Амалий топшириқларни бажаришга асосланган текшириш. Амалий
ҳаракатлар (спорт, меҳнат ҳаракатлари)нинг тўғрилигини кузатиш ёки
олинган натижаларга таянишдан иборат бўлади. Текширишнинг бу шаклидан
ўқувчиларнинг табиий фанлар бўйича билимларини ҳисобга олишда кенг
фойдаланилади.
Уй вазифаларини текшириш. Ўқувчиларнинг ўзлаштиришини назорат
қилиш учун улар томонидан уйга берилган вазифаларнинг бажаришларини
150
текшириш катта аҳамиятга эга. Уй вазифаларини текшириш ўқитувчига
ўқувчиларнинг ўқув фаолиятига бўлган муносабатини, ўрганилган
материални қанчалик эгаллаганлигини, уй вазифаларини бажаришдаги
мустақиллик даражасини аниқлашга имкон беради.
Тест. Аниқ мақсад асосида муайян ҳолат даражасини сифат ва миқдорий
кўрсаткичларда белгилашга имкон берувчи синов воситаси.
Педагогик амалиётда тестнинг бир қатор афзалликлари кўзга ташланади.
Улар қуйидагилардир: 1) назорат учун вақтнинг кам сарфланиши; 2) назарий
ва амалий билим даражасини объектив шароитда аниқлаш имконининг
мавжудлиги; 3) бир вақтда кўп сонли ўқувчилар билан назоратни ташкил
этиш мумкинлиги; 4) билим натижаларининг ўқитувчи томонидан қисқа
муддатда текширилиши; 5) барча ўқувчиларга бир хил мураккабликдаги
саволлар берилиб, улар учун бир хил шароитнинг яратилиши.
Ўқувчилар билимини баҳолашнинг беш балли тизимининг эскирганлиги,
замон талабларига жавоб бера олмагани уни рейтинг тизими асосида
баҳолаш услуби билан алмаштиришни тақозо этди.
Рейтинг (инглизча “баҳолаш”, “тартибга келтириш”) назоратда
ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини назорат қилишнинг юқорида келтирилган
методлари билан бирга тест усулидан ҳам самарали фойдаланилмоқда. Тест
сўровидан нафақат ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакалари
даражасини
аниқлаш,
балки
1993
йилдан
бошлаб
Ўзбекистон
Республикасида абитуриентларни олий ўқув юртларига танлов асосида қабул
қилиш жараёнида ҳам самарали фойдаланиб келинмоқда.
Рейтинг тизими яна бир қатор афзалликларга эга. Масалан: баҳолаш
тизими имкониятларини кенгайтириш; ўқувчи билимини объектив аниқлаш;
таълимни стандартлаштириш имкониятини таъминлаш; ДЦда кўзда тутилиб,
ўқув дастурига кирган мажбурий ихтиёрий БКМни тўла ўзлаштирилишини
таъминлаш; ўқувчиларда мустақил билим олиш, эркин фикр юритиш
кўникмаларини шакллантириш; ўқувчиларда билимларни ихтиёрий
151
ўзлаштириш, камчиликларни бартараф этиш учун мустақил ишлаш
имконияти яратилади.
Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг БКМни ва 2017 йилнинг 6
февралидан
бошлаб
таянч
ва
фанга
оид
компетенцияларининг
шаклланганлик даражаларини баҳолаш мезонлари ҳар бир фаннинг мақсад ва
вазифалари, шунингдек, синф. гуруҳдаги ўқувчиларнинг ўзлаштириш
даражасига таянган ҳолда белгиланади. Баҳолаш мезонларини ишлаб
чиқишда ўқувчиларнинг оғзаки жавоб беришлари, кўникма ва малакаларига,
компетенцияларига алоҳида-алоҳида ёндашилади.
Ўқувчиларнинг БКМ даражаси қуйидаги мезонларга мувофиқ баҳоланади:
“5” баҳо (85-100 балл) қўйилади, агар: а) ўқувчи материални тўлиқ
ўзлаштириб олган бўлса; б) ўрганилган мавзу бўйича асосий
маълумотларнинг моҳиятини очиб бера олса; в) эгалланган билимларни
амалда қўллай олса; г) ўрганилган мавзуни баён қилишда, ўзма ишларда
хатоларга қўл қўймасдан, маълумотларни тушунтириб бера олса қўйилади.
“4” баҳо (71-84 балл) қўйилади, агар: а) ўқувчи ўрганилган мавзунинг
моҳиятини билса; б) ўқитувчининг саволларига қийналмасдан жавоб бера
олса; в) эгалланган билимларни амалиётда қўллай олса; г) оғзаки жавоб
беришда жиддий хатоларга йўл қўймасдан, ўқитувчининг қўшимча
саволлари билан хатоларини тўғрилай олса ҳамда ёзма ишда унча жиддий
бўлмаган хатога йўл қўйилса;
“3” баҳо (55-70 балл) қўйилади, агар: а) ўқувчи ўрганилган мавзуни
ўзлаштирган, лекин мустақил тушунтириш беришда ўқитувчининг
аниқлаштирувчи саволларига эҳтиёж сезса; б) саволларнинг мантиқий
тузуилишини ўзгартириб берганда, жавоб беришга қийналса; в) ёзма ишда
хатолари бор бўлса.
“2” баҳо (0-54 балл) қўйилади, агар: ўқувчи ўрганилган мавзу ҳақида
тушунчага эга бўлса-да, бироқ, уни ўзлаштирмаса, ёзма ишда қўпол
хатоларга йўл қўйса.
152
Замонавий дидактика жадал ривожланиб, ўзгараётган жамиятнинг
талаблари ва таълимдаги амалий ишланмаларни акс эттирувчи янги
ёндашувлар, таълим бериш технологиялари билан бойитилмоқда.
Таълим беришнинг назарияси ва амалиётида ўқувчиларнинг билим олиш
ҳаракатларини фаоллаштириш энг долзарб муаммолардан бири саналади.
Кейинги вақтларда педагогларнинг диққати билим орттиришнинг мулоқот
юритиш шаклига асосланган ўқитишнинг интерфаол шакл ва услубларини
ўзлаштиришга қаратилган. Таълим бериш жараёни қуйида кўрсатилган
талабларга амал қилган тақдирда самарали бўлиши ва яхши натижалар
бериши амалда исботланган:
ўқувчилар таълим олиш учун очиқ ва таълим жараёнининг бошқа
иштирокчилари билан муносабат ва ҳамкорликка фаол киришиб
кетганларида;
ўз фаолиятини таҳлил қилиш ва шахсий салоҳиятини амалга ошириш
учун имконга эга бўлганларида;
улар яқин вақт ичида ўз ҳаёти ва профессионал фаолиятида дуч
келиши муқаррар бўлган вазиятга амалий жиҳатдан тайёрланиб олишларига
имкониятлари бўлганида;
ўзларига ишонишлари, ўзларини ифодалашдан қўрқмасликлари,
хатога йўл қўйганда ҳам улар бу фаолиятлари учун муҳокама қилинмаслиги
ва салбий баҳоланмаслигини билганларида.
Таълим олиш жараёнининг барча иштирокчиларининг мулоқот,
кооперация ва ҳамкорлик қилишига асосланган билим беришнинг интерфаол
тартиби қўлланилганда, юқорида келтирилган талабларнинг деярли
барчасига амал қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |