Aбдуллaeвa ш. A., РЎзиeвa д. И. Пeдaгoгик диaгнoстикa вa кoррeкция


Ҳар бир мавзуни ўзлаштириш жараёнидаги жорий текшириш



Download 4,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/167
Sana24.02.2022
Hajmi4,51 Mb.
#216588
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   167
Bog'liq
1 Абдуллаева Ш ДИАГНОСТИКА китоб1

2. Ҳар бир мавзуни ўзлаштириш жараёнидаги жорий текширишдир. 
Жорий текшириш таълим олувчилар томонидан ўқув дастурида белгиланган 
айрим алоҳида элементларни ўзлаштириш даражасини ташхислаш имконини 
беради. Мазкур текширишнинг асосий вазифаси алоҳида олинган муайян 
вазиятни ўрганишдир. Бундай текшириш шакл ва методлари турлича бўлиб, 


144 
улар ўқув материали мазмуни, мураккаблиги, ўқувчиларнинг ёши ва 
тайёргарлиги, таълим босқичи ва мақсадлари, муайян педагогик шароитларга 
мувофиқ белгиланади. 
3. Оралиқ текшириш билим, кўникма ва малакаларни текшириш. 
Ўқувчиларнинг ўқув материалининг муайян боб ёки бўлимлари бўйича 
ўзлаштирган билим, кўникма ва малакалари даражасини аниқлаш, баҳолаш 
шакли. Янги мавзуни ўрганиш билан бирга ўқувчилар аввал 
ўзлаштирилганларни такрорлайдилар. Такрорий текшириш билимларни 
мустаҳкамлашга кўмаклашади, бироқ ўқув ишлари босқичини тавсифлаш, 
билимларнинг мустаҳкамлик даражасини ташхислаш имконини бермайди. 
Ташхиснинг бошқа шакл ва методлари билан бирга қўлланилсагина ушбу 
текшириш кутилган самарани беради . 
4. Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини яхлит бўлим ёки 
курснинг алоҳида мавзуси бўйича даврий диагностика қилиш. Унинг 
мақсади – курснинг турли қисмларида ўрганилган ўқув материалининг 
структуравий элементлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни ўзлаштириш 
сифатини ташхислаш. Даврий текширишнинг асосий вазифаси – 
тизимлаштириш ва умумлаштириш. 
5. Ўқувчиларнинг таълим жараёнининг барча босқичларида 
эгалланган билим, кўникма ва малакаларини якуний текшириш ва 
ҳисобга олиш. Ўзлаштиришнинг якуний ҳисоби ҳар бир чорак ва ўқув йили 
охирида ўтказилади. У олинган баҳоларни қўшиб, ўртача арифметик баллни 
механик тарзда чиқаришдангина иборат бўлмаслиги лозим. Бу, аввало, 
мазкур босқичда белгиланган мақсадга мувофиқ тарзда мавжад билим 
даражаси (сифати)ни ташхислашдир. 
Назорат, шунингдек, ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини баҳолаш ва 
таҳлил қилишни ҳам ўз ичига олади. Ўзлаштириш табеллари, синф, гуруҳ 
журналлари, рейтинг дафтарчалари ва шу кабиларда баҳолар шартли 
белгилар, код сигналлари, хотиралаш белгилари ва ҳоказолар баҳо 
кўринишида қайд этилади. Ўқувчининг ўзлаштириш даражасини баҳолаш 


145 
учун назорат якунлари (натижалари) асос бўлади. Бунда ўқувчилар ишининг 
ҳам сифат, ҳам миқдор кўрсаткичлари ҳисобга олинади. Миқдор
кўрсаткичлари кўпроқ баллар ёки фоизларда. Сифат кўрсаткичлари эса аъло, 
яхши, қониқарли ва ҳоказо баҳоловчи фикрлар ёрдамида қайд этилади. Ҳар 
бир баҳоловчи фикрга олдиндан келишилган (белгиланган) маълум балл, 
кўрсаткич (масалан, ўрин – 1, 2, 3, 4 ва ҳоказо) тайинланади.
Баҳони амалда эгалланган БКМ билан давлат таълим стандартига кўра 
ўзлаштирилиши белгиланган БКМ умумий ҳажми ўртасидаги нисбат 
сифатида тушуниш зарур.
Ҳисобга олиш таълимнинг муайян даврида ўқувчилар ва ўқитувчи 
фаолиятини умумлаштириш, хулосалаш демакдир. 
Ўқувчиларнинг ўзлаштириш натижаларини ҳисобга олишда қуйидагиларга 
эътиборни қаратиш лозим: 1) ўқув дастури асосида мавзу ва булимни 
ўрганишда ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини ҳар томонлама 
назорат қилиш; 2) ҳар бир якунланган мавзу бўйича ўқувчиларнинг фаолияти 
тўғрисида хулоса чиқариш; 3) ўртача арифметик маълумотларга таянибгина 
ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини баҳоламаслик; 4) ўқувчиларнинг 
мавжуд билимларига аниқ, батафсил маълумот (тавсиф) бериш учун 
уларнинг бир неча ўқув йилидаги статистик ўзлаштириш маълумотларга 
асосланиб таҳлил этиш.

Download 4,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish