3.2. Жисмоний тарбия жараёнида ахлоқий тарбия
Ҳар қандай жамият азал-азалдан ўзининг ахлоқ нормалари ва уларнинг талаблари билан бири-биридан ажралиб турган, айрим ҳолда кескин фарқланган. Бу талаблар ва нормалардан жамиятнинг мавкеи, ўрни, даражасини белгилаш, баҳолашда фойдаланилган. Ахлокий тарбия уларга жамият аъзолари риоя қилишидек зарур муаммоларни ҳал қилишда жисмоний машклар билан шуғулланиш машғулотлари, спорт тренировкалари, турли хил мусобақалар ва кўнгил очиш тадбирлари ахлоқ нормаларини шаклланиши, тарбияланишида восита ролини ҳозирги кунда хам ўйнаб келмоқда. Ўзаро муносабат, мулоқот, умуминсоний қадриятлар, миллати, халқи, давлати, шони-шуҳрати учун кайғуриш ҳиссиёти жисмоний тарбия жараёнида тўғридан-тўғри тарбияланган.
Мамлакат спортчисининг ахлоқи — бу, миллат вакили, мавжуд жамият кишисининг ахлоқидир. Узбек спортчисининг ахлок нормалари махсус, алоҳида эмас. Улар ҳам мазкур жамиятнинг оддий аъзосининг ахлоқи норматридан фарқ қилмайди. «Спортчининг ахлоқи» деган ахлоқни тузушга уриниш шарқ халқлари ахлок нормаларидан узоқлашишга олиб келади.
Биз қисқа фикрли, тор ўйлайдиган фақат спорт билан шуғулланадиган бақуват, яхши хазм. қилиш органларига эга бўлганларни эмас, фикрлар доираси кенг, маънавий бой, киришувчан, ташкилотчилик қобилияти яхши бўлган индивидни тарбиялашни назарда тутмоғимиз лозим. Бу сифатлар кўпроқ навқирон мамлакатимиз ёшлари учун таалуқлидир.
Спортчи ва физкультурачилар ахлоқий тарбиясининг асосий хусусиятлари, уни жисмоний тарбия жараёнини йўлга
кўйилиши қуйидаги йўналишда ва шаклда бўлишига эътибор қаратилмоқда:
1. Жамоатчилик бурчига ижтимоий муносабатда бўлиш, жамият ишини ўз шахсий иши билан тенг қўйиш, жамият ва давлат ишини даражасини пасайтирмаслик. Ўзининг жисми тарбиясига онгли муносабатда бўлиш, Ватан мудофаасига доимо тайёрлик ҳар бир жамият аъзосининг умумий бурчига айланган бўлишлиги спорт ҳаётидаги мақсадни бирлиги ва умумийлиги барча учун ягоыа қонуний аҳамиятга эга бўлишлиги, уни жамоа фаолиятида гавдаланиши, жамияти жисмоний маданияти тарихи, анъаналари, миллатининг шони учун жамоанинг кучини умумлаштира билишлик хусусияти.
Мамлакат спортчиси халқаро майдондаги ғалабаларнинг хал қилувчи омили эканлиги, ўз халки, Ватани олдидаги жавобгарлик бурчини ҳис килабилишлик хусусияти.
2. Жамоат мулкига (спорт иншоати, ундаги жихрз ва анжомларга) ижтимоий муносабатни спорт майдонларини жиҳозлаш ва қайта жиҳозлаш ишида иштирок этиш.
3. Жамият аъзоларининг ахлоқ нормаларини энг асосий меҳнатга ижтимоий муносабатда бўлишликдир. Жисмоний машқлар билан шуғулланиш шуғулланувчи меҳнатда, ишлаб чиқариш жараёнида ҳар томонлама гармоник ривожланишини амалга ошириш имкониятини юзага келтиради. Спортчини спорт натижасига эришиши машаққатли бўлиб, чидамли меҳнатни талаб килади. У рекордларнигина янгилаш билан меҳнат жараёни учун ирода, интизом, меҳнат қилишга одатни шакллантиради, меҳнатни қадрлашга ўрганади.
4. Жисмоний маданият жамият қонунчилигига бўйсунишга ўргатади. Гимнастика, ўйинлар, спорт, туризм ва бошқа жисмоний машклар билан шуғулланиш тарбияланувчилардан белгиланган қоидага, тартибга қатъийян риоя килиш талабини қўяди. Уларга бўйсунмаслик спортчини ёки тарбияланувчини умумий максаддан узоқлаштиради. Спорт фаолияти спортчи хаётини ҳавф остида колдириши — масалан, тўп учун курашаётганда уйинчилар бир-бири билан тўкнашиб кетди. Кимдир айбдор. Кўполликка жавоб килгингиз келади. Лекин спортчи ахлоқ нормалари, ўзини қўлга олиш ва низоли ҳолатни тинч йўл билан хал қилиш учун лозим бўлган ахлоқий нормалар, талабларни устун келиши хусусияти.
5. Гуманизм, инсонни ҳурмат қилиш, келажак учун, тинчлик учун курашишга замин, бир-бирини қўллаш, ёрдам
бериш, айникса, мусобақалар давомида ўзаро ўртоқлик ёрдами ўз рақибларига нисбатан ҳурмат руҳида туркий халқларда ўта юқори бўлганлиги, мустаҳкам саломатлик ва жисман тайёргарлик жамият аъзосининг ахлок нормалари, иродаси ва бошқа хусусиятларни тарбиялаш хусусиятларини шакллантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |