Асосий адабиётлар
1. Каримов И.А. Ўзбекистон келажаги буюк давлат. – Т.: “Ўзбекистон”, 1993.
2. Каримов И.А. Юксак малакали мутахассислар тараққиёт омили. – Т.:
“Ўзбекистон”, 1995. – 16 бет.
3. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид,
барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. - Т.: “Ўзбекистон”, 1997. –
328 бет.
4. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. - Т.: “Ўзбекистон”, 2000. –
352 бет.
5. Каримов, Ислом Абдуғаниевич. Юксак маънавият – енгилмас куч.
И.Каримов. – Т.: “Маънавият”, 2008. – 176 б.
6. Каримов, Ислом Абдуғаниевич. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози,
Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари /И.А.
Каримов. – Т.: Ўзбекистон, 2009. – 56 б.
7. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Т.: Шарқ, 1997. –
64 б.
8. Темур тузуклари. – Т.: Ғ. Ғулом номидаги адабиёт санъат нашриёти, 1996. –
24 б.
9. Ўзбекистон Республикаси “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги
Қонуни. Олий таълим меъёрий ҳужжатлари тўплами. – Т.: Шарқ, 2001.
10. Маҳмудов Э.Х. Корхона иқтисодиёти. (Ўқув қўлланма). – Т.: ТДИУ, 2004. –
208 б.
11. Хайитов А.Б., Хакимов Р., Юлдашева Ш.М., Холмуродов С.Э., Исломов
А.А. Иқтисодий таълимнинг ўқитиш технологиялари. Академик С.С. Ғуломов
таҳрири остида. – Т., 2005. – 82 б.
12.
http://www.press-service.uz
– “Президент сайти”.
13.
http://www.tsue.uz
– “Университет сайти”.
II боб
САНОАТ - МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИНГ ЕТАКЧИ ТАРМОҒИ
2.1. Саноат. Унинг миллий иқтисодиёт ривожидаги роли ва ўрни
Саноат — моддий ишлаб чиқаришнинг энг йирик, етакчи тармогидир. Унда
мехнат куроллари (воситалари), мехнат буюмлари ва халқ истеъмол
товарларининг кўпчилик қисми яратилади; машина ва механизмларнинг барча
турлари, бино ва иншоотларнинг конструктив элементлари ишлаб чиқарилади;
ер ости бойликлари казиб олиш амалга оширилади; минерал, ўсимлик ва ҳайвон
хомашёсига ишлов берилади, кенг истеъмол моллари тайёрланади ва ҳ.к.лар.
Саноат халқ хўжалигининг барча тармоқларини ишлаб чиқариш
воситалари, меҳнат қуроллари билан таъминлайди. Миллий иқтисодиёт, фан,
маориф, маданият, соғлиқни сақлаш, спорт, туризм ва бошқа соҳалар ривожи
саноатнинг тараққиёт даражасига боғлиқ.
Ишлаб чикариш кучлари ва муносабатлари тараққиётида саноатнинг
тарихий роли бсқиёсдир. Шу сабабли унинг ривожи ва самарадорлиги қанчалик
юқори бўлса, давлатнинг мавқеи шунчалик кучли бўлади ва аҳоли турмуш
даражаси янада яхшиланиб боради.
Саноат жамиятнинг етакчи кучи бўлган ишчилар синфини ўзида
бирлаштиради. Саноат ривожи туфайли унда банд бўлган ходимларнинг сони
кўпаяди, уларнинг билими ва илми, маҳорати ортади, кадрлар салоҳияти юқори
даражага кўтарилади.
Саноат соҳасида меҳнатни ижтимоий ташкил этишнинг энг олий тури
булган конкентрациянинг юқори даражаси ва шу асосда ижтимоий ишлаб
чиқаришни
уюштиршшинг
илғор
усуллари
—
ихтисослаштириш,
кооперативлаштириш ва комбинатлаштириш хамда махаллийлаштириш дастури
асосида узлуксиз ташкил этиш сохасида устунлик килади.
Фақат йирик машина индустриясигина фан ва техника хамда
инновациянинг барча ютуқларини мужассамлаштириб, меҳнатни техника билан
куроллантириши ва унумдорлигини юқори даражага кўтара олади.
Саноат ва айниқса, унинг энг мухим соҳаси бўлган оғир саноат мамлакатда
кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг асоси хисобланади. У моддий-
техника воситаларини ўзи ва бошқа тармоқлар учун такрор ишлаб чикариш
билан бир вактда жамият аъзолари ўртасидаги ижтимоий-ишлаб чикариш
муносабатларини такомиллаштириб ҳам боради.
Саноат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини қайта қуришнинг негизи
хисобланади. Уни янги техника билан таъминлаш орқали фермер, ширкат,
деҳқон хўжаликларини ва бошқа шаклларда фаолият кўрсатаётган субъектларни
иктисодий ва маданий жиҳатдан юқори даражага кўтаришга, шаҳар билан
қишлоқ ўртасидаги муҳим тафовутларни йўқотишга, деҳқон меҳнатини
индустриал меҳнатга айлантиришга ёрдам беради.
Саноат - мамлакат мудофаа қобилиятинининг моддий манбаи, дунёда
тинчликни сақлашнинг муҳим омили, мамлакатлар мустақиллигини ва
бирдамлигини таъминловчи муҳим соҳадир. Чунончи мамлакатимиз мудофаа
қобилиятини мустаҳкамлашда саноатнинг роли ва аҳамияти бекиёсдир.
Барча мамлакатларнинг сиёсий, иктисодий ва ташкилий интилишлари,
хўжалик жиҳатидан ҳамкорлиги саноат соҳасида ҳам ўз ифодасини топади.
Табиий, меҳнат ресурсларидан, фан ва техника ютуқларидан фойдаланиш
имкониятлари кенгайишида саноатнинг аҳамияти салмоқли.
Саноат учун фан-техниканинг узлуксиз тараққиёти ва ишлаб чиқаришнинг
ютуклари билан куролланиши даражасининг ўсиши характерлидир. Унда
электрлаштириш
ва
электронизациялаш,
компьютерлаштириш
ва
кимёлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик
жихатдан кайта куриш соҳасидаги илғор ютуқлардан кенг фойдаланилади.
Уларни тинчлик мақсадларида қўллайди.
Саноат, айниқса, унинг устувор соҳалари - бутун ишлаб чиқаришни
глобаллаштириш муаммоларини ҳал этишнинг калитидир.
Саноат моддий ишлаб чиқаришнинг бош тармоғи, иктисодиётнинг
пойдеворидир. Миллий иктисодиётнинг барча тармокларини кайта куришга
қодир бўлган йирик машиналашган саноатгина мустакилликнинг бирдан - бир
моддий негизи бўлиши мумкин.
Мамлакат аҳолисининг иш билан бандлигини оширишда саноатнинг роли
беқиёс. Буни 1-жадвал маълумотларидан ҳам билиб олиш мумкин.
Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 13 фоизи саноат ишлаб
чиқаришида банд. Бу ўринда таъкидлаш керакки, республика саноатининг
жадал суръатлар билан таъминланиши янада яхшиланиб, меҳнатга лаёқатли
аҳолининг ижтимоий фойдали мехнат билан машғул бўлиши, яъни бандлик
даражаси анчагина юксалади. Тармоқнинг янада жадал ривожи саноат кадрлари
сони ва уларнинг жамиятдаги мавқеи янада ошишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |