сўзлаш, ўқиш, ёзиш) ташхисланади. Бунда ўқувчилар ДЦда кўрсатилган
мезонлар(А1, А1+, А2, А2+, В1, В1, В1+) асосида баҳоланиши назарда
тутилади.
Диагностикада кенг тарқалган тест методлари асосида ўқувчиларии
фикрлашга, ўзгалар фикрини англашга, ўз фикрини оғзаки ҳамда ёзма
шаклда саводли баён қила олишга ҳамда нутқий компетенцияларини
ривожланиш даражасини ўрганишга эътибор қаратилади.
Бир неча вариантда тақдим қилинган тестлар орқали ўқувчиларда
грамматикага оид ўзлаштириладиган билимлар (фонетика, лексикология,
сўзнинг таркиби, сўз ясалиши, морфология, синтаксис, ёзув ва имло, тиниш
белгилари, нутқ услублари, стилистикага оид тушунчаларни)нинг
ривожланганлик даражаси ташхисланади. Ўқув жaрaёнини тaшкил
этишнинг умумий диaгнoстикaси натижалари шуни кўрсатадики, анъанавий
дарс ўтиш таълимнинг самарали моделларидан бири бўлиб қолмоқда.
Анъанавий дарс - муайян муддатга мўлжалланган, таълим жараёни кўпроқ
ўқитувчи шахсига қаратилган, мавзуга кириш, ёритиш, мустаҳкамлаш ва
якунлаш босқичларидан иборат таълим моделидир.
Ўқув материали янги ва анча мураккаб бўлганда, анъанавий дарс - кўп
ҳолларда таълим жараёнининг бирдан-бир методи бўлиб қолмоқда.
Маълумки анъанавий дарсда таълим жараёнининг марказида ўқитувчи
туради. Шу боис, баъзида анъанавий дарсни марказида ўқитувчи турган
ўқитиш усули деб ҳам аташади.
157
Марказда ўқувчи бўлган ўқув жараёнининг, дарснинг мақсади ва унинг
ижобий жиҳатлари қуйида келтирилган асосларга мос равишда диагностика
қилинади:
• Ўқувчининг ўқишга бўлган иштиёқини ошириб бориш лаёқатини
диагностика қилиш
• Илгари эгалланган билимларни ҳам инобатга олиш лаёқатини
диагностика қилиш
• ўқиш жараёни тезлигини мувофиқлаштириш даражаси
• ўқувчи ташаббуси ва мажбуриятини қўллаб-қувватлаш даражаси
• Амалиёт орқали ўрганиш, икки томонлама фикр- мулоҳазалар билан
таъминлашга бўлган мотивация
• Ўқиш жараёнини тугри йўлга қўйиш, ўқитувчи- ўқувчилар учун ўқув
жараёнини енгиллаштирувчи методлардан фойдаланиш даражаси,
ўқув
жараёнини баҳолашни диагностика қилиш.
Дарс самарадорлигини диагностикаси асосида педагогик жараён
кемтиклари вақтида коррекцияланади. Дарс интерфаол кўринишда ташкил
қилиниши, ўқитувчи томонидан ўқувчиларнинг ўқув предметига бўлган
мотивацияси муттасил рағбатлантирилиб турилиши таъминланади. Ўқув
жараёнини диагностика қилишда бир қатор ўзига хос кўрсаткичларларга
эътибор қаратилади:
а) ўқув жараёнининг етакчи мақсади – билим, кўникма, малакаларнинг
ўзлаштирилиши;
б) ўқувчиларнинг билиш лаёқатларини ривожлантириш, билим,
кўникма ва малакалар воситасида уларнинг билиш мустақилликларини
шакллантириш.
в) дидактик жараённинг мазмуни – барча дастурлар учун мазмун ягона
ҳисобланади;
г) ўқув жараёни доирасида - ўргатиш фаолияти давомида ўқитувчининг
йўналтирувчилик, раҳбарлик, маслахат берувчилик мавқеи намоён бўлади;
158
е) ўқув жараёни доирасида педагогик фаолият ўқувчиларнинг етакчилик
мавқеи билан уйғунлашади. Бунда педагогик диагностика таълим-тарбиянинг
сифатли эканлигини ўлчашда қўл келади:
-
ўқув жараёнининг давлат таълим стандартлари, дидактик
талаблар ва меъёрларга мувофиқлигини текшириш ва аниқлаш;
-
ўқув жараёнини ташкил этишни аниқлаш;
-
ўқув жараёнида қўйилган мақсаднинг аниқлиги;
-
ўқитувчи ҳамда ўқувчилар орасида тескари алоқанинг
мавжудлиги;
-
белгиланган тартибга мувофиқ тарзда ўқув режалари ва
дастурларнинг аниқ бажарилиши;
-
ўқув жараёнида ижтимоий-руҳий қулайликнинг мавжудлиги;
-
валеологик
тарбиянинг
мавжудлиги,
белгиланган
ўқув
юкламаларининг ўқувчилар саломатлигига хавф туғдирмаслиги кабилар.
Ўқув жараёнини ташхислаш учун қуйидагиларга эътибор қаратиш
лозим:
- ўқув жараёнининг илмий-дидактик асосларга таянган ҳолда ташкил
этилганлиги;
умумий ўрта таълим муассасаси раҳбарияти ва методистларнинг ўқув
жараёнини таҳлил қилишларига асосланган ҳолда дарснинг сифатига берган
баҳолари;
- ўқув жараёнининг технологиялаштирилганлик даражаси;
- ўқув жараёни асосий параметрларининг давлат таълим стандартлари
ва дидактик меъёрларга мувофиқлиги; бунда қуйидагилар ҳисобга олиниши
керак: синфнинг тўлиқ эмаслиги, ўқитувчининг ҳафталик юкламаси, ўқув
майдони билан таъминланганлик даражаси, ўқув жараёнининг техник
воситалар билан таъминланганлиги, ўқув жараёнига ижобий таъсир
кўрсатадиган кутубхона фондининг мавжудлиги, ҳар бир ўқув предмети
мазмунига мос келадиган ўқув-методик мажмуаларнинг мавжудлиги
кабилар;
159
- синфдан ташқари ўқув ишларини ташкил этиш ва ўтказиш сифати;
- ўқув жараёнининг маромийлиги, маъмурият ҳаракатларининг
мувофиқлиги, қўйилган мақсадга эришиш учун ўқитувчи ҳамда ўқувчилар
ҳаракатларининг йўналтирилганлиги, ўқув ва тақвимий режаларнинг
бажарилиши, мақсадли ҳамда умумлашган дастурларнинг ижроси
таъминланганлиги;
- асосий параметрларнинг барқарорлик даражаси, ўқув жадвали, ўқув
режаси ва дастурларнинг аниқ бажарилганлиги;
- юкламаларнинг ўқувчилар саломатлигига салбий таъсир кўрсатишига
йўл қўйилмаслиги;
- ўқув жараёнида таъминланадиган ижтимоий-психологик қулайлик
даражаси кабилар.
Ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш учун диагностикада
қуйидагиларга эътибор қаратилади:
-
таълим-тарбия
жараёнининг
мазмуни
ҳар
уч
йилда
модернизациялаштирилганлиги;
-
умумий
ўрта
таълим
муассасасида
ўқув
дастурлари
такомиллаштирилганлигининг натижаси;
-
муаллифлик дастурларининг ишлаб чиқилганлиги, амалиётга
татбиқ этилганлиги, оммалаштирилганлиги;
-
таҳрир
қилинган,
интеграллаштирилган
дастурларнинг
яратилганлиги ва жорий этилганлиги;
-
кенгайтирилган ва чуқурлаштирилган таълим дастурларининг
яратилганлиги;
-
ташкилий янгиликларнинг мавжудлиги ва таълим жараёнида
қўлланилганлиги;
-
педагогик мониторинг янги шаклларининг ўзлаштирилганлиги;
-
ўқувчиларни ривожлантирувчи, шахсга йўналтирилган таълим
технологиялари ва ахборот технологияларининг таълим жараёнига татбиқ
этилганлиги;
160
-
якунланган
педагогик
тажриба-синов
натижаларининг
мавжудлиги кабилар.
Педагогик диагностикада ўқитиш сифати ва ўқитувчиларнинг шахсий
ютуқларини ташхислашни тақоза этади:
- таълим жараёнини такомиллаштириш соҳасидаги ютуқлари;
- ўқитувчиларнинг методик, илмий, ихтирочилик ишлари;
- ўқитувчиларнинг турли танловларда иштирок этиш даражалари;
-
шахсий-таълимий
қувватларини
оширишга
йўналтирилган
фаолиятлари;
- мустақил билим олиш ва ўзларини такомиллаштириш йўналишидаги
ишлари кабилар.
Ўқитиш сифатини оширишда асосий ўрин эгаллайдиган ҳолатлардан
яна бири ўқув режасининг бажарилиши диагностикасидир. Ўқув режасининг
бажарилганлигини бир қатор ҳолатлар тасдиқлайди:
-
меъёрлар ва уларнинг бажарилиши;
-
ўқув режасининг алоҳида ўзига хос йўналишлари ижроси;
-
таълим соҳалари;
-
синфларни ихтисослаштириш ва махсус йўналишларни ташкил
этиш;
-
ўқув режасидаги мактаб компонентига риоя қилиш;
-
ўқувчилар билан индивидуал ишлаш кўлами;
-
ўқувчиларнинг
танловларига
асосланган
ҳолда
чуқурлаштирилган таълим билан қамраб олиш;
-
ўқувчиларнинг ўқув юкламалари кўлами кабилар.
Педагогик диагностикада ўқитиш сифатига сезиларли таъсир
кўрсатадиган қуйидаги таркибий қисмлар ажратилади:
1.
Мойиллик ҳосил қилувчи – ўқувчиларни фаол ўрганиш
жараёнига жалб қилувчи ва билиш фаолиятининг барча босқичларида
фаолликни сақлаб қолувчи қизиқишлари, эҳтиёжлари, майллари.
161
2.
Йўналтирувчи – ўқувчиларнинг ўқув-билув мақсадини амалга
ошириш учун уни режалаштиришлари ва башорат қилишлари.
3.
Мазмунли-операцион нуқтаи назардан - ахборотларни қабул
қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш мақсадида етакчи билимлар ва усулларни
ўзлаштириш.
4.
Қувватига кўра – диққат, ирода ва кечинмалар.
5.
Назарий-таҳлилий жиҳатдан – ўқувчиларнинг ўз-ўзларини
мустақил назорат қилишлари, бажарилган ҳаракатларнинг бориши ва
натижаларини мустақил баҳолашлари, ўзгаларнинг баҳосига таянган ҳолда
ўзлари ва фаолиятларига берган баҳолари, ўрганиш жараёнларини мустақил
бошқаришлари ва тузатишлар киритишлари, ўз-ўзларини бошқаришлари
кабилар.
Ўқитиш сифатини диагностика қилишда таълим муассасаси
фаолиятининг ижтимоий самарадорлиги ҳам аниқланади. Бу қуйидагиларда
намоён бўлади:
-
ўқув жараёни субъектларида мазкур жараёндан қониқишнинг
ҳосил бўлиши;
-
ўқув жараёнининг ташкил этилиши, бориши, натижалари ва
сифатининг намоён бўлиши;
-
ўқув жараёни субъектларининг ўзаро ҳамкорлиги;
-
умумий ўрта таълим муассасасининг мавжуд мавқеи;
-
умумий ўрта таълим муассасасида амал қиладиган стратегиялар
кабилар.
Шунга кўра, таълим муассасалари ва таълим бошқаруви идоралари
томонидан
ўқитиш
сифатининг
ҳолати
ахборот-коммуникация
технологиялари воситасида ўқитиш сифати мониторинги асосида холис
баҳоланиши мақсадга мувофиқ. Натижада педагогик диагностика ёрдамида
таълим-тарбия сифатига салбий таъсир этадиган омиллар ўз вақтида
бартараф этилади ҳамда ўқув дастурлари, дарсликларни коррекциялаш
имконияти вужудга келади.
162
Do'stlaringiz bilan baham: |