Абдуллаев А. педагогика фанлари номзоди, доцент; Хонкелдиев Ш. Х. педагогика фанлари доктори, профессор


Жисмоний тарбияни соғломлаштиришга йўналтириш принципи



Download 431,58 Kb.
bet15/91
Sana03.04.2022
Hajmi431,58 Kb.
#526383
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   91
Bog'liq
JISMONIY TARBIYA NAZARIYASI VA USULIYATI XONKELDIYEV 2005

4.3. Жисмоний тарбияни соғломлаштиришга йўналтириш принципи
Жисмоний тарбиянинг соғломлаштиришга йўналтирилганлиги принципи шуғулланувчиларнинг жисмоний машқлар билан машғул бўлишида уларни соғлигига жавоб бериш маъсулиятини ўртага ташлайди. Жисмоний маданият ташкилотчилари, тренерлар, давлат, халқ олдида шуғулланувчиларнинг соғлигига жавоб берибгина қолмай, уни мустаҳкамлашга ва такомиллаштиришга ҳам жавоб берадилар.
Жисмоний машклар билан врач ва педагог назорати остида шуғулланилсагина, у ижобий эффект беради. Нотўғри фойдаланиш эса шуғулланувчи соғлигига салбий таъсир этиши мумкин. Шунинг учун биологик хусусиятлари - ёши, жинси, соғлигини ҳисобга олиш, системали врач ва педагог назорати тарбия жараёнида етакчи омилдир.
Амалда режасиз ишлаш ўта салбий оқибатларга олиб келади. Танланган услубиятлар, машқларнинг меъёри, бажариш интенсивлиги, юкламанинг умумий миқдорини танлашдаги педагогнинг арзимас хатоси шуғулланувчи учун ўта кимматга тушиши мумкин.
Шундай ҳолларга дуч келиш мумкинки, спорт натижаларини вактинчалик ўсиши, жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларининг ортиши, организмда вактинчалик спортчи учун сезилмайдиган патологик ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Келиб чиқадиган ёмон окибатлар жисмоний маданият ва спортнинг обрўсига салбий таъсир этади.
Шу сабабли врач назорати далилларини эътироф этиш билангина чекланмай, асосий эътибор уларнинг тахлилига қаратилиши лозим. Назоратни тизимли эмаслиги салбий оқибатларга олиб келиши мукаррардир.
Жисмоний тарбияни соғломлаштириш билан боғлаб олиб бориш принципи врач, педагог ва шуғул ланувчининг кунлик мунтазам мулокотини талаб қилади.
Жисмоний тарбия принциплари бир-бири билан ўзаро узвий боғликликии тақазо этади. Шундагина улар аҳамиятини сақлаб қолади.
Жисмоний тарбиянинг меҳнат ва ҳарбий амалиёт билан боғлиқлиги унинг етакчи принципидир. Шу принципгина мамлакатимизда жисмоний тарбиянинг асосий қонуниятини ифодалайди, унинг аҳамияти жамиятимиз аъзоларини ижодий меҳнатга ва Ватан мудофасига тайёрлащдадир.
Шахсни ҳар томонлама ривожлантириш принципи ижтимоий ҳаётга - ишлаб чикариш ва ҳарбий ишини амалга оширадиган ҳар томонлама ривожланган шахсга талабни оширади, ҳар томонлама жисмоний, маънавий ривожланганларни тарбиялаш мамлакат иқтисодиёти ва мудофаасини таҳминлашда муҳим роль ўйнайди.
Бобокалонимиз Абу Али ибн Сино «Жисмоний машқлар ҳақида қисқача сўз»ида саломатликни сақлаш режимининг асосий омилларидан бири жисмоний машқлар билан шуғулланиш эканлигини таъкидлайди. Овқатланиш, уйқу, дам олиш режимининг кун тартибидаги системали жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотлардан кейинги ўринга қўяди. Маромли, меъёридаги эркин ҳаракатлар — яъни жисмоний машқлар билан шуғулланиш касалликни йўқотиш учун ҳеч қандай даволанишга заруриятнинг вужудга келтирмаслигини айтиб ўтади. Эркин, меъёридаги маромли ҳаракат узлуксиз чуқур нафас олишни йўлга кўяди. Бу билан, организм мускулларининг тўқималари кислород билан етарли даражадаги кислород билан таъминланади. Машк қилган, машқ курган организм ўзидаги
"кераксиз"ни вужудга келишига, унинг чикариб ташланишига керагидан ортиқча энергия сарфламайди.
Таълим жараёнида машк қилишнинг меъёрини топиш ва унинг саломатлик учун таъсирини аниқлай олиш, тарбия жараёнининг муҳим кўрсатмасига, керак бўлса, низомига айланиши лозим. Жисмоний тарбиянинг юкорида қайд қилинган принциплари қатори жисмоний тарбияни соғломлаштиришга йўналтиришнинг амалий самараси каттадир.
Шунинг учун жисмоний тарбия тизимининг умумий принципларига риоя килиш жисмоний тарбияни амалга ошираётган мутахассисдан тортиб шуғулланувчиларгача уларни соғлигига эътибор беришни муҳимлигини таъкидлайди.
Бундан келиб чиқадики, педагогик жараён давомида умумий принципларга ўз вақтида риоя қилинса, кўйилган талаблар мукаммал бажарилса, жисмоний тарбия жараёнининг самарадорлиги юкори бўлади.



Download 431,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish