заковатини бойитади. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish